Футбол бўйича Италия А Сериясининг 10-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 27 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«Рома» сафарда «Кальяри» меҳмони бўлди. Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари олдинга ўтиб олди. Бунга римликлар Рожер Ибанес ва Лоренцо Пеллегринининг голлари билан жавоб қайтарди. Учрашувда Элдор Шомуродов захирада қолдирилди.
Ушбу ғалабадан кейин римликлар очколарини 19 тага етказиб олди ва 4-ўринда бормоқда.
«Интер» сафарда Данило Д`Амброзио ва Федерико Димарконинг голлари эвазига «Эмполи»ни мағлубиятга учратди. «Ювентус» эса сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига мағлубиятни қабул қилиб олди.
Топ-5 лигалар онлайн жадваллари, ўйинлар тақвими, тўпурарлар рўйхати — кўриш.
А Серия
10-тур баҳслари
27 октябрь, чоршанба
«Кальяри» — «Рома» 1:2
Голлар: 1:0 – 52 Паволетти, 1:1 – 71 Рожер, 1:2 – 78 Пеллегрини.«Кальяри»: Крано, Белланова, Чеппителли, Заппа, Карбони, Ликояннис, Деёла (Кейта Бальде, 82), Марин, Грасси (Олива, 79), Жоао Педро, Паволетти.
«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Виня (Афена-Гян, 57), Мхитарян (аш-Шаарави, 46), Верету (Кумбула, 90), Кристанте, Пеллегрини, Заниоло (Калафёри, 81), Абраҳам.
Огоҳлантиришлар: Заниоло (38), Жоао Педро (73), Ликояннис (76), Пеллегрини (79), Абраҳам (79), Калафёри (83), Белланова (87).
«Ювентус» — «Сассуоло» 1:2
Голлар: 0:1 – 44 Фраттези, 1:1 – 76 Маккенни, 1:2 – 90+5 Лопес.«Ювентус»: Перин, Данило, Бонуччи, де Лигт, Де Шильо (Алекс Сандро, 13), Рабьо (Куадрадо, 46), Локателли, Маккенни, Кьеза, Мората (Кайо Жорже, 63), Дибала.
«Сассуоло»: Консили, Мюльдюр, Айхан, Ferrari, Рожерио, Лопес, Фраттези (Толян, 72), Траоре, Дефрел (Матеус Энрике, 72), Берарди, Распадори (Скамакка, 62).
Огоҳлантиришлар: Дефрел (30), Берарди (58), Рожерио (61), Куадрадо (63), Траоре (72).
Изоҳ (0)