Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Ўзбекистон президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 15 ноябрь куни қолдирган хабарга кўра, бу ҳақдаги тегишли фармони президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Бахтиёр Исломов.
Фото: «Gazeta.uz»

Исломов ушбу тайинловга қадар президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рустам Иноятов.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Gazeta.uz»нинг аниқлик киритишича, Рустам Иноятов 2018 йил августидан буён президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Бунгача Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган, бу лавозимга эса 2018 йил январида Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилгач тайинланган эди.

Рустам Иноятовнинг янги лавозими ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар