Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 2022 йилги мавсуми учун ўтиш ўйини 2 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Унда Про-Лигада 3-ўринни олган «Олимпик» жамоаси Суперлигада 12-поғонани банд этган «Машъал»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 57-дақиқасида муборакликлар футболчиси Сирожиддин Қўзиев пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Отабек Жўрақўзиев мувозанатни тиклади. 75 ва 77-дақиқада Темур Мамасидиқов гол уриб, «Олимпик»нинг ишончли ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа Темур Кападзе қўл остидаги «Олимпик» жамоаси 2022 йилги мавсумни Суперлигада бошлайди, «Машъал» эса келгуси мавсумни Про-Лигада ўтказади.

Ўтиш ўйини

2 декабрь, пайшанба

«Олимпик» — «Машъал» 3:1

Голлар: 0:1 – 57 Сирожиддин Қўзиев (пенальти), 1:1 – 63 Отабек Жўрақўзиев, 2:1 – 75 Темур Мамасидиқов, 3:1 – 77 Темур Мамасидиқов.

«Олимпик»: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 19. Достон Турсунов, 6. Бекзод Шамсиев, 9. Темур Мамасидиқов (99. Муҳаммадали Ғиёсов, 90+3), 44. Шаҳзод Тоиров, 11. Отабек Жўрақўзиев (17. Жалолиддин Содиқов, 83), 77. Даврон Анваров (10. Фаррух Мухторов, 57), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (14. Бектемир Абдуманнонов, 83), 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов (18. Русланбек Жиянов, 57).

«Машал»: 35. Достонбек Тўхтабоев, 7. Ифеани Ифеани (6. Абдумалик Норқобилов, 88), 9. Ойбек Нурматов (20. Худоёрхон Сагдуллаев, 81), 11. Самюэль Чигозе, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 77. Иброҳим Нўмонов, 99. Жаҳонгирбек Абдусаломов.

Огоҳлантиришлар: Шукуруллаев (67), Ифеани (87), Шамсиев (90), Норқобилов (90+2).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили аниқ бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди
Маҳаллий
“2022 йилда уй-жой нархлари иккиламчи бозорда 28 фоизга, аҳоли реал даромади эса 9 фоизга ошди” – Марказий банк раиси