«Капиталбанк» АТБ «Игорь Савицкий: рассом, коллекционер, музей асосчиси» китобининг немис тилида нашр этилишига кўмаклашди.
Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш ва немис тилида сўзлашувчи жамоатчиликнинг Нукус шаҳридаги санъат музейига қизиқишини ошириш доирасида «Капиталбанк» Мариника Бабаназарованинг китобини нашр этиш учун кўмаклашди.
«Игорь Савицкий: рассом, коллекционер, музей асосчиси» китоби совет ва рус авангард рассомлари коллекциясини тўплаб, Нукусда санъат музейига асос солган инсоннинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Рус, инглиз, француз, итальян ва эндиликда немис тилларида нашр этилган китоб муаллифи ҳам қизиқарлилик ва ижодкорликда ундан қолишмайдиган шахсдир. Мариника Бабаназарова санъатшунос, Игорь Виталевич Савицкийнинг вориси, Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи фахрий директори, афсонавий асосчининг таржимаи ҳолини қоғозга муҳрлабгина қолмай, балки унинг меҳнатини халқаро эътироф даражасига олиб чиқди. Унинг қатъий раҳбарлиги остида китоб нафақат немис тилига таржима қилинди, балки тўлдирилди ҳам. Саҳифаларда қадимий Хоразм манзаралари ва археологик ёдгорликлар пайдо бўлди, бу эса келажакда Ўзбекистонга ташриф буюришни хоҳловчи сайёҳларнинг эътиборини янада тортади.
«Капиталбанк»нинг ташаббуси ва молиявий кўмаги туфайли «Игорь Савицкий: рассом, коллекционер, музей асосчиси» китобининг немисча нусхаси дунё юзини кўрди. Нашр этилган ададнинг бир қисми Савицкий музейига бепул топширилади.
Реклама ҳуқуқи асосида.