Блогер Жаҳонгир Латипов «Узнеwс» сайти учун Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти Салим Абдувалиев билан интервью ташкиллаштирди. Интервью давомида Салим Абдувалиев блогерга ўзи яшайдиган ҳашаматли уйи ва қимматбаҳо автомобилларини кўрсатган.

Салим Абдувалиев катта ҳудудда жойлашган ҳовлисидаги иморатлар ўзи севган мамлакат — Италия архитектурасидан илҳомланиб, безак берилганини айтади.

Видеода Салим Абдувалиевнинг ҳовлисида Lexus, Mercedes-Maybach, Rolls-Royce маркаларининг бир нечта автомобиллари бўлиб, уларнинг аксариятининг давлат рақам белгиси — 010 эканлигини кўриш мумкин.

Фото: Instagram / @salim_abduvaliev1950

Фото: Instagram / @salim_abduvaliev1950

«Машина олишга ёшлигимда пулим бўлмаган, қизиқмаганман, рулга ўтирган эмасман. Ҳамма машинамни нозик укаларим совға қилишган. Ҳозир ўзим Rolls-Royce’да юраман, у машина 500-600 минг доллар эди бир вақтлар. Укам туғилган кунимга совға қилганди», — дейди Салим Абдувалиев.