• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Белградда нокаутга учраган ўзбекистонлик боксчи, Клоппнинг режалари билан қизиқаётган «Барселона» ва 67 йил аввалги рекордини такрорлаган «Милан». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 27 октябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Тошкентда U-23 Осиё Кубоги—2022 саралаш босқичи D гуруҳидан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтмоқда. 27 октябрь куни Ўзбекистон U-21 Саудия Арабистони U-23 билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Гуруҳнинг иккинчи беллашувида эса Бангладеш U-23 жамоаси Кувайт билан баҳс олиб борди. Беллашувда кувайтликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Шоҳжаҳон Абдуллаев ЖЧ—2021 да нокаутга учради

    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ЖЧ—2021 баҳсларининг 2-кунидан ўрин олган баҳслар ўтказилмоқда.

    27 октябрь куни -86 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шоҳжаҳон Абдуллаев 1/32 финал доирасида бельгиялик Виктор Шелстритга қарши рингга кўтарилди. Жанг давомида фаол ҳаракат қилган Шоҳжаҳон иккинчи раунднинг сўнгида бельгиялик боксчидан кучли ўнг қўл зарбасини ўтказиб юборди ва нокаутга учратди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи мусобақадаги иштирокини якунлади.

    Давлат Бобонов ўз вазн тоифасида жаҳон рейтингида етакчига айланди

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов ўз вазн тоифасида (-90 кг) жаҳон рейтинги етакчисига айланди. Бобонов эркак дзюдочилар умумий рейтингида эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

    Шу тариқа ўзбекистонлик дзюдочи 9 йил деганда илк бор ўз тоифасида рейтинг пешқадамлигини қўлга олди. Охирги марта Ришод Собиров Лондон—2012 Олимпиадасидан аввал -60 кг вазн тоифасида биринчи ўринда қайд этилган эди.

    Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали баҳсларига ҳакамлар тайинланди

    Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал ўйинлари 28—29 октябрь куни бўлиб ўтади. Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) ушбу босқичдан ўрин олган учрашувларда фаолият олиб борадиган расмийлар рўйхатини эълон қилди.

    Ўзбекистон Кубоги

    1/4 финал баҳслари

    28 октябрь, пайшанба

    «Бунёдкор» — «Сурхон»

    Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Абдуҳамидулло Расулов, Ҳусниддин Шодмонов, Абдурашид Худойберганов

    Назоратчи: Валентин Коваленко

    Комиссар: Шерзод Ражабов.

    «ОКМК» — «Қизилқум»

    Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Ҳусан Музаффаров

    Назоратчи: Константин Смирнов

    Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

    29 октябрь, жума

    «Сўғдиёна» — «Насаф»

    Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Иля Илин

    Назоратчи: Александр Попов

    Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

    «Металлург»га испаниялик мураббий тайинланди

    Фото: «Металлург»

    Фото: «Металлург»

    Бекободнинг «Металлург» клуби испаниялик Эрнандес Мартин Луис Мануэль билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Аввалроқ клуб Жасур Абдураимовни истеъфога чиқарганди. Бекобод клуби Суперлига 23-туридан сўнг 19 очко жамғарган ҳолда 13-ўринни банд этган.

    Жаҳон

    Мбаппе узил-кесил «Реал»га ўтишга қарор қилди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Реал»га ўтади. Журналист Жанлука Ди Марсионинг ёзишича, франциялик футболчи Мадрид клуби билан шартнома борасида келишувга эришган. Бироқ у февраль ойигача унга имзо чека олмайди.

    Қайд этилишича, Килиан аллақачон келажаги борасида якуний қарорини қабул қилиб бўлган.

    Погба 3 та ўйинга дисквалификация қилинди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погба «Ливерпуль»га қарши ўйинда (0:5) олган қизил карточкаси сабабли АПЛнинг 3 та ўйинида жамоасига ёрдам бера олмайди.

    Манчестер клуби сайти хабарига кўра, франциялик футболчи «Тоттенҳэм», «Манчестер Сити» ва «Уотфорд»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

    Эслатиб ўтамиз, Погба «Ливерпуль»га қарши ўйинда Наби Кейтага нисбатан қўпол ўйнагани учун қизил карточка олганди.

    Ансу Фати яна сафдан чиқди

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Барселона» ҳужумчиси Ансу Фати жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиққан.

    Клуб расмий сайтига кўра, 18 ёшли футболчи ўнг оёқ тизза қисмида оғриқ сезган. Жароҳат сабаб Фати «Райо Вальекано»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Унинг қачон жароҳатдан фориғ бўлиши ҳам номаълум.

    Қайд этиш лозим, Фати сентябрь ойида тиззасидаги жароҳатдан қутулганди. Унгача футболчи бир йилга яқин вақт давомида майдонга тушмаганди.

    «Барселона» Клоппнинг режалари билан қизиқмоқда

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Барселона» «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг режалари билан қизиқмоқда.

    Diario Sport нашри Клопп Каталония клубини бошқариш учун асосий номзодлардан бири эканини хабар қилмоқда. Хабарга кўра, «Барселона» 54 ёшли германиялик мутахассиснинг узоқ муддатли режаларини ўрганишга ҳаракат қилмоқда.

    Клоппнинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнида ўз ниҳоясига етади.

    «Милан» 69 йил аввалги рекордини такрорлади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Милан» А Сериянинг 10-турида «Торино»ни мағлуб этди (1:0).

    Стефано Пиоли шогирдлари Италия чемпионати 2021/22 йилги мавсумининг 10 та ўйинидан 9 тасида ғалаба қозонди (бир дуранг) ва шу тариқа клубнинг 1954/55 йилги мавсумдаги рекордини такрорлашга муваффақ бўлди. Жамоа ўша мавсумда А Серия ғолиблигини қўлга киритган.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    27.10.2021, 22:23   Изоҳ (0)   34903
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов ўз вазн тоифасида жаҳон рейтинги етакчисига айланди

    27.10.2021, 19:55

    ЖЧ—2021. Бельгиялик боксчи ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Абдуллаевни нокаутга учратди

    27.10.2021, 18:01

    U-23 Осиё Кубоги—2022 саралаши. Ўзбекистон ёшлари Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади

    27.10.2021, 17:23

    Англия Лига Кубоги. «Челси» пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, 1/8 финалга йўл олди, «Арсенал»да ишончли ғалаба

    27.10.2021, 07:21

    А Серия. «Милан» Турин клубини енгиб, пешқадамга айланиб олди

    27.10.2021, 06:47

    Белград—2021. Саиджамшид Жаъфаров словакиялик боксчи устидан тўлиқ устунликка эришиб, кейинги босқичга йўл олди

    26.10.2021, 23:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.