• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бред Питт билан роль ижро этишдан бош тортган, 10 та тилда сўзлаша олади, Ҳиндистондаги энг машҳур оиланинг келини — Айшвария Рай 48 ёшда (фото)

    Болливуд юлдузи Айшвария Рай 2021 йил 1 ноябрь куни 48 ёшни қарши олди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Унинг ҳаётида ҳамма нарса содир бўлди: ақл бовар қилмас чўққига чиқиш ва бирданига қулаш, ҳайратга солиш ва жамоатчилик орасида унутилиш, мукаммал қомат ҳамда ташқи кўринишига нисбатан мухлисларнинг кулгуси... Аммо Айшвария Рай ҳаммага инсон ўз тақдирининг эгаси эканлигини исботлади. У биринчи гўзаллик тимсоли ва мамлакатининг тирик рамзи мақомини тиклашга муваффақ бўлди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Айшвария 1973 йил Ҳиндистоннинг Мангалор порт шаҳрида туғилган. Унинг отаси Кришнаража Рай Ҳиндистон денгиз савдо офицери, онаси Вринда Рай эса машҳур ёзувчи эди. Оила жамиятда имтиёзли мавқега эга бўлгани учун ҳам Айшвария ва унинг акаси Адитя яхши таълим олди. Болалигидан Айшвария классик мусиқа ва рақс санъатини яхши билган ҳамда тил ўрганган. Унинг она тили тулу тили бўлса-да, тамил, ҳинд, маратхи ва инглиз тилларини яхши биларди, бу эса бўлажак актрисанинг фойдасига хизмат қилган.

    Болалигиданоқ Айшвария ўзининг бошқача эканлигини биларди. Ахир у Ҳиндистоннинг маҳаллий аҳолиси учун хос бўлмаган оч кул ранг кўзлари билан туғилган. Шунинг учун ҳам унга худди кичкина малика каби муносабатда бўлишди ва у ҳам ўзини худди шундай ҳис қилди.

    Юксакларга парвоз

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ота-она «малика»га шаҳарнинг торлик қилиши, бу ерда у ҳеч нарсага эриша олмаслигини тушунди ва Бомбейга кўчиб ўтди. Айшвария элита мактабга юборилди, шундан сўнг у университетга ўқишга кирди. Архитектура факультетида ўқиб, бу унинг соҳаси эмаслигини тушуниб етди. Унинг вазифаси ўзининг гўзаллиги билан одамларни хурсанд қилиш эди. Шундан сўнг у моделга айланди ва бу йўл уни ҳинд гўзаллари эришиб бўлмайдиган чўққиларга олиб чиқди – 1994 йилда мусобақа тарихида биринчи марта Ҳиндистон вакили «Дунё гўзали» тожи ва унвонини қўлга киритди.

    Айтишга ҳожат йўқ, шундан сўнг катта реклама шартномалари унинг устига ёмғир каби ёғилди. У Pepsi реклама кампаниясида фаол иштирок этди, машҳур журналлар, шу жумладан, Vogue муқоваси учун суратга тушди. Моделлик бизнесининг ҳар қандай вакили шон-шуҳрат нурларида чўмилиб, унинг бошни айлантирувчи муваффақиятидан завқланар эди, лекин Айшвария эмас. Моделлик дунёси унинг учун кичиклик қилди ва у кино оламига қадам қўйди.

    Кино карьерасидаги кесишган йўллар

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Айшвария Рай нафақат кинога қадам қўйди, балки тезда Болливудни забт этиб, Голливудга йўл олди. Голливуд тарихда биринчи марта ҳинд актрисасини ўзининг кинематография оиласига қабул қилди. Голливудда Айшвария муваффақиятли, даромад келтирувчи фильмлар ва омадсиз лойиҳаларга эга эди. Аммо тўсиқлар уни йиқитмади: актриса янги продюсер, агентларни қидирди, сценарийларни ўрганди, кастинглардан ўтди ... Ва муваффақиятсизлик ўрнини ғалабага бўшатди.

    Карьера ёки шахсий ҳаёт?

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    2000 йиллар бошида Айшвария Райнинг кинематография карьераси жадал ривожлана бошлади. 2000 йилда катта тижорий муваффақиятга эришган ва кинотанқидчиларнинг юқори баҳоларига сазовор бўлган «Онг ва сезги» ва «Муҳаббатга иштиёқ» фильмлари чиқарилди. Шунингдек, «Севги ҳақида бир неча сўз» фильмида бош ролни актёр Абхишек Баччан, аёл ролини эса Айшвария Рай ижро этди. Фильм кутилмаганда кассада муваффақиятсизликка учради, лекин актёрлар ўртасида аста-секин катта алангага айланмоқчи бўлган севги учқуни пайдо бўлди.

    Карьера ёки шахсий ҳаёт?  Унинг бутун дунё бўйлаб сафарда бўлишини талаб қиладиган муваффақиятли шартномалари бор эди ва у уларни бекор қила олмасди. 2003 йилда Айшвария Канн кинофестивалида ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди. Кейин у L’Oreal билан узоқ муддатли реклама шартномасини имзолади, кола ва De Beers учун реклама роликларида қатнашди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Аммо Айшвария машҳурлик чўққисида ва энг талабгир актриса бўлишига қарамай, Абхишек Баччан билан ўртасидаги ҳис-туйғуларни яшира олмади. Улар учрашган вақтдан бери етти йил ўтганди ва бу якуний қарор қабул қилиш учун етарли вақт. 2007 йил январь ойида актриса Баччан билан унаштирилганини эълон қилди ва 2007 йилнинг 20 апрелида тантанали тўй маросими бўлиб ўтди. Актрисага эндиликда севимли ва меҳрибон рафиқа роли экранларда эмас, балки реал ҳаётда топширилганди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Фарзандининг дунёга келиши актрисанинг карьерасини барбод қилдими?

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    2011 йил 16 ноябрда Баччанлар оиласида муҳим воқеа содир бўлди. Мумбайдаги нуфузли клиникада актриса Аарадҳия Баччан исмли қизни дунёга келтирди. Бу вақтда актриса 38 ёшда эди. Албатта, бу ёшда биринчи боланинг туғилиши аёл танаси учун қийин вазифадир. Гормонал ўзгаришлар кескин вазн ортишига олиб келди, ҳомиладорлик пайтида актриса 25 килограммдан ортиқ вазнга эга бўлди. Тўлачадан келган Айшвария Райнинг суратлари бутун дунё бўйлаб тарқалди. Кечаги жонкуяр мухлислар уни «миллат ифтихори»дан «миллат шармандаси» деб номлашди. Кино унинг олдида эшикларини ёпди, реклама шартномалари тугади. Актрисага қарор қилиш вақти келганди: карьера ва унвонлар билан хайрлашиш ёки уларни қайтариб олиш учун курашиш.

    Айшвария Рай қандай вазн йўқотди?

    Фото: The Indian Express

    Фото: The Indian Express

    Йил давомида актриса махсус парҳезга риоя қилди ва шахсий мураббий билан ишлади. «Заворлар маликаси» ҳеч қачон қатъий парҳез чекловларини маъқулламайди, шунинг учун эҳтиёткорлик билан узоқ вақт давомида узилишларсиз риоя қилиши мумкин бўлган парҳезни танлади. Тез вазн йўқотиш ҳақида гап йўқ эди: ахир кескин вазн йўқотиш ҳам юзда жиддий ўзгаришларга олиб келади, тери осилади, бурмалар ва ажинлар пайдо бўлади. Болливуд юлдузи эса бундай қурбонликларга тайёр эмас эди. Натижада барча вариантларни тўлиқ таҳлил қилингандан сўнг актриса вазн йўқотишнинг анъанавий ҳинд усулига қарор қилди. Бу гўшт, хамир овқатлар, ширинликлар, ёғли овқат ва ҳатто меваларни бутунлай рад этишни назарда тутади. Лимон қобиғи эрталабки бўтқа учун қўшимча сифатида рухсат этилади.

