Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Навоий вилоятида 2,3 килограмм соф қуйма олтинни ноқонуний равишда муомалага киритишга уринган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департамент, ДХХ ва ИИБнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида С.Н. исмли шахс соф қуйма олтинни ўтказиш мақсадида фуқаро Р.дан 548 грамм соф қуйма олтинни 328,5 миллион сўмга, фуқаро Б.дан 1,7 килограмм соф қуйма олтинни 1,7 миллиард сўмга харид қилгани аниқланган. У Навоий—Самарқанд йўналишида Nexia-2 русумли автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида ушланган, тадбир якунида ундан жами 2,3 килограмм соф қуйма олтин парчалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкент аэропортида Истанбулдан Ўзбекистонга 320 млн сўмлик тилла тақинчоқларни яширинча олиб киришга уриниш фош этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар