Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси декабрь ойида Қозоғистонда ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14–15 декабрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Ушбу йиғин давомида ўзбекистонлик футзалчилар Қозоғистон терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Қайд этиш жоиз, Литвада бўлиб ўтган футзал бўйича 2021 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финал босқичида Эронга мағлуб бўлиб, мусобақани эрта тарк этган эди. Қозоғистон терма жамоаси эса ярим финалга қадар етиб борган. Финал остонасида Португалияга енгилган жамоа бронза медали учун кечган баҳда Бразилияга ютқазиб қўйганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди