Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дунё ва ўзбек спортига оид 12 ноябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

Ўзбекистон

Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди

Фото: ЎФА

Фото: ЎФА

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Абдусалом Азизов Грузияга қарши баҳс олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ассоциация раҳбари миллий жамоа олдида турган кейинги мусобақалар масъулияти, уларга тизимли тайёргарлик кўриш, ҳар бир ўйинда сидқидилдан ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақида фикр билдирган.

Шунингдек, футболчи ва мураббийлар билан ўтган суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 ноябрь куни Тбилисида Грузияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Ўзбекистон Кубоги ярим финал баҳслари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги 1/2 финалидан ўрин олган баҳслар 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Унда қуйидаги жуфтликлар баҳс юритади: «ОКМК» — «Насаф», «Пахтакор» — «Бунёдкор».

Суперлиганинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланади

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тур ўйинлари бошланиш вақтлари маълум бўлди.

Профессионал футбол лигасининг (ПФЛ) маълум қилишича, сўнгги турдан ўрин олган беллашувлар 27 ноябрь куни бир вақтда (15:00 да) бўлиб ўтади.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Жаҳон

«Реал» январь ойида Мбаппе бўйича «ПСЖ»га янги таклиф юборади

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Реал» 2022 йилнинг январь ойида Килиан Мбаппе борасида «ПСЖ»га янги таклиф юборади.

Onda Cero’га кўра, «қироллик клуби» қишда Париж клубига янги таклиф юбориш борасида иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар ёзда ҳам Мбаппени сотиб олишга уриниб кўрганди, бироқ «ПСЖ» бунга рад жавобини берганди.

Килианнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

Дани Алвес «Барселона»га қайтмоқда

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Ҳимоячи Дани Алвес «Барселона»га қайтади. Diario Sport нашрининг хабар беришича, Каталония клуби 38 ёшли футболчи билан шартнома тафсилотларини келишиб олган.

Трансферни бразилиялик футболчи билан яхши таниш бўлган жамоанинг янги бош мураббийи Хави маъқуллаган. Улар узоқ йиллар давомида «кўк-анорранглилар» сафида бирга ҳаракат қилган.

Аввалроқ Алвеснинг «Барселона»га қайтмоқчилиги ва фаолиятини шу жамоада якунламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ кейинчалик жамоада бу трансфер муҳокама қилинмаётгани айтилди.

АПЛнинг октябрь ойидаги энг яхшилари аниқланди

Англия Премьер Лигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Унга кўра, «Челси» бош мураббийи Томас Тухель ўтган ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Лондонликлар унинг қўл остида октябрь ойида лига доирасидаги тўрт ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати эса 14:1 ни ташкил қилди.

Мазкур соврин учун Тухелдан ташқари, Юрген Клопп («Ливерпуль», 2 ғалаба, 2 дуранг), Дэвид Моес («Вест Ҳэм», 3 ғалаба, 1 мағлубият) ва Патрик Виэйра («Кристал Пэлас», 1 ғалаба, 3 дуранг) даъвогарлик қилганди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ эса ойнинг энг яхши футболчиси бўлди. 29 ёшли мисрлик футболчи чемпионат доирасидаги 4 ўйинда 5 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Шунингдек, Салоҳдан ташқари қуйидаги футболчилар мазкур соврин учун даъвогарлик қилганди:

  • Бен Чилуэлл («Челси») — 4 ўйинда 3 гол;
  • Максвелл Корне («Бёрнли») — 3 ўйинда 3 гол;
  • Филип Фоден («Манчестер Сити») 4 ўйинда 3 гол ва 1 голли узатма;
  • Valentino Ливраменто («Саутҳэмптон») — 4 ўйинда 1 гол;
  • Аарон Рэмсдейл («Арсенал») — 4 ўйинда 17 та сейв, 2 та «қуруқ» ўйин;
  • Деклан Райс («Вест Ҳэм») 4 ўйинда 1 гол ва 1 голли узатма;
  • Юри Тилеманс («Лестер») — 4 ўйинда 2 та гол.
Зиёш «Челси»дан кетмоқчи

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Челси» ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиёш фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин. 28 ёшли ярим ҳимоячи қишда Лондон клубини тарк этмоқчи, дея хабар беради Goal.

Футболчи «кўк»лар сафида доимий ўйин амалиётига эга эмаслигидан норози. У Премьер Лигада тўртта ўйин ўтказган бўлса, асосий таркибда атиги икки марта майдонга тушди.

Ҳозирда унга «Боруссия Д» қизиқиш билдирмоқда.

Агуэро юрагидаги муаммо сабаб бошқа майдонга туша олмаслиги мумкин

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Барселона» ҳужумчиси Серхио Агуэро юрагидаги муаммолар туфайли фаолиятини якунлаши мумкин.

Сўнгги текширувлардан кейин аргентиналикнинг юраги билан боғлиқ муаммолар кутилганидан ҳам жиддийроқ бўлиши мумкин, деб ёзади As. Футболчи бошқа майдонга туша олмаслиги хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни 33 ёшли ҳужумчи «Алавес»га қарши ўйин вақтида юрагидаги муаммолар сабаб алмаштирилганди.

Кейинчалик Агуэро тахикардияни бошдан ўтказгани ва камида 3 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юбориши маълум қилинганди.

АПЛнинг янги мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Англия Премьер Лигаси 2022/23 йилги мавсум саналарини эълон қилди.

Мусобақа 6 август санасида старт олиб 28 май куни якунланади. 12—13 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган 16-тур ўйинларидан сўнг эса Қатарда Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан чемпионатда танаффус бошланади. Танаффус 18 декабрга қадар давом этади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)