Bizning Uylar Development компанияси 10 фоиз бошланғич тўлов билан тижорат кўчмас мулкини сотиб олиш учун фойдали шартларни таклиф этмоқда.
Alfraganus — бу пойтахт учун мутлақо янги форматдаги тижорат лойиҳаси бўлиб, унинг биринчи босқичи 2022 йилда фаолиятини бошлайди. Лойиҳанинг муваффақияти нафақат унинг концепцияси, балки бошқа кўплаб омиллар — аҳоли зич жойлашган нуфузли тумандаги жойлашув, хизмат кўрсатиш радиусида рақобатчининг йўқлиги, лойиҳанинг қисқа вақтда ўзини қоплаши ва унга инвесторларнинг катта қизиқиши каби сабаблар билан ҳам белгиланади.
Айни пайтда Alfraganus савдо ва кўнгилочар мажмуасини таниқли маҳаллий ва хорижий брендлар танлади. Улар орасида Senor & Senorita, Bon, Safia, KFC, Ramiz Kofte, Urban Store, Timberland, Karl, NCS, Credit Asia, Sacoor Brothers, Mediapark, Avtech, Selfie, Terra Pro ва 150 дан ортиқ бошқа брендлар бор.
Мажмуанинг умумий майдони 110 000 квадрат метр бўлиб, унда 32 дан 3,244 квадрат метргача бўлган 507 та тижорат бинолари бунёд этилади. Биноларнинг шифт баландлиги 6 метрни ташкил қилади. Ушбу кўрсатгич жой эгасига иккинчи даражани лойиҳалаш имконини беради. Шу тариқа фойдаланишга яроқли майдонни деярли икки баробарга оширишингиз мумкин. Сиз бундай жой лойиҳаси макетини сотув офисида кўришингиз мумкин. Унда 72 квадрат метр майдонга эга жой 125 квадрат метрлик дўконга айлантирилган.
Кўчмас мулк бўйича халқаро маслаҳатчи Knight Frank мутахассислари таҳлилига кўра, Alfraganus савдо-кўнгилочар мажмуаси рақобатчиси бўлмаган харидлар ва дам олиш, кўнгилочар йўналишдаги масканлардан бирига айланади.
Тижорат жойи нархининг атиги 10 фоизини тўланг ҳамда пойтахт марказидан бир неча дақиқалик масофада жойлашган мажмуадан бизнес эгаси бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Батафсил маълумотларни қуйидаги рақамдан олишингиз мумкин: +99871 210 44 44
Сотув офиси ҳар куни 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Сотув офиси манзили: Миробод тумани, Қўшкўприк кўчаси, 30 уй
Мўлжал: УзБум, China Town ресторани
Сайт: www.alfraganus.com
Telegram: t.me/alfraganus_tashkent
Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent
Instagram: alfraganus.uz
Реклама ҳуқуқи асосида.