• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Император оиласи фарзандлари ҳам синфхонани мажбуран фаррош каби тозалайди». Япония мактабларида ўқитувчилик қилаётган ягона ўзбекистонлик билан суҳбат

    Япония таълим тизими сабаб жаҳондаги энг ривожланган давлатлардан бирига айлангани кўпчиликка маълум. Шу боис ҳам кунчиқар мамлакат таълим соҳаси дунёнинг кўплаб ҳукуматларига ҳамиша намуна бўлиб келган. Етти йилдан буён япон мактабларида инглиз тилидан дарс бераётган ягона ўзбекистонлик Соҳибжон Абдуллаев «Дарё» мухбирига интервью берди. Суҳбат давомида Япония мактабларидаги таълимнинг ўзига хос жиҳатлари, Ўзбекистон халқ таълимидаги камчиликлар ҳақида сўз борди.

    Нима учун айнан Япония?

    Асли Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Мозоркўҳна қишлоғида туғилиб, улғайганман. 2005 йили ЎзDJТУнинг инглиз филологияси факультетининг бакалавр, 2007 йил магистратура босқичларини тамомлаб, Тошкент шаҳридаги бир қанча таълим масканларида ишлаганман.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    2010 йили Япония таълим вазирлигининг ўқитувчилар малакасини ошириш дастури ҳақида эшитгач, ўнлаб танишларим қатори инглиз тилидан ёзма ва оғзаки имтиҳон топширдим. Синовлардан муваффақиятли ўтиб, худди ўша йили бир ярим йиллик дастур бўйича Японияга келдим.

    Бу вақт оралиғида Кюшу университети ҳамда Фукуока педагогика университетида малака ошириб, илмий изланиш олиб бордим. Япония ва Ўзбекистон таълим тизимида чет тили ўқитилишини қиёслаб, диссертация ёқладим. 2012- йили Тошкентга қайтиб, таълим соҳасида ишимни давом эттирдим.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Пойтахтдаги Нафис санъат лицейида фаолият юритаётган пайтим Япониядаги таниш ўқитувчилар ишлашга таклиф қилди. 2013 йили оилам билан бу ерга келдик ва университетда ёрдамчи ўқитувчи сифатида ишлай бошладим. Вақт ўтиб, Япония мактаб таълими тизимида фаолият юритишга қизиқиб қолдим. Аммо бу ердаги мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган педагогнинг асл она тилиси инглиз тили бўлиши шарт.

    Шунга қарамай, қизиқишим сабаб ишга киришга астойдил ҳаракат қилдим. Ўзбекистонда бизга таълим берган америкалик ўқитувчим ва Япониядаги профессор устозимдан ёрдам сўрадим. Улар Япония таълим вазирлигига тавсиянома ва бошқа хатлар юборишди. Шу тариқа 2014 йилдан Фукуока шаҳридаги мактабларнинг бирида ҳам иш бошладим.

    Япон мактабига мослашишим қийин кечган

    Биринчи дарсимда фақат ўзим гапириб, машғулот ўтганимда, бутун синф ҳайрон бўлиб қараган. Ўзбекистонда ишлаган пайтларим ўқувчиларнинг эҳтиёжини инобатга олмасдан, «мен шуни ўқитаман, бола шуни ўрганиши керак», деган фикрда дарс берардим. Японияда эса ҳар бир синф ва ундаги турли характердаги ўқувчиларнинг ҳар биттасини талабига қараб, алоҳида тайёрланишга мажбур экансиз.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Бундан ташқари, малака ошириш ва иш талаблари ҳам бизникидан сал бошқача бўлганлиги боис мослашишим бироз қийин кечган. Бу мамлакатда ўқитувчи ўқув йили мобайнида ишдан ажралмаган ҳолда маълум муддат малака оширади. Яъни дарс соати йўқ пайтда бошқа бир мактабга бориб, машғулотларни кузатади. Педагоглар шу тариқа малакасини ошириб боради.