    Pinterest

    Pinterest

    Узоқ вақт давомида актрисанинг кундалик рационини қуйидагилар ташкил этди:

    • икки порция қайнатилган жигарранг гуруч (тозаланмаган);
    • янги сабзавотлар;
    • ёғсиз балиқ навлари;
    • кам ёғли табиий сут маҳсулотлари;
    • қуритилган мевалар;
    • денгиз маҳсулотлари.
    Ҳинд диетасида яна бир сир бор – зираворлар. Кўп миқдорда зарчава, долчин истеъмол қилиш метаболизмни тезлаштиришга ва ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради. Тўғри овқатланишдан ташқари, актриса шахсий мураббий билан ишлаган. Унинг учун махсус ёга ва медитация элементлари билан машқлар тўплами тузилган. Ва Айшвария  югуриш йўлакчасида юриб эмас, балки кўп вақтини қизи билан юришга сарфлашни афзал кўрди. Кутилган «мўъжиза» содир бўлди! Актриса ўзининг аввалги қиёфасини қайтаришга муваффақ бўлди!

    Кино оламига қайтиш

    2015 йилда Айшвария Рай ғалаба билан кинога қайтди. 5 йиллик фаолиятидаги танаффусдан сўнг у «Ўзаро тортишув» фильмида роль ўйнади ва ўзини биринчи марта продюсер сифатида синаб кўрди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    2016 йилда унинг иштирокида иккита фильм чиқди: «Сарбжит» ва «Юрак ишлари».  Фильмдан сўнг буюк Жулия Робертс Айшвария Райни «Ҳиндистоннинг энг гўзал аёли» деб атади. Ва 2017 йилда актриса нуфузли кинофестивалнинг қизил гиламида ҳашаматли ялтироқ кўйлакдаги нозик қоматни намойиш этиб, томошабинларни хурсанд қилди ва Ҳиндистоннинг тирик рамзи унвонига сазовор бўлди.

    Актриса ҳақидаги қизиқарли фактлар:

    1. Айшвария она тили — тулудан ташқари, яна саккизта: ҳинд, бенгал, инглиз, тамил, маратхи, телугу, каннада ва урду тилларини яхши билади. Шунингдек, испан тилидан ҳам бироз хабардор.
    2. Актриса бош қаҳрамонни Бред Питт ижро этган «Троя» фильмига таклиф этилган, бироқ актриса рад жавоб берган.
    3. Айшвария «Мадам Тюссо» музейида мум ҳайкали қўйилган биринчи ҳинд актрисаси.
    4. Актриса 2012 йилдан буён Франциянинг Санъат ва адабиёт ордени офицери.

    Мавзуга доир:

    • Болливуд юлдузи Айшвария Рай Франциядаги Le Defile L’Oreal Paris шоусида иштирок этди (фото)
    • Фото: Машҳур ҳинд актрисаси Айшвария Рай 30 йил ичида қанчалик ўзгарди?

    02.11.2021, 16:23   Изоҳ (0)   38034
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган жаҳон юлдузлари (фото)

    02.11.2021, 09:25

    «Балки сиз турмушга чиқсангиз, турмуш ўртоғингиз сиздан сўраб иш қилар, менда бундай муаммо йўқ». Имрон Дурдона Қурбоновага мурожаат йўллади (видео)

    01.11.2021, 23:21

    Феруза Норматова «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи фаслида суратга тушмайди (видео)

    01.11.2021, 22:22

    Фото: Юлдузлар мукаммал кўриниш учун қандай суратга тушади?

    01.11.2021, 20:57

    Моника Беллуччи, Сальма Хайек ва ҳеч қачон пластик операцияга мурожаат қилмаган машҳурлар (фото)

    01.11.2021, 18:55

    «У менинг дўстим эди». Алек Болдуин суратга олиш майдончасидаги эҳтиётсизлиги сабаб содир бўлган фожиа юзасидан изоҳ берди

    01.11.2021, 16:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.