• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Уйида чакса уни йўқ, том бошида қўш тандир» — ёзувчи Улуғбек Ҳамдам Нурафшонда 28 млрд сўм эвазига қурилиши режалаштирилаётган ҳайкал мажмуаси ҳақида

    Таниқли ёзувчи Улуғбек Ҳамдам Facebook’даги саҳифаси орқали Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова номига ҳайкал мажмуасини қуришга 28,4 миллиард сўм ажратилгани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан фикр билдирди.

    Фото: Facebook / Улуғбек Ҳамдам

    Фото: Facebook / Улуғбек Ҳамдам

    У «Уйида чакса уни йўқ, том бошида қўш тандир» мақолини мисол сифатида келтириб, амалдорлар шундан хулоса чиқариб иш кўрса, Ўзбекистон гулистонга айланиб кетишини ёзган.

    Оҳ, менинг доно халқим! Кўпни кўрган донишмандим!!!

    Қани энди бу, худойим тўғри йўлга солгур айрим амалдорларимиз сенинг мақолларинг мағзини чақиб, улардан хулоса чиқариб яшаса-ю, юртимиз гулистонга айланса!..

    Ўзбекистонда Зулфия опа қисматини ёритиб бергувчи яхши бир фильм ишланди. Элнинг эътибори қаратилди, дуолар қилинди. Мамлакатнинг ҳозирги ҳолида бир инсон қисматига шу эътиборнинг ўзи жуда катта яхшилик! Бу ишнинг яхшилик эканини айтдик, мана, яна айтяпмиз.

    Тағин эътибор кўрсатмоқчи бўлсаларинг, отангизга боз раҳмат, деймиз. Лекин ҳар бир нарсанинг ўз ўрни, йўриғи, меъёри, усули бор ахир. Одамларимиз топиб айтаётганидек, ана, ўша регионга керакли шифохонами, мактабми қуриб, опанинг номи билан атанглар!

    «Менинг ота-онам ‘Зулфия шифохонаси’да даволаниб чиқишди, шифохонамисан шифохона, дўхтирлари зўр! Барака топишсин! ‘Зулфия’га боринглар, ‘Зулфия’га!», ёки «Менинг ўғлим ‘Зулфия’да ўқиди-да, ўшанчун институтларга кириб кетди.

    Ўқитувчиларига балли. Сиз ҳам қизингизни «Зулфия мактаби»га беринг, айланай!», дея эл-юрт гапирса, дуолар қилса, қанчалар яхши. Дуо Зулфия опа ва унинг ўғилларига борса, шифохона-ю мактабдан келган фойда элга тегади. Ёки йўқми?!.. Яҳудийларнинг «пул топишдан олдин уни сарфлашни ўрган!» деган бир мақоли бор.

    Биз топган ёки қарз олган пулимизни ҳашам-у тўйга, ҳайкал-у бетон биноларга сарфлаб, келажак деган дарахтнинг илдизига болта уряпмиз, ҳа! 100 йил бурун шуни айтиб, жадид боболаримиз куйиб-ёниб кетишганди.

    Ҳозирда халқимизнинг асосий қисми ўртачадан ҳам пастроқ, яъни уйида чакса унсиз ҳолда кун кўраётган бир пайтда битта ҳайкалга халқнинг пулидан шунча маблағ (28 миллиард сўм-а!) ажратиш томбошига қўштандир ўрнатиш деганидир. Халқ уйини, омборини унга тўлдириб қўйинг, кейин қўштандир нима бўпти, мингтандир қуринг, ярашади. Акс ҳолда... акс ҳолда, кўпчилик айтаётганидек, «пул ювиш операцияси» деган тамғадан қочиб қутулиб бўлмайди.

    Улуғбек Ҳамдам, ёзувчи

    Тошкент вилояти ҳокимининг фармойишига кўра, Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ишлари учун 28,4 миллиард сўм ажратилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Нурафшон Business City ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилиши учун 6 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

    Умумий қиймати 34,4 миллиард сўм бўлган (8 ноябрдаги Марказий банк курси бўйича 3,2 миллион доллар) маблағлар вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилади.

    Вилоят ҳокимлиги ушбу режалаштирилаётган харажатларнинг асослиги бўйича жамоатчиликдан келиб тушган саволларга жавобан маълумот берган бўлиб, унда бўлажак мемориал мажмуа 2,97 гектар ҳудудда парк, ўйин ва пикник майдонлари, амфитеатр, терассали ва ёпиқ турдаги кафелар, фавворалар, ташриф буюрувчилар учун қулай ўриндиқлар ва яшил ҳудудлар, пиёдалар ва велосипедчилар учун қулай йўлаклар, болалар майдончаларини ўз ичига олиши айтилган.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Хабарда таъкидланишича, мемориал мажмуани қуриш ташаббусини Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни вилоятдаги сайловчилари билан учрашув давомида кўплаб таклифлар қаторида билдирган.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Вилоят маъмуриятининг маълумотларига кўра, тендерда ғолиб чиққан қурилиш компанияси, айни вақтда лойиҳалаш ишлари билан шуғулланмоқда.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    «Gazeta.uz»нинг ҳокимликдан аниқлик киритиб ёзишича, лойиҳани 2007 йилнинг апрелида Қаршида рўйхатдан ўтказилган Қашқадарё Макс Сервис Қурилиш хусусий корхонаси амалга оширади. Компаниянинг ягона таъсисчиси сифатида Маҳфират Шодиевна Бойматова кўрсатилган, раҳбар — Баҳодир Шокир ўғли Йўлдошев.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Маблағ ёрдамида 1,1 гектар ер майдонида замонавий 3 қаватли кутубхона қурилиши режалаштирилган бўлиб, иншоот функционал зоналар ва компьютер ускуналари билан жиҳозланади. Интернет, ахборот ресурслари ва миллий электрон кутубхонадан фойдаланиш имконияти яратилади.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    «Давлат раҳбари ташаббуси билан қурилиши режалаштирилган ушбу иншоотлар вилоят аҳолиси, ёшлари ва меҳмонлари учун нафақат мароқли ҳордиқ чиқариш, балки маънавий-ахлоқий қадриятларни юксалтириш йўлида ҳам муҳим қадам бўлади», — дейилади ҳокимлик хабарида.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    «Ҳурматли журналист ва блогерларимиздан бу мавзудаги ахборотни тарқатишда тафсилотларга эътибор қаратишларини сўраймиз. Қурилиш ишларининг бориши ва унга сарфланаётган маблағлар ҳақида жамоатчиликка қўшимча ахборот бериб борилади», — дея таъкидланади хабарда.

    Маълумот учун, Зулфия Зокирова Иккинчи Жаҳон урушида бешта ўғлини йўқотган она ҳисобланади. Зулфия Зокирова тақдири акс этган «Илҳақ» фильми суратга олинган. Тошкентдаги ғалаба боғида илк ҳайкали ўрнатилган.

    08.11.2021, 14:45   Изоҳ (0)   26964
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон почтаси»нинг Тошкентнинг янги метро йўлларига бағишланган маркасида Москвадаги монорельс тасвирланган бўлиб чиқди

    08.11.2021, 14:11

    Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ишдан олиниши кутилмоқда

    08.11.2021, 13:13

    Қашқадарёда ўз укасининг оёқ-қўлларини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборган ака ушланди

    08.11.2021, 12:44

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат 21 даражагача кўтарилади

    08.11.2021, 12:30

    Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларида ишлаётган фуқаролар суҳбат асосида ОТМга ўқишга қабул қилинади

    08.11.2021, 12:01

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 9 ноябрь куни ёмғир ёғади

    08.11.2021, 11:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.