Самарқанд халқаро аэропорти 20 октябрдан бир ойга ёпилганди. Uzbekistan Airports аэропортининг ёпилиши декабрь ойининг ўрталарига қадар узайтирилишини маълум қилди.
«Самарқанд халқаро аэропортида янги аэродром комплекси ва янги аэронавигация ускуналарини фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ ишлар давом эттирилмоқда. Шу муносабат билан аэропортнинг ёпилиши жорий йилнинг 15 декабрига қадар узайтирилади», — дейилади хабарда.
Барча авиарейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари — Навоий, Бухоро, Қарши аэропортларига йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида янги аэродром комплекси қурилиши давом этмоқда.
Изоҳ (0)