Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-кунги баҳслари 27 октябрь куни бўлиб ўтди.
-86 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шоҳжаҳон Абдуллаев 1/32 финал доирасида бельгиялик Виктор Шелстритга қарши рингга кўтарилди. Биринчи раунднинг дастлабки дақиқасида Шоҳжаҳон нокдаун ҳолатига тушди. Шундай бўлса-да Абдуллаев қолган вақтда устунликни қўлга олиб, раундни ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи раунд сўнгида бельгиялик боксчи кучли ўнг қўл зарбаси билан Шоҳжаҳонни нокаутга учратди. Шу тариқа ўзбекистонлик боскчи мусобақадаги юришини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь кунги баҳсларда Саиджамшид Жаъфаров словакиялик рақиби енгиб, кейинги босқич йўлланмасига эга бўлди, Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик рақибига имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди. Одилжон Аслонов эса жангсиз 1/16 финалга йўл олди.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев 25 октябрда ирландиялик рақибидан устун келганди.
Изоҳ (0)