    Мана шу каби ҳолатларга кўникиш жараёнида Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммолар нималарда эканлигини яққол билганман.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Бугунги кунда бир вақтнинг ўзида Фукуока шаҳридаги учта: бошланғич, ўрта ва юқори мактабларда ҳамда Фукуока педагогика университетида ишлайман. Ҳафтада беш кун — бир кундан бошланғич ва ўрта мактабда, уч кун эса юқори мактабда дарс ўтаман. Бошланғич мактабда 1–6-синфлар, ўрта мактабда 7–9-синфлар таҳсил олади. 10-12-синфлар юқори мактаб ўқувчилари ҳисобланади. Инглиз тили фани 3-синфдан бошлаб ўқитилади, 1–2-синфларда қўшимча машғулот сифатида ўргатилади.

    Таътил кунлари жуда оз

    Бу давлатда ўқув йили апрель ойидан бошланади. Биринчи чорак 20 июлгача давом этади. Қирқ кунлик ёзги таътилдан кейин август охирларида иккинчи чорак бошланиб, бу декабрнинг 25-санасигача давом этади. Ўқувчилар ўн кунлик таътилдан сўнг 7–8 январдан учинчи чорак ўқишига боришади. 21 мартдан ўқув йили якунланади. Ўқувчилар йил давомида камроқ дам олади, таътил кунлари жуда оз.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Японияда хусусий мактаблар бор, йўқ эмас. Лекин бу мамлакатдаги жами мактабларнинг 5 фоизини ҳам ташкил қилмайди, назаримда. Мажбурий таълим 9 йиллик бўлса-да, аммо 99 фоиз ўқувчи ўз ихтиёри билан 12 йиллик таълимга боради. Юқори синф ўқувчиларининг жуда ҳам озчилиги ўқишни хусусий мактабларда давом эттиради.

    Ўқувчилар бошланғич мактабда хоҳлаган кийимида келиши мумкин, бу борада эркинлик берилган. Аммо ўрта мактабдан, яъни 7-синфдан бошлаб шаҳар халқ таълими бошқармаси томонидан белгиланган формани кийишга мажбур. Япониядаги ҳар битта шаҳар ва туман халқ таълими бошқармасининг алоҳида формаси бор. Ҳар бир ҳудуднинг кийимини ранги, фасони ўзига хос ва шуниси билан бир-биридан фарқланади. Бу кийимлар ҳамма дўконларда ҳам сотилавермайди, улар махсус дўконлардан харид қилинади.

    Ҳамма нарса ўқитувчига ишониб қўйилган

    Японияликларга боғча давридан бошлаб биргаликда, ҳамжиҳатликда ишлаш ўргатилади, улар шу муҳитда тарбияланади. Мактабда тушликдан кейин тозалов учун 20 минут вақт ажратилади. Бу тартибга барча мактаб ва синфлар амал қилади.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Ўқитувчи ўқув йили бошида ўқувчиларни уч, тўрт нафардан иборат алоҳида-алоҳида гуруҳларга бўлиб қўяди ва қайси гуруҳ қаерни тозалашини белгилаб беради. Гуруҳдаги болалар 20 дақиқа ичида ўзига тегишли жойни тозалайди.

    Масалан, қайсидир гуруҳ синфхона озодалигига жавоб берса, бошқаси ҳожатхонага, яна бир гуруҳ эса коридорни тозалайди. Бир ойдан кейин гуруҳлар тарқатилади ва қайтадан тузилади. Шу орқали ўқувчилар жамоа бўлиб ишлашни ўрганади, ўз меҳнатини қадрлаб, мактабнинг ҳар бир жойини тоза сақлашга одатланади.

    Япон ўқувчиларига сал баланд овозда гапирсангиз ҳам таъсир қилади, ўзига олади. Аммо уларни уриш қонунда ҳам, амалда ҳам тақиқланган.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Японияда ҳамма нарса ўқитувчига ишониб қўйилган. Ҳар куни эрталаб дарсдан аввал 10-15 дақиқалик йиғилиш бўлади. Синф раҳбари ҳар бир ўқувчининг соғлиғини сўраб чиқади. Агар кимдадир қандайдир муаммо бўлса, мактаб ҳамшираси текширувидан ўтади. Педагог дарсга келмаган боланинг яқинларига ўша вақтда қўнғироқ қилиб, сабабини аниқлайди. Ота-онанинг жавоби шубҳа уйғотса, ўқитувчи ишонч ҳосил қилиш учун машинасида боланинг уйигача боради.

    Таътил пайтларида ҳам ўқувчи синф раҳбарининг назоратида бўлади, берилган топшириқларни бажаради.

    Ўқувчи мактабга пул ва телефон олиб келмайди

    Коррупцион ҳолатларга сабаб бўладиган турли йиғди-йиғдилар, совға-салом улашишларга ҳеч гувоҳ бўлмайсиз. Ҳар бир синфда ота-оналар қўмитаси бўлиб, уларнинг харажатлари: қоғоз, қалам ва шунга ўхшаш нарсалар учун ўқув йили бошида пул йиғилади ҳамда буни қўмита раиси назоратга олади.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Бундан ташқари, ўқувчининг тушлик овқати учун пул тўланади. Бу жараён ота-она ва мактабдаги ҳисоб-китобни амалга оширувчи махсус офис ўртасида ҳал қилинади. Ўқитувчи ҳар икки ҳолатда ҳам пул масаласига аралашмайди.

    Мактабларда алоҳида ошхона бўлмайди, аммо овқат мактабда тайёрланади. Болалар синф хонада биргаликда тушлик қилади. Таомни навбатчи ўқувчилар синф хонага олиб боради ва тарқатади. Болалар ўзига ўзи хизмат кўрсатади.

    Ўқув йили боши ёки якунида ота-оналар ўқитувчига турли совғалар ёки гул олиб бормайди, буни тасаввур қилиш ҳам қийин. Шуни алоҳида айтишим керакки, ўқувчи мактабга ўзи билан бирга пул ва телефон олиб келмайди.

    Ўқитувчиларнинг маоши қанча?

    Педагогларнинг иш жойи камида икки йилда ўзгариб туради. Шаҳар ва туман таълим бошқармалари маҳаллий педагогларни ҳам, мен каби чет мамлакатдан келиб, ишлайдиган ўқитувчиларнинг ҳам иш жойини узоғи ҳар уч, тўрт йилда бир марта алмаштириб боради, назорат қилади.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Бунинг асосий сабаби ҳамма мактабда таълим сифатини тенг олиб боришдир. Аниқроғи, бир мактабда кучли педагоглар, яна бирида савияси бироз паст ўқитувчилар бир жамоа бўлиб, ишлашини олдини олиш мақсадида шундай йўл тутилади. Бу тизимли жараён бўлиб, барча мактаб ўқитувчилари иш жойини ўзгартиришга мажбур.

    Ўқитувчиларни қайси мактабга ишга жойлашишини шаҳар халқ таълими бошқармаси ҳал қилади.

    Олий ўқув юртини битириб, янги ишга кирган педагогнинг ойлик маоши 2,5 минг доллардан бошланади. Тажрибаси ортиб борган сари ойлик миқдори ҳам йил сайин ошаверади. Директорларнинг ойлик маоши эса 5-6 минг долларни ташкил этади.

    Япония таълим тизимининг муваффақият омиллари

    Аввало, ўқитувчилар виждонан ва тинмасдан ишлайди. Педагог дарс вақтида умуман ўтирмай, тик ҳолатда ёки юриб машғулот ўтади. Ўқитувчиларнинг танаффусда ҳам, тушлик учун ажратилган вақтда ҳам бир-бири билан ўзаро гаплашиб турганини кўрмайсиз. Бу пайтда кимдир дарсга ҳозирлик кўради ёки қандайдир материал тайёрлайди, бошқа ўқитувчи қайсидир бола билан индивидуал шуғулланади. Хуллас, педагогни бўш вақти бўлмайди.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Тизим шундай яратилганки, ҳамма мактабда таълим бериш жараёни тенг олиб борилади. Бойни боласи ҳам, ўртаҳол оила фарзанди ҳам, ҳатто император оиласи фарзандлари ҳам даражаси тенг бўлган оддий мактабда ўқийди, бошқа болалар сингари синфхона, ҳожатхона тозалайди.

    Ўзбекистонда ихтисослаштирилган ёки чуқурлаштирилган ҳолда билим бериладиган мактаблар кўп. Бу ерда эса мактаблар турли тоифаларга бўлинмайди. Барчасига бирдек эътибор қаратилади ва ҳаммасининг даражаси тенг бўлишига ҳукумат катта аҳамият қаратади.

    Ўзбекистон халқ таълимини янада ривожлантириш учун...

    Биринчи ўринда, ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан ишлаш методикасини қайта кўриб, уни кучайтириш зарур. Битта синфда ўқувчилар сони 30 нафардан ошиб кетса, педагоглар «Ҳаммасини қандай ўқитаман, дарс ўтишга жуда қийналаман», деган гапларни айтади. Ёки инглиз тили, информатика каби фанлар синфдаги болаларни иккига бўлган ҳолда ўқитилади.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Японияда бир синфда ўртача 35 та бола ўқийди ва битта ўқитувчининг ўзи тўлиқ дарс ўтади. Қонун бўйича синфда ўқувчилар сони 42 тадан ошиб кетсагина, иккига бўлинади.

    Иккинчидан, ўқитувчиларнинг ҳаёли фақат билим беришда бўлиши керак, бошқа нарсаларга чалғимаслиги лозим. Тўғри, педагоглар пахта, чопиқ ва шунга ўхшаш ишлардан озод қилинди. Лекин синфни таъмирлаш каби майда муаммолар барибир ўқитувчилар зиммасида қоляпти ва улар таътил даврида шунга ўралашиб, вақтини ўтказиб юборади.

    Японияда ўқитувчи, директор таълим сифатини оширишдан бошқа ишларга бошини қотирмайди. Мактабнинг қаеридир таъмирталаб бўлса, шаҳар таълим бошқармасидаги масъул вакиллар ечим топади. Педагогларнинг диққат-эътибори болани ўқитишда бўлади.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Учинчидан, ҳисобот бериш ва қоғозбозликни анча қисқартириш керак. Ўзбекистонда педагогларнинг кўп вақти туман ва шаҳар халқ таълими бўлимларига ҳисобот бериш билан ўтиб кетади.

    Японияда бу иш билан мактаб директорининг икки нафар ўринбосари шуғулланади, холос. Улар ҳам ўз ишини компьютер орқали масофадан туриб бажаради. Шаҳар таълим бошқармасидан кимдир келиб, дарс қандай ўтаётганини назорат қилмайди, ўқувчиларнинг билим даражасини синовдан ўтказмайди. Қисқаси, дарсга халақит берадиган ҳеч қандай ташқи таъсирлар йўқ.

    Тўртинчидан, бир-бирига яқин бўлган мактаблар ўқитувчиларининг иш жойини икки-уч йилда ўзгартириб бориш керак. Шу орқали мактабларда таълим сифатини ошириш ҳамда ўқитувчиларнинг савиясини тенглаштириш мумкин.

    Албатта, Ўзбекистонга қайтаман!

    Йиллар давомида ўрганганларимни кун келиб, она Ватанимга борганда, татбиқ этиш ниятим бор. Шу мақсадда бир неча йил аввал Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига Япония таълим тизимини бирорта мактабда синов тариқасида жорий этиш таклифи билан чиққанман. Аммо вазирлик бу ташаббусимга илиқ муносабат билдирмаган, яъни биргаликда ишлаш фикрини ҳам айтмаган ҳатто. Шундан сўнг давлат мактабларининг ривожланишига ҳали анча вақт борлигини тушунганман.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Ҳозирги кунда хусусий мактабларнинг бир қанчаси билан музокаралар олиб боряпман. Япония таълим тизими асосида мактаб ташкил этиш режаси билан шуғулланяпман.

    Шахсий ҳаёт

    Беш нафар фарзандимиз бор. Икки нафари мактабга, қолганлари эса боғчага боради. Турмуш ўртоғим Маҳбуба Камолова Халқаро маданият марказининг ўзбекистонлик вакили сифатида фаолият юритади.

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Соҳибжон Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Биз биргаликда мактаб, университет ва маданият марказларида Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва миллий урф-одатлари ҳақида қизиқарли дарслар уюштирамиз.

    Миролим Исажонов суҳбатлашди

    16.10.2021, 07:34   Изоҳ (0)   63655
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.