• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    8 минг евролик яхшилик

    Ҳар кимда ҳар доим яхшилик қилиш, кимгадир ёрдам бериш имкони бўлади. Биз учун оддий, арзимасдек кўринган ҳаракатларимиз ортидан кимнингдир мушкули осон бўлиши, қўйингки, ҳаёти бутунлай яхши томонга ўзгариб кетиши мумкин. «Дарё» «Яхшилик» лойиҳасини йўлга қўйди. Бу лойиҳа доирасида яхшилик ҳақидаги ҳаётимизда рўй берган реал ҳикоялар чоп этиб борилади. Дастлабки ҳикоя фарғоналик журналист Соҳиба Абдураҳмоновага тегишли.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    8 минг евролик яхшилик

    2015 йил. Қизим немис тилини ўрганиб юрган пайтлар эди. Фарғона давлат университетига мастер-класс ўтиш учун Германиядан бир гуруҳ ўқитувчилар келганди. Улар бир неча ой немис тилига қизиқувчи ёшларга дарслар ўтди. Ўқувчилар орасида менинг қизим ҳам бор эди.

    Бир куни қизим «Ойижон, ўқитувчиларим Германияга қайтиб кетяпти. Бир ўқитувчи менга жуда ёқиб қолди. Ўзбекистонни жуда яхши кўраркан. Шу аёлни уйимизга чақириб, меҳмон қилмаймизми?», деб қолди. Мен эса «Албатта, шунча пайт текинга ўқитишяпти, шунча нарса ўргандинг, майли, раҳмат сифатида ош қилиб бераман», деб рози бўлдим.

    Аёл учун кичкинагина дастурхон ёзиб, меҳмон қилдик. Ўшанда турмуш ўртоғимнинг жаҳли чиқди.

    — Нима кераги бор эди, чет элликни уйга чақириш шартмиди, булар давлат назоратидаги шахслар бўлса!?

    — Дадаси, қўяверинг, меҳмон атойи Худо, эртага бизга ҳам бирор яхшилиги тегар. Ҳеч бўлмаганда қизингиз Германияда ўқиётганда бирор марта тушлик олиб қайтарар...

    — Бугун бор-у эртага кўрмайдиган одаминг бўлса, нима яхшилиги тегарди?

    Суҳбатимиз шундай якунланди.

    Турмуш ўртоғимнинг феъли ўзи шундай оғирроқ эди. Кейинроқ яна гаплашарман дедим-да, меҳмонга қарадим.

    Хуллас, аёлни чиройли меҳмон қилиб кузатдик, адрас шарф совға қилдик. Меҳмон Семона бизга раҳмат айтиб, хурсанд бўлиб, ўз юртига қайтиб кетди.

    Орадан йиллар ўтди. Қизим лицейни тамомлаш арафасида Берлиндаги университетга грант ютиб олди. Бошқа тарафдан эса фан олимпиадасининг республика босқичида ғолиб бўлиб, Ўзбекистондаги (блокида немис тилиси бўлган) исталган таълим муассасасида грант асосида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритди.

    Қизим болалигидан хорижда таҳсил олишни орзу қиларди. Табиийки, грант ютгани учун Германияни танлади. Аммо ўша пайт бир муаммо пайдо бўлди. Яъни Германияга виза олиши учун банкда ўша фуқаронинг ҳисоб рақамида саккиз минг евро пули бўлиши керак экан. Бу маблағ талабанинг даволаниши, пулга муҳтож бўлиб қолмаслиги учун зарур экан, битиргунича талабанинг ҳисобида туриши шартлиги айтилди. Усиз ҳеч қандай виза берилмас экан.

    Биласиз, бу ўша пайтда (ҳатто ҳозир ҳам) кичкина пул эмасди. Таниш-билишлардан ёрдам сўрадик, лекин бунча пулни бирданига топиш амримаҳол эди. Ўқиш эса яқин орада бошланар, қизим «Германияга кетолмайманми?», деб йиғларди.

    Бизнинг бўлса бошимиз қотганди. Саккиз минг еврони энди қаердан топамиз?

    Ўша пайтлари Nexia русумли машинамиз бор эди. Дадасидан «Келинг, шуни сотиб, банкдаги ҳисоб рақамга қўйиб турайлик», деб сўрадим. Аммо хўжайиним «Ўзбекистонга ҳам грантга кирди-ку, шу ерда ўқиса бўлмайдими?» деди ва машинасини сотишга рози бўлмади. Оилада кўпчиликмиз, машинанинг ҳам ёрдами яхшигина тегиб турганди.

    Энди нима қиламиз деб Аллоҳдан ёрдам сўраб, ечим излардик. Ўзининг меҳрибонлигини қарангки, ўша пайт бир янгиликдан хабар топдик. Яъни мамлакат қонунларига кўра Германияда яшайдиган ойлик маошга эга инсон бошқа мамлакатдан келадиган талабани ўз қарамоғига олса, пулсиз қолганида маблағ бераман, касал бўлса, даволатаман, деб кафолат хати берса, ҳеч қандай ҳисоб рақамдаги маблағ талаб қилинмас экан.

    Ўша аёлга бу ҳақда ёрдам сўраб ёзганимизда, у бажонидил рози бўлди ва бизга тилхат юборди. Биз эса ўша ҳужжат билан ҳеч қандай ортиқча маблағларсиз қизимни Германияга ўқишга юбордик. Биргина тушлик саккиз минг евро бўлиб қизимга, оиламизга қайтди...

    Хонзодабегим Аъзамова ёзиб олди.

    Лойиҳада иштирок этишни истаган юртдошларимиз ҳаётида содир бўлган ёки ўзи гувоҳ бўлган воқеаларни Telegram’даги @daryomuxbiri ’га ёзиб юборишлари мумкин.

    22.11.2021, 07:33   Изоҳ (0)   59798
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.