Футбол бўйича Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган ўйинда «Реал» 27 октябрь, чоршанба куни «Осасуна» билан баҳс юритди.
Мадридда ўтган ўйинда жамоалар нурсиз дурангга имзо чекди. Ҳар иккала томоннинг уринишларига қарамай, беллашувда дарвозалар дахлсиз қолди.
Қайд этиш керак, «Реал» 2002 йилдан кейин илк марта ўз майдонида «Осасуна»ни енга олмади. Бунгача мадридликлар қаторасига 12 та ўйинда ғалабани тантана қилганди.
Ушбу дурангдан кейин «Реал» 21 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Осасуна» (19) эса 6-ўриндан жой олган.
Ла Лига
11-тур баҳслари
27 октябрь, чоршанба
«Реал Мадрид» – «Осасуна» 0:0
«Реал» – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 69), Милитао, Алаба, Менди (Марсело, 69), Камавинга (Родриго, 46), Каземиро, Кроос, Асенсио (Азар, 69), Бензема, Винисиус Жуниор.«Осасуна» – Эррера, Видаль, Унаи Гарсия, Давид Гарсия, Хуан Крус, Санчес, Монкайола (Ойер Санхурхо, 90), Торро, Мартинес (Рубен Гарсия, 67), Чими Авила (Брашанас, 67), Кике Гарсия (Барберо, 89).
Огоҳлантиришлар: Унаи Гарсия (15), Камавинга (28).
Изоҳ (0)