• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    40 ёшдан ошган аёллар саломатлигини асраш учун риоя қилиши керак бўлган қоидалар

    «Сиз ўзингизни жуда яхши кўрасиз!», «Ўзингиз учун жуда кўп қайғурасиз», «Фақат ўзингиз ҳақида ўйлайсиз!» – қисқа қилиб айтганда, «эгоист» сўзи кўпчиликка таниш. Аёл киши табиатан шундай яратилганми: фарзандларидан тортиб кўчадаги бошпанасиз мушуккача ғамхўрлик қилиши, рўзғор ташвишларини ўз бўйнига олиши, ўзидан ташқари ҳаммани ўйлаши. Балки 40 ёшдан кейин ҳар қандай аёл учун бу етарлидир. Энди ўзингизга ғамхўрлик қилишнинг вақти келди, аёллар.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Ниқоб тақиш керак

    Ўзига ғамхўрлик қилиш – бу худбинлик, ўзини севиш эса кўпикли ванна ёки кечаси ширинлик истеъмол қилиш, деган нотўғри тушунча мавжуд. Лекин айрим аёллар қачон ўзи учун либос сотиб олади? Қачонки, барчага совға сотиб олингандан кейин ортиб қолган пулга.

    Шунингдек, болалар, турмуш ўртоқ ва ҳаттоки уй ҳайвонларининг тўлиқ овқатланиши, соғлом бўлиши ва хотиржам ухлаши учун қўлдан келган барчаси қилинади. Уларни қандай спорт турига қизиқтиришни, агар бирор нарса нотўғри бўлса, қўллаб-қувватлаш, эркалиги, инжиқлик ёки қайғусини ҳам ўз зиммасига олади ... Аммо аёл киши учун ким шундай ғамхўрлик қила олади?

    Самолётда шундай қоида бор: «Аввал ўзингиз кислород ниқобини кийинг ва шундан кейингина бошқаларга ёрдам беринг». Ушбу қоидани ҳаётга ҳам татбиқ қилиш лозим. Шунингдек, яшашдан тўлиқ завқ олиш учун инсон ўзини севиши ва ғамхўрликни ўзидан бошлаши керак. Вақтида дам олиш, шифокор кўригидан ўтиш, жисмоний фаол бўлиш – буларнинг барчаси меъёрида бўлиши керак.

    Меъёрий уйқу

    Ҳар кеча саккиз соат узлуксиз ухлаш зарурий бўлиб, ундан маҳрум бўлиш шунчаки фожиадир. Уйқусизлик, ҳатто бир неча кун давомида ҳам саломатликка салбий таъсир қилади: стресс гормони – кортизол даражаси ортади, ҳужайраларнинг глюкозага чидамлилиги ошади, организмда яллиғланиш жараёнлари фаоллашади, саратон ва юрак касалликлари хавфи ривожланади. Бундан ташқари, уйқунинг қанчалик соғлом бўлиши жуда муҳим: тана ҳақиқатан ҳам узоқ, чуқур уйқу босқичида қайта ишга тушади ва тикланади. Мумкин бўлган вақтни узайтириш учун қоронғи, салқин хонада ухлаш, ётишдан икки соат олдин гаджетлардан воз кечиш ва қаҳва ичмасликка ҳаракат қилиш керак.

    Соғлом ва хилма-хил рацион

    Шунингдек, саломатлик овқатланиш билан ҳам чамбарчас боғлиқ. 40 ёшдан кейин аёл организмига кўпроқ оқсил, сут маҳсулотлари – кальций ва Д витамини суякларнинг мустаҳкамлиги учун, тўйинмаган ёғлар керак. Бундан ташқари, ҳар куни янги сабзавот ва меваларни истеъмол қилишга ҳаракат қилиш лозим. Аммо қайта ишланган колбаса, шакар ва туз қўшилган маҳсулотлар, ширин ва спиртли ичимликларни рациондан чиқариш керак. Улар йилдан йилга соғлиққа кўпроқ зарар етказади.

    Суюқлик

    Сув қанчалик арзимас туюлмасин, унинг аҳамияти жуда катта. Чарчоқ, шиш, овқат ҳазм қилиш муаммолари, уйқусизлик, ортиқча вазн – буларнинг барчаси ва бошқа кўплаб муаммолар танада суюқликнинг етишмаслиги туфайли юзага келиши мумкин. Шифокорларнинг таъкидлашича, чанқоқ аниқ ҳис қилинганда тана аллақачон 30 фоизга сувсизланган бўлади. Энг яхши ечим – доимо тоза сув олиб юриш ва ҳар соатда оз-оздан ичиш. Аммо шишишга мойил бўлганлар ётишдан икки соат олдин суюқлик ичмасликка ҳаракат қилиши керак.

    Ҳаракат

    Инсон учун йилдан йилга жисмоний фаоллик кўпроқ керак бўлади. Минимал талаб – ҳафтада 150 дақиқа аэробик машғулот ва камида иккита кучли машғулот. 40 ёшдан кейин мушак тўқимасини йўқотиш жараёни бошланади ва уларни сақлаб қолиш учун мунтазам равишда машқлар бажариш керак – у заифлашган умуртқа поғонасини қўллаб-қувватлайди ва бўғимлардаги стрессни камайтиради. Шунинг учун завқ бағишлайдиган ва имкон қадар кўпроқ вақт ажратишга ундайдиган қизиқарли спорт тури билан шуғулланиш керак.

    Тоза ҳаво

    Атиги 15 дақиқа очиқ қуёш нурида туриш метаболизмни тезлаштиради, Д витаминига бўлган кунлик эҳтиёжни қондиради, қондаги қанд миқдорини нормаллаштиришга ёрдам беради ва стресс гормони — кортизолни камайтиради. Иложи бўлса, сайр қилиш, табиат қўйнида кўпроқ вақт ўтказиш лозим: стресс энг маккор душманлардан бири бўлиб, табиат билан мулоқот унинг оқибатларини камайтиришга ёрдам беради.

    Тиббий текширувлар

    Касалликнинг олдини олиш уни даволашдан кўра осон ва агар уни олдини олишнинг иложи бўлмаса, уни имкон қадар эртароқ аниқлаш яхшироқдир. Йилига бир марта шифокорлар томонидан кўрикдан ўтишга ҳаракат қилиш лозим, қорин бўшлиғи, тос аъзолари, қалқонсимон без ва юрак, керак бўлса, ультратовуш текширувидан ўтказилади. Стоматолог ва офталмологга ташриф буюриш, албатта, гинеколог ва маммолог текширувини ҳам унутмаслик керак. Аҳамиятсиз туюлган аломатлар борасида ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш зарур, уларнинг ўз-ўзидан ўтиб кетишини кутмаслик керак.

    Мавзуга доир:

    • Организмдаги зудлик билан шифокорга бориш кераклигини билдирувчи ўзгаришлар
    • Аёллар мунтазам ўтиши керак бўлган 7 тиббий текширув
    • Бош айланиши қандай касалликлар аломати ҳисобланади?
    • Организмда магний танқислиги натижасида қандай ўзгаришлар юз беради?

    08.11.2021, 16:45   Изоҳ (0)   16347
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Умуртқа поғонасида муаммо бор-йўқлигини уй шароитида аниқлашга ёрдам берадиган тавсиялар

    08.11.2021, 10:27

    Витаминларни заҳарга айлантириши мумкин бўлган 5 хато

    07.11.2021, 11:29

    Ортиқча вазндан халос бўлишда қаҳвани қай тарзда ичишга оид 5 қоида 

    07.11.2021, 09:36

    Қайси ёрмадан тайёрланган бўтқа нонушта учун энг фойдали?

    07.11.2021, 08:51

    Инсульт, мия саратони ва бош оғриғи билан кечадиган бошқа касалликларни қандай аниқласа бўлади?

    06.11.2021, 11:31

    Диетолог томонидан энг фойдали қуруқ мевалар номи маълум қилинди

    06.11.2021, 09:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.