• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни Хитой раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Суҳбат аввалида ХХР раиси Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига сайлов муваффақиятли ўтказилгани ва унда ишончли ғалабага эришилгани билан самимий қутлади.

    Овоз бериш натижалари янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташқи сиёсат халқ томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор намойиш этгани алоҳида таъкидланди.

    Хитой раиси Ўзбекистон етакчисига омад ва янги муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига эса фаровонлик ва равнақ тилади.

    Давлат раҳбарлари Ўзбекистон–Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

    Ишончга асосланган мулоқотнинг бугунги даражаси, 2021 йил апрель ойида ўтган мулоқотларда эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама алоқалар ривожланаётгани ва ўзаро алмашинувлар фаоллашгани катта мамнуният билан қайд этилди.

    Сиёсий соҳада Ўзбекистон Президенти «ягона Хитой сиёсати»ни ҳамда «уч ёвуз куч» – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши қатъий курашни доимий қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Бундан ташқари, коронавирус пандемиясига қарши курашда кўрсатилаётган катта амалий ёрдам, шу жумладан, вакциналар ўз вақтида етказиб берилаётгани ва уларни биргаликда ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани учун миннатдорлик билдирилди.

    Раис Си Цзиньпин, ўз навбатида, Хитой Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар дастурини қатъий қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

    Савдо-иқтисодий соҳада етакчилар товар айирбошлаш сезиларли ўсаётганини қайд этдилар. Хитой бозорига зарур маҳсулотлар, энг аввало қишлоқ хўжалиги товарларини илгари суриш мақсадида 2021 йил ноябрь ойида Шанхай шаҳрида ўтадиган тўртинчи Импорт товарлар халқаро кўргазмасида Ўзбекистон фаол иштирок этишига келишиб олинди.

    Беш йиллик Савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрлаш, унга стратегик аҳамиятга эга, шу жумладан, инновациялар, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва электрон тижорат соҳалари бўйича лойиҳаларни киритиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Камбағалликни камайтириш масалаларида тажриба ва билим алмашиш муҳим йўналиш сифатида белгилаб олинди. Шу ойда икки мамлакатнинг ваколатли идоралари томонидан имзоланган меморандумни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари Хитойни минтақамиз билан боғлайдиган ва «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида Евросиё трансқитъавий транзит йўлагини шакллантирадиган самарали транспорт йўналишларини ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар. Фан ва таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини эмлаш, спорт, туризм, маданият ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжуд экани қайд этилди.

    Президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасби ва дўст Хитой халқига 2022 йилда Пекин шаҳрида ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинлари муваффақиятли ўтказилишини тилади. 2021 йил якунигача Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш, шунингдек, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича қўшма дастурни тайёрлашга келишиб олинди.

    Ўзбекистон Президенти ва ХХР раиси халқаро кун тартиби ҳамда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди. Шавкат Мирзиёев Хитой етакчиси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош aссамблеясида илгари сурилган Глобал тараққиёт ташаббусини қўллаб-қувватлади.

    Бундан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТнинг бошқа институтлари доирасидаги яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди. Хитой етакчиси Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

    Давлат раҳбарлари Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ва иқтисодий тараққиётга эришиш масалаларини ҳам кўриб чиқди. Афғон халқига кўмаклашиш мақсадида ШҲТ ва бошқа форматлар доирасидаги мулоқотни давом эттириш ҳақида келишувга эришилди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон бўйлаб нишонланган Шавкат Мирзиёевнинг президентлик сайловидаги ғалабаси — суратларда
    • «Уларнинг ҳам нияти — Ўзбекистонни ривожлантириш» — Шавкат Мирзиёев сайловда унга рақиблик қилганлар ҳақида
    • Зиёратлар, қучоқдаги болалар, тарихий фармон. Президентликка қайта сайланган Мирзиёев сайловолди жараённи қандай ўтказган эди?

    27.10.2021, 18:50   Изоҳ (0)   12249
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда автобусга бориб урилган Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

    27.10.2021, 18:19

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 28 октябрь куни ёмғир ёғиб, шамол тезлиги кучайиши мумкин

    27.10.2021, 17:33

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талаба қизга тегажоғлик қилингани айтилган университет раҳбариятига қатъий чора кўради

    27.10.2021, 17:17

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлади

    27.10.2021, 17:01

    «Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги» лойиҳасида рекордли бурғилаш

    27.10.2021, 16:30

    Тошкентда Matiz йўл четида турган уч нафар пиёдани уриб юбориб, ағдарилди (видео)

    27.10.2021, 16:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тожикистонда фолбин ва сеҳргарга борганлар жарима тўлайди

    Тожикистон | 25 август, 11:45

    Telegram мессенжерида профилга мусиқа қўшиш имконияти пайдо бўлади

    Технологиялар | 25 август, 11:35

    “Реал” охирги 10 йилликдаги энг яхши натижасини қайд этди

    Спорт | 25 август, 11:28

    Фарғонада мулк талашиб вояга етмаган укасини ўлдирган акага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 25 август, 11:10

    Афғонистонда айрим фуқароларга паспорт бериш тақиқланди

    Афгонистон | 25 август, 11:02

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:47

    Вьетнамда ярим млн аҳоли эвакуация қилинади

    Дунё | 25 август, 10:45

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.