• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Азиз Абдуҳакимовдан Равшан Эрматовгача. Ўзбек амалдорлари қайси чет тилларида эркин сўзлаша олади?

    Бугунги глобаллашув даври ҳар бир кишидан она тилидан ташқари, бир нечта чет тилларини билишни ҳам тақозо этади. Хориж тилини билган одам бемалол дунё кезиши ва муваффақиятга эришиши, шубҳасиз. «Дарё» мухбири Ўзбекистон бошқарув тизимидаги амалдорлар қайси хорижий тилларда эркин мулоқот қила олишини аниқлаш учун уларни саволга тутди.

    Азиз Абдуҳакимов, 47 ёш

    Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов учта тилда бемалол гаплаша олади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Одам қанча кўп хорижий тилларни билса, дунё кезиш ва турли миллат вакиллари билан мулоқот қилиш имконияти кенгаяди. Бундан ташқари, таржимонлик ёки гидлик қилиб ҳам мўмай даромад топиш мумкин. Тил билган одам ҳеч қачон пулсиз қолмайди, бемалол саёҳат қилади. Бола кичкиналигидан бир қанча тилни ўрганса, келажакда ҳеч қийналмайди. Ота-оналар ҳам фарзандини бу борада қўллаб-қувватлаб, тўғри йўналтириши зарур.

    Ўзим рус, инглиз ва япон тилида сўзлаша оламан. Бу уч тилда мулоқот қилганимда таржмонга эҳтиёж сезмайман. 1999—2001 йилларда Япониядаги Ҳитотсубаши университетида ўқиган пайтимда япончани катта қизиқиш билан ўзлаштирганман», — дейди Абдуҳакимов.

    Жамшид Қўчқоров, 57 ёш

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳукумат раҳбари ўринбосари — иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров рус ва инглиз тилларида эркин мулоқот қилади. Қўчқоров турли халқаро форумларда ҳамда хорижлик мутахассислар билан инглизча таржимонсиз гаплашади.

    У АҚШнинг Колорадо штати университетида ўқиш мақсадида инглиз тилини ўрганган ва 1994—1996 йилларда мазкур олий ўқув юртида таҳсил олган.

    Русланбек Давлетов, 41 ёш

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг таъкидлашича, у ҳам рус ва инглиз тилларида эркин мулоқот қила олади ва ёзади. Француз ва турк тилларини эса тушунади, ёза олади, аммо сўзлашувда бироз қийналади.

    «Соҳа бўйича кўпроқ маълумотларни олиш учун чет тилларини билишнинг аҳамияти катта. Бундан ташқари, хорижий тилларни ўрганиш орқали биз ўша халқнинг маданиятига кириб борамиз, яқинроқ биламиз. Хорижий тажрибани таҳлил қилишда ҳам жуда муҳим. Шунинг учун чет тилларини билиш керак. Агар вақт жиҳатдан имконим бўлганида, хитой тилини ўрганган бўлардим», — деди Давлетов.

    Шерзод Шерматов, 44 ёш

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов рус ва инглиз тилида эркин гаплаша олади, араб тилини қисман билади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ўзбек мактабида ўқиган бўлсам-да, бошланғич синфда рус тилини, кейинчалик, лицейда инглиз тилини ўрганганман. Араб тилидан ҳам бироз хабарим бор.

    Хитой тилини энди ўрганяпман, бошланиши қийин кечяпти. Бу тилни махсус репититор ёрдамида ўрганганим йўқ, бунга вақт ҳам етмайди. Duolingo дастурини телефонимга ўрнатиб олиб, шу орқали ўрганяпман. Бу илова бепул ва жуда қулай, муҳими, ўйин кўринишидаги қизиқарли дастур экан.

    Бугунги фаолиятимда рус ва инглиз тилини билишим жуда асқатади» — деди Шерматов.

    Иброҳим Абдураҳмонов, 46 ёш

    Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов ҳам инглиз ва рус тилларида эркин мулоқот қилишини қайд этди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Мактабда биологиядан Иттифоқ олимпиадаларида қатнашардик. Шу боис рус тилини билиш муҳим бўлган. Рус тилини билмай туриб бундай олимпиадада қатнашиб бўлмасди, албатта.

    Узоқ қишлоқда таълим олганим учун бизда инглиз тили дарси ўтилмаган. Университетда ўқиб юрган кезларим хорижда ўқиш орзусида инглиз тилини ўрганганман. TOEFL топшириб, «Умид» жамғармаси орқали АҚШнинг Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тугатганман. Илмий адабиётлар ҳаммаси инглиз тилида бўлгани, ўзим ҳам мақолалар ёзиш, илмий ишларимни чоп этишим кераклиги учун инглиз тилини мукаммал эгаллашга ҳаракат қилганман.

    Европа мамлакатларида инглиз тилини билишнинг ўзи етарли ҳисобланади. Ҳозирда шарқ тиллари — япон, корейс, хитой тилларини ўрганиш илм одами учун жуда ҳам керак, деб ҳисоблайман. Агар имкон бўлса, хитой тилини ўрганардим. Шарқ тилларидаги мақолаларни Google Translate ёрдамида ўқийман. Айрим сўзларини қараб, ёдлаб қолишга ҳаракат қиламан», — дейди Абдураҳмонов.

    Тимур Ишметов, 42 ёш

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Молия вазири Тимур Ишметов рус ва инглиз тилларини билади. У 2003—2005 йилларда Буюк Британиядаги Бирмингҳем университетида ўқиган пайтлари инглиз тилини пухта ўзлаштирган.

    Акмал Бурхонов, 40 ёш

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов тўртта: рус, инглиз, турк ва япон тилларида таржимонсиз мулоқот қилади. Корейс ва француз тилларида оз бўлса-да гаплаша олади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Хорижий тилларни тезда ўзлаштиришимга муҳит сабаб бўлган. Масалан, рус тилини ёшлигимда рус аҳоли кўп ҳудудда яшаганим учун, инглиз тилини онам шу тил ўқитувчиси бўлгани боис ўрганганман.

    1992—1993 йилларда мен таҳсил олган лицейда турк тили фани ўқитилган. 2005—2007 йилларда Япониядаги Нагоя университетида ўқиганимда дарслар инглиз тилида бўлганига қарамасдан, кунчиқар мамлакатда япон тилини билмай яшаш қийин кечган. Шу боис япончани ўрганишга мажбур бўлганман», — деди Бурхонов.

    У хитой ва француз тилларини пухта ўзлаштиришни режалаштирган.

    Равшан Эрматов, 44 ёш

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов спорт оламида катта натижаларни қайд этишида инглиз тилини билиши ҳам муҳим рол ўйнаганини алоҳида таъкидлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Рус ва инглиз тилларида бемалол сўзлаша оламан. Ҳакамлик давримда испан тилидаги касбимга оид терминларни ўрганганман. Чунки ўша вақтларда Лотин Америкаси футболчиларининг кўпчилиги инглизчани билмас эди. Ўйинни назорат қилиш учун испан тилидаги терминалогияни ўрганишимга тўғри келган. Аммо испанчада мулоқот қилолмайман.

    Бугунги кунда Европага борсангиз, итальянлар ҳам, немислар ҳам, испанлар ҳам, умуман, деярли барча давлат фуқароси инглиз тилида гаплашади. Дунё бўйича асосий тил ҳисобланган инглизчани билганим учун ҳозирча бошқа хорижий тилни ўрганишга эҳтиёжим йўқ. Шу билан бирга менда вақт масаласида ҳам бироз муаммо бор», — деди Эрматов.

    Алишер Саъдуллаев, 27 ёш

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Ўзбекистонда чет тилларини ўрганиш истиқболлари юзасидан билдирган таклифи билан Президент Шавкат Мирзиёев назарига тушган ва ҳукумат вакилига айланган.

    Унинг айтишича, инглиз ва рус тилларида эркин гаплаша олади. Корейс ва немис тилларидан бошланғич билимга эга, яъни бу икки тилдаги матнларни ўқиб, ўзини таништира олади. Лекин эркин сўзлашолмайди. 27 ёшли Саъдуллаев келгусида мазкур хорижий тилларни мукаммал ўрганишни режа қилган.

    Шерзод Ҳидоятов, 41 ёш

    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов рус ва турк тилларида эркин мулоқот қилишини, инглиз ва араб тилларини ҳаминқадар билишини айтди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Мактабгача таълим муассасасида рус гуруҳда таълим олганим учун рус тилида бемалол гаплашаман. Олдинлари бевосита фаолиятим билан боғлиқ равишда кўп марта Туркияда хизмат сафарида бўлганман ва шу тариқа турк тилида ҳам эркин суҳбатлашиш кўникмасига эгаман.

    Инглиз тилини таълим жараёнида бироз ўзлаштирганман. Ҳозирда халқаро ҳамкорлар билан мулоқот жараёнларида оз-оздан бўлса-да, бу борадаги кўникмаларимни мустаҳкамлаб бораяпман. Араб тилини эса мактабда ўрганганман. Чунки ўша вақтда мактаб таълимида араб тили фани ўқитилган.

    Келгусида инглиз тилини мукаммал ўрганмоқчиман. Бугунги кунда ҳар бир соҳани тараққий этишида халқаро ҳамкорлик, илғор давлатлар тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамияга эга. Айнан шу жиҳатдан ҳам инглиз тилини пухта билишни ўзим учун зарурат, деб биламан ва албатта кун тартибимда бунинг учун алоҳида вақт ажратаман», — деди Ҳидоятов.

    Мавзуга доир: Саида Мирзиёевадан Алишер Қодировгача. Хорижда таҳсил олган ўзбекистонлик амалдорлар (фото)

    Миролим Исажонов ёзиб олди

    09.10.2021, 10:49   Изоҳ (0)   50050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.