• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Калмар ўйини» — бутун дунёни забт этаётган Жанубий Корея сериали. Интернет феноменига айланган картинани кўриш учун 7 сабаб

    27 сентябрь куни Жанубий Кореянинг «Калмар ўйини» сериали (Squid Game) Netflix’даги энг машҳур шоулар ўнталиги рейтингининг юқори поғонасини эгаллади. FlixPatrol’нинг ёзишича, Корея лойиҳаси стриминг платформада бу каби натижани биринчи бор қайд этмоқда.

    Фото: Netflix

    Netflix’нинг контент бўйича директори Тед Сарандос томоша қилишлар бўйича натижалар шундай қоладиган бўлса, «Калмар ўйини» платформанинг энг мувваффақиятли релизига айланишини билдирган. Шунингдек, сериал ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўляпти: #squidgame хештеги TikTok’да 22 миллиард мартадан ортиқ кўрилган. TJournal’нинг маълум қилишича, томошабинлар кадрлар билан бўлишяпти, ўзларича назариялар тузиб, айрим ўйинларни такрорлашга уринмоқда.

    Диққат, материалда сериалга боғлиқ у қадар аҳамиятли бўлмаган спойлерлар мавжуд.

    Сериал нима ҳақида — болалар ўйини учун «Қироллик жанги»

    «Калмар ўйини»ни Жанубий Кореялик режиссёр Хван Дон-Хёк суратга олган. Унинг бошқа ишлари қаторидан болаларга нисбатан жинсий зўравонликка бағишланган «Шафқатсиз синов», «Намхансансон қалъаси» тарихий жангари фильми, шунингдек, «Мисс бувижон» комедияси ўрин олган. Мазкур картиналарнинг барчаси хитга айланган. «Калмар ўйини» сериали устидаги ишлар 2008 йилдан бошлаган бўлиб, аввалига тўлиқ метражли фильм тақдим этиш ҳақида ўйлаган.

    Сериал сюжетига кўра, мураккаб вазиятда қолган 456 киши ўйинда иштирок этишга таклиф қилинади. Қоидалар оддий: олти кун ва олтита болалар учун мўлжалланган ўйин. Масалан, ўша «Калмар ўйини» дея машҳурликка эришган беллашувда ўйинчилардан бири иккинчисини махсус майдондан чиқариб юбориши керак. Вазифани уддалай олмаган ўйиндан чиқади (яъни ўлади). Ғолибга 40 миллион долларга яқин мукофот пули берилади.

    Бош қаҳрамонлар орасида омади чопмаган ишсиз, мижозлар пулини ўғирлаган молиячи, Шимолий Кореядан келган қочоқ, миясида ўсимта бор қария, казинода кўп пул ютқазиб қўйган безори, эзма аёл ва Покистондан келган мигрант бор. Барчанинг ўйинда қолиш учун ўз сабаблари бисёр, уларнинг ҳар бири қайси стратегия бўйича йўл тушиши кераклигини ўзи ҳал қилади.

    Сериалда тажрибали томошабин учун таниш бўлган элементлар мавжуд. Биринчи навбатда у «Қироллик жанги»ни ёдга солади, амму бу ерда «Паразитлар», «Тажриба», Netflix’нинг «Платформа» ва инсон ўзидан бошқа бирор кимга ишониши мумкинми ёки йўқлигини савол остига қўядиган қатор фильмларни учратиш мумкин. Содир бўлаётган воқеалар абсурд бўлишига қарамай, «Калмар ўйини»да мотивация ва шахслар ўртасидаги можаролар ҳайратланарли даражада ҳақиқатга яқин.

    «Калмар ўйини» нимаси билан томошабинга ёқади?

    Сериал «бинджвотчинг»га асосланган — у томошабинда шоуни ўчириш фикри юзага келмаслиги учун доим тангликда ушлаб туради. Лойиҳада асосий эътибор қонли қотилликларга эмас (лекин қон жуда кўп), балки инсонлар қандай қарор қабул қилишига қаратилган. Муаллифлар барча ўйинчилар қандай қилиб даҳшатли тизимга кириб қолгани ва шунчаки омон қолишга уринаётганини ҳикоя қилади.

    Сериалнинг иккинчи ёрқин қисми — ўйиннинг ўзи. Биринчи синов «Денгиз мавжланади бир» ўйинининг муқобили. Фильм яратувчилари ютқазган иштирокчилар отиб ташланаётганида томошабин учун минимум даражада ноқулайлик яратишга уринган. Болалар учун мўлжалланган кўнгилочар ўйиндан бу каби ваҳшийликда фойдаланиш қўшимча қўрқув бағишлайди.

    Фото: Netflix

    Бундан сериалнинг ўзига хос жиҳати келиб чиқади — унинг визуал услуби. Бир-биридан кескин фарқланувчи ўйинчиларнинг феруза рангли костюмлари ва қўриқчиларнинг пушти комбинезонлари, улкан ўйин майдончаси кўринишидаги декорация, қонга ботган ҳудуд, совға қутиси шаклидаги тобутлар — болаларча соддалик ва шафқатсизлик комбинацияси диссонанс яратади.

    «Калмар ўйини» қандай қилиