• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Паспортдаги исми бошқа бўлган, бир умр шляпа кийган, Швецияда дафн этилган. Ўзбек киноси асосчиларидан бири, режиссёр Мелис Абзаловни хотирлаб

    «Чинор остидаги дуэл», «Суюнчи», «Келинлар қўзғолони», «Чимилдиқ» сингари асл ўзбекона ҳаёт тарзи, ўлмас анъана ва қадриятлар акс этган фильмлар режиссёри Мелис Абзалов 18 ноябрь санасида таваллуд топган. Қуйида машҳур кинорежиссёрнинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлаймиз.

    Қора «Победа»га маҳлиё ўсмир

    Мелис Абзалов 1938 йил Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида туғилган. Унга бувиси Мақсудхўжа деб исм қўяди. Бироқ яқинлари Мелис исми билан чақира бошлашади ва умрининг охирига қадар шу исмда қолади. Унинг болалик чоғлари уруш йилларига тўғри келган бўлса-да, аммо оиласи ўзига тўқлиги боис бирор нарсага эҳтиёж сезмай, вояга етади. Мелис шўх ва уришқоқлиги туфайли тенгдошлари ундан бироз ҳайиқарди.

    Фото: muzaffar.uz

    У балоғат ёшида пойтахтда кам сонли инсонлар ҳайдайдиган «Победа» машинасини харид қилади. Қоп-қора автоулов ўсмирнинг хаёлини ўғирлагач, биринчи куниёқ рулга ўтириб, ўзида йўқ хурсанд кайфиятда машинани учириб бошқаради.

    «Суюнчи» фильмидан кадр

    «Суюнчи» фильмидан кадр
    Фото: darakchi.uz

    Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, тасодифан «Победа»ни дарахтга уриб олади. Аввалига у қилмишидан қаттиқ афсусланиб, «Дадам роса уришиб беради», деган қўрқувда юради. Лекин отасининг «Бўлар иш бўлди, ўтган ишга саловат», дея танбеҳ аралаш айтган гапи уни қувонтириш баробарида ҳайратлантиради ҳам.

    «Ўғлим мушук-сичқон ўйнаб юрибди»

    Мактабни тамомлаган Мелис кейинги таҳсилни санъат соҳасида давом эттириш мақсадида ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширади.

    Фото: Instagram / @nazira_abzalova

    Оила аъзоларига, хусусан, дадасига асл муддаосини айтгач, жиддий қаршиликка учрайди. Отаси «Бизнинг авлоддан артист чиқмаган ва бундан кейин ҳам бўлмайди», дея қатъий оҳангда жавоб қайтаради. У эса билганидан қолмай, мақсади сари астойдил интилади.

    Фото: Instagram / @nazira_abzalova

    «Ҳа, отам санъаткор бўлишимни умуман истамаган, ҳатто институтга киришимга қаршилик кўрсатган. Олийгоҳни битириб Ёш томошабинлар театрида ишлаётганимда бир дўстига: «Буни қаранг, одамларнинг болалари илмий ишлар қилиб, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшаётган бир пайтда менинг ўғлим мушук-сичқон ўйнаб юрибди», деб ачиниш билан гапирган.

    Фото: Instagram / @nazira_abzalova

    Театрдаги бирорта ролимни ҳам бориб кўрмаган. Чунки отам ўзининг йўлидан кетишимни истарди. Йиллар ўтиб, қирқ беш ёшдан ошиб қолганимда ота-ўғил бир куни бозорга тушдик. Одамлар мени узоқдан таниб ёнимга келишяпти, қўл узатиб сўрашишяпти. Падарим эса бу манзарадан лолу ҳайрон. Сабаби олдинлари ҳамма уларни танир, атрофларини ўраб оларди-да.

    «Келинлар қўзғолони» фильмидан кадр

    «Келинлар қўзғолони» фильмидан кадр
    Фото: Instagram / @dilorom_egamberdiyeva

    Барча билан салом-алик қилиб, сўрашиб олганимдан кейин қўлимдан тортиб, четга олиб чиқдилар. Яна уришадилар, деб тургандим. Йўқ! Кутилмаганда «Ўғлим, мени кечир. Сени тушунмаган эканман», деб розилик берган ва касбимдан хурсанд бўлган», — деган эди Мелис Абзалов интервьюларининг бирида.

    Театр актёридан кинорежиссёрликка...

    1961 йилда институтни тугатган Мелис икки йил давомида Ёш томошабинлар театрида актёр бўлиб ишлайди. Ўнга яқин саҳна асарларида турли характердаги ролларни ижро этади. Илк режиссёрлик иши — «Алибобо ва қирқ қароқчи»ни ҳам шу даргоҳда саҳналаштиради.

    Фото: Instagram / @nazira_abzalova

    1963 йилдан бошлаб «Ўзбекфильм»да фаолият юритади. Дастлаб ассистент ва режиссёр ёрдамчиси сифатида Комил Ёрматов, Шуҳрат Аббосов, Малик Қаюмов, Йўлдош Аъзамов,Латиф Файзиевларнинг йигирмага яқин фильмларида биргаликда ижод қилади, тажрибасини оширади. 1971 йил Москвада Георгий Данелия курсида сабоқ олгач, бир неча йилдан кейин кино оламидаги илк мустақил иши ҳисобланган «Чинор остидаги дуэл» фильмини суратга олади.

    Фото: «Дарё»

    Дебют картинаси муваффақиятли чиққач, у ўз устида янада изланиб, «Суюнчи», «Келинлар қўзғолони», «Армон», «Майсаранинг иши», «Кўзларим йўлингда», «Ўткан кунлар», «Чимилдиқ» каби кетма-кет кинолар яратади. Унинг ижодий асарлари турли кинофестивалларда совринли ўринларга лойиқ кўрилади.

    Узоқ йиллар «Ватан» киностудиясининг бадиий раҳбари сифатида меҳнат қилган Мелис Абзалов «Еттинчи ўқ», «Инсон қушлар ортидан боради», «Қўқон воқеаси», «Арслоннинг саргузаштлари» сингари фильмларда актёр сифатида намоён бўлади.

    Нафақат ҳаётда, балки экрандаги ролларида ҳам шляпа кийишга одатланган Мелис Абзалов 1987 йилда Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланади.

    Швецияда дафн қилинган

    Ўзбек киноси ривожига муносиб ҳисса қўшган Мелис Абзаловни 2000 йилларда фарзандлари Швецияга олиб кетади. Аммо режиссёр вақти-вақти билан Ўзбекистонга кино олиш учун келиб туради.

    Фото: Instagram / @nazira_abzalova

    У 2016 йилнинг 26 октябрида 78 ёшида Стокгольмда юрак хуружидан вафот этади. Фарзандлари келишган ҳолда Мелис Абзаловни унинг сўнгги кунлари ўтган Швецияда дафн этишга қарор қилишади.

    Режиссёрнинг уч нафар фарзанди, ўнлаб набира ва эваралари бўлиб, қизи Назира айни пайтда Швецияда истиқомат қилади.

    «Чин маънодаги устозим эди»

    Ноила Тошкенбоева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

    — Мелис акани биринчи рафиқаси Дилбар билан курсдош бўлганлигим боис уларни талабалик давримдан танирдим. Уйларига ҳам тез-тез бориб турардим, сингилларини ҳам яқиндан билардим. Зиёли, руслашган оилада улғайган бўлса-да, аммо ўзбекона урф-одатларни икир-чикиригача пухта билишлари мени ҳамиша ҳайрон қолдирарди.

    Ноила Тошкенбоева

    Ноила Тошкенбоева
    Фото: «Дарё»

    Улар билан ҳамкорлигимиз режиссёр ассистенти сифатида ижод қилиб юрган пайтларидан бошланган. Ўзи мустақил равишда кино олишга киришган даврида ҳам эпизодик ролларга чақиришни сира эсидан чиқармасди.

    Ўйлаб қарасам, «Чинор остидаги дуэл» фильмидан ташқари барча картиналарида каттами-кичикми роллар ўйнаган эканман ва ҳеч қачон «проба» топширмаганман. Мелис ака туфайли томошабинлар қалбига кириб бордим. Сабаби «Суюнчи» ва «Келинлар қўзғолони»дан сўнг халқимизга янада танилдим ва ҳалигача томошабинлар эътирофию эътиборидаман. Назаримда, актёр учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак.

    Фото: «Дарё»

    Мелис ака мен учун чин маънодаги устоз эди. Актёрга асосий мақсадини тушунтирарди-да, айрим режиссёрлар сингари «ундай қил, бундай қилма», дея кўрсатма бермасди ва имкон қадар эркинлик беришга интиларди.

