• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қўйлиқ»дан «Олой»гача. Ўзбекистондаги 60 дан ортиқ бозор ва савдо комплекслари хусусийлаштирилиши мумкин

    Давлат активларини бошқариш агентлиги «Бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда улардаги давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳужжатда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари)ни босқичма-босқич сотиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутилган.

    Бундан ташқари, устав капиталидаги давлат акция пакетлари биринчи босқичда эксперимент тариқасида замонавий кўринишга келтириш, жумладан, улар негизида «ҳаммаси бир жойда» тамойили асосида савдо мажмуаларини ташкил этиш шарти билан белгиланган тартибда сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати тасдиқлаш режалаштирилган.

    Шунингдек, ҳужжат билан 12 та бозор ва мажмуаларни ёпиш таклиф этилган.

    Бундан ташқари, лойиҳага кўра, бозорлар фаолиятини, улардаги мулкий масалалар билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилиши кутилмоқда. Уларга ҳокимлар бошчилик қилади.

    Улар ўрганиш натижалари бўйича аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан «йўл харита»ларини ишлаб чиқади. Бундан ташқари, комиссия бозор ва савдо комплекслари бўйича давлат улушларини сотиш шарти сифатида уларни замонавий кўринишга келтириш, зарур инфратузилмани шакллантириш, уларда кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш, деҳқон, фермер хўжаликлари ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш юзасидан талабларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

    Қарор билан Давлат активларини бошқариш агентлигига хусусийлаштириш жараёнларини сифатли ташкил этишни таъминлаш мақсадида бозор ва савдо комплексларининг ижро органи фаолияти натижадорлигига баҳо бериш ва уларни фаолиятини танқидий кўриб чиқиш вазифаси юкланади. Бунда бозор ва савдо комплексларидаги давлат улушларини сотишда заруратга кўра, консалтинг ва аудиторлик компаниялари жалб этилади.

    Бозор ва савдо комплексларининг устав капиталидаги давлат муассасалари ва давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг улушларини белгиланган тартибда муассис ёки бошқарув органлари қарорлари асосида баланс қийматида уларнинг устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказиш чоралари кўрилади.

    Лойиҳада хусусийлаштириш режалаштирилаётган бозорлар ва савдо комплексларининг рўйхати келтирилган. Рўйхатдаги 61 та объектнинг 20 таси Тошкентда жойлашган. Лойиҳа муҳокамаси 16 ноябрга қадар давом этади.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров лойиҳанинг «хом»лигини таъкидлаб, бир нечта саволларни ўртага ташлаган. Унинг сўзларига кўра, «эксперимент тариқасида замонавий кўринишга келтириш, жумладан, улар негизида ‘ҳаммаси бир жойда’ тамойили асосида савдо мажмуаларини ташкил этиш» иборасини исталганча талқин қилиш мумкин. Хусусан, бу бозорлар ва савдо қаторларининг реконструкцияга олиб келиши, расталарнинг эгалари ижара ҳуқуқини қайта солиб олишга мажбур бўлиши мумкин.

    Бундан ташқари, у давлат муассасалари ва корхоналари улушини ҳокимликларга бериш тўғрисидаги қарорни танқид қилган. «Нега? Ҳокимлар яхшироқ бошқарувчи, самаралироқ менежерми? Кейинги беш йилда улар фақат бозор бузиш ва янги бозор қуриб, жой сотишдан бўлак яна нималар нималар машғул бўлди? Нега бозорларнинг улушлари агентлик ихтиёрига ўтказилмаяпти? Ахир давлат активларини бошқариш бўйича профессионалларнинг, мутахассисларнинг аксари агентликда йиғилган-ку», — деб ёзади у.

    Шунингдек, Отабек Бакиров ҳокимларнинг ҳудудий комиссия раислари этиб тайинланишини танқид қилган.

    «Бозорларнинг сотиш муддатлари, усуллари белгиланмаган. Агар шу тарзда қабул қилинса, кейинчалик тендер комиссиясининг ёпиқ протоколлари билан бозорлар ҳоким ва уларнинг югурдак шотирлари қўлига арзимаган суммага ўтиб кетиши эҳтимоли жуда юқори бўлади. Мақсад ўзи қандай? Самарали мулкдорларни яратишми? Ёки бозорларни маҳаллий феодаллар - садоқатли ва лоял ҳокимтўраларга топширишми?», — деган саволни ўртага ташлаган у.

    Унинг фикрича, лойиҳада хусусийлаштиришдан асосий вазифа — бозорларни қиммат, жуда қиммат нархда сотиш, бозорларни барча тоифадаги инвесторларга ҳеч қандай шартлар ва тўсиқлар қўймай очиқ ва шаффоф аукционларда сотиш назарда тутилмаган.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев фармонига асосан давлат корхоналарини трансформация қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш бўйича чоралар белгиланди

    02.11.2021, 17:24   Изоҳ (0)   17730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга қарийб 156 кило гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринган юк машинаси аниқланди

    02.11.2021, 17:08

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    02.11.2021, 16:38

    Навоийда рудаларни қазиб олишда ишлатиладиган портловчи моддалар савдоси билан шуғулланган тўрт фуқарога ҳукм ўқилди

    02.11.2021, 15:54

    Россия Ўзбекистонга қирувчи самолётлар, замонавий вертолётлар, дронлар, ва зирҳли техникаларни етказиб бергани маълум бўлди

    02.11.2021, 14:47

    «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосарининг «Дарё» мухбирига куч ишлатгани юзасидан расмий баёнот берилди

    02.11.2021, 13:52

    Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан учган самолёти туман туфайли Москва аэропортига қўна олмади

    02.11.2021, 13:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.