Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 октябрь, шанба куни Малайзияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди.

Фото: ЎФА

Амманда бўлиб ўтган Ўзбекистон терма жамоасининг тезкор голи билан бошланди. 17-дақиқада Достон Ҳамдамов қанотдан оширилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди ва ҳисобни очди. Орадан 12 дақиқа ўтиб, Ҳамдамов дублни расмийлаштирди. 33-дақиқага келиб, Ҳусайн Норчаев ҳисобни 3:0 кўринишга олиб келди. Бўлим якунида эса Малайзия ўзбекистонлик ҳимоячиларнинг пала-партиш ҳаракатларидан кейин орадаги фарқни қисқартиришга эришди.

Иккинчи бўлимда ҳам Сречко Катанец шогирдлари қатор ҳужумлар уюштирди ва бу 67-дақиқада ўз самарасини берди: Иброҳимхалил Йўлдошев чап қанотдаги фаоллиги эвазига ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ўйин якунланиши арафасида Азизбек Омонов ўйинга якун ясаб берган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Иорданиядаги илк ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди. Терма жамоа эндиликда 12 октябрь куни Иордания билан баҳс юритади.

Ўртоқлик ўйини

9 октябрь, шанба

Ўзбекистон — Малайзия 5:1

Голлар: Голлар: 1:0 – 17 Ҳамдамов, 2:0 – 29 Ҳамдамов, 3:0 – 33 Норчаев, 3:1 – 45+1 Баддрол, 4:1 – 68 Йўлдошев, 5:1 – 88 Омонов.

Ўзбекистон: Валижон Раҳимов, Дилшод Саитов, Рустам Ашурматов (Достон Турсунов, 71), Ҳусниддин Алиқулов, Фаррух Сайфиев (Иброҳимхалил Йўлдошев, 61), Отабек Шукуров (Акмал Мозговой, 61), Азиз Ғаниев, Достон Ҳамдамов (Шаҳбоз Умаров, 71), Жалолиддин Машарипов, Ҳусайн Норчаев (Азизбек Омонов, 79), Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 62).