Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 ноябрь, куннинг иккинчи ярмида чанг бўрони кузатилди. «Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, бунинг оқибатида ҳаводаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробарга ошган.

Тошкентдаги чанг бўрони.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Қайд этилишича, Уралдан келаётган совуқ фронт зонасида шамолнинг секундига 12–15 метргача, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса секундига 20–25 метргача кучайиши кузатилган.

Шамол кучайиши оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилган ва республиканинг қатор туманларида кўрувчанлик 500–1000 метргача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарган.

«Ҳозирда шамол тезлиги 5–10 метргача бўлиб турибди ва бу 24:00 га қадар давом этиши мумкин», — дейилади хабарда.