    Ижодий жамоа аъзоларининг бирортасини ҳам шахсиятига тегиб, ортидан ёмонлаб, ҳурматини тўкмасди, суратга олиш жараёнида айниб-алжимасди ва бундай одат уларга ёт эди. Ўз асарлари орқали ўзбек киноси тарихида ўчмас из қолдирган буюк режиссёр билан ҳамнафас бўлганлигимдан ҳамиша ўзимни бахтиёр ҳис қиламан!

    «Бир умр кино муҳаббати билан яшади»

    Режиссёрнинг қизи Назира Абзалова хотираларидан:

    — Дадам раҳматли ҳазиллашишни, қўрқитишни яхши кўрарди. Уйда мусиқа эшитиб, овқат қилиб юрсам, секин эшикни очардилар-да, фақат бошларини киритиб, «ку-ку» дердилар. Умрининг охирларигача менга шундай ҳазил қилдилар.

    Фото: Instagram / @nazira_abzalova

    Болалик дамларимни эсласам, кўз олдимда уйимиз тўла ижодкорларнинг гурунг қилиб ўтиришлари гавдаланади. Отам суратга олиш ишлари ниҳоялангач, хонадонимизга барча ижодий жамоа аъзоларини етаклаб келиб, уларни меҳмон қиларди. Палов тайёрлаб, байрамона муҳит яратишга интиларди.

    Мелис Абзаловнинг фильмида иштирок этишни ҳар бир актёр орзу қиларди. 4 ёшимда падаримнинг «Армон» фильмида эпизодик роль ўйнаганман. У мен учун ҳалигача катта роль.

    Фото: Instagram / @nazira_abzalova

    Дадам «Суюнчи» киносида «Чой, чой, уф, намунча кўп чой ичади булар», дейдиган ўша қошларига қалин ўсма қўйиб олган қиз — Назирага нисбатан меҳр-муҳаббати улкан бўлгани учун менга ўша қаҳрамонининг исмини қўйган. Картинанинг суратга олиш ишлари охирлай деб қолганда дунёга келганман. Дадам иши кўплигидан мени туғуруқхонадан олиб чиқишга кела олмаган. Лекин жамоасидаги актёрлар онамга «Чайка» русумли кир ювиш машинаси совға қилишган. Волидам бу машина ўша пайтда жуда ҳам қимматбаҳо бўлганлигини кўп гапирарди.

    Отам бир умр кинога бўлган муҳаббат билан ёниб яшади. Умрининг сўнгги кунларини бирга ўтказдик. Боладек бўлиб қолганди ва фарзандларим билан ўйнаб зерикмасди. У устозим, ҳимоячим, қалқоним эди.

    Миролим Исажонов тайёрлади

    Мавзуга доир:

    • Таниқли режиссёр Мелис Абзалов вафот этди
    • Режиссёр Мелис Абзалов Швецияда дафн этилади
    • «Кимнидир ғийбат қилиб, обрўсини тўкмасди» ёхуд Мелис Абзалов қадрдонлари хотирасида
    • Мелис Абзалов фильмлари — битта расмда
    • «Бар, Шолпан апангни шақир!». Мелис Абзалов фильмларининг ўзидан-да машҳурроқ киноиқтибослари

    18.11.2021, 18:23   Изоҳ (0)   45981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Гарри Поттер» 20 ёшда: Франшизанинг энг ашаддий мухлисларининг ҳам эътиборидан четда қолган деталлар (фото)

    18.11.2021, 12:23

    «Гарри Поттер» юлдузлари франшизанинг 20 йиллигига бағишланган махсус сонида қайта учрашади

    17.11.2021, 20:56

    Ҳанде Эрчел пластик операция қилдирганини инкор қилди, Фаҳрие Эвжен Бурак Ўзчивит билан ажрашиши ҳақидаги миш-мишга муносабат билдирди. Турк киноси янгиликлари

    16.11.2021, 12:28

    «Музлик даври»нинг янги трейлери: Disney мультфильмнинг олтинчи қисмини тақдим қилади

    15.11.2021, 11:15

    «Отам машҳур бўлса-да, бой бўлмаганмиз». Ҳамза Умаровнинг ўғли Шуҳрат Умаров отасининг райини қайтара олмай актёр бўлгани ҳақида

    14.11.2021, 19:43

    «Қаттиққўл хоним» фильми актёрлари 15 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    13.11.2021, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.