АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 10 октябрь тонгида оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри (31-0-1, 21 КО) ва собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер (42-1-1, 41 КО) ўртасидаги жанг бўлиб ўтади.
Жанг оқшоми Тошкент вақти билан 06:45 да бошланади. Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги баҳс эса тахминан 09:00 атрофида бошланади.
Боксчилар беллашувдан олдин тарозидан ўтди. Тайсон 125,6 кг вазн қайд этган бўлса, Уайлдер ундан енгилроқ чиқди — 107,9 кг.
Бу мазкур боксчилар ўртасидаги учинчи қарама-қаршилик бўлади. Дастлабки жангда (2018 йил) дуранг қайд этилган бўлса, 2020 йилги реваншда Фьюри нокаут эвазига ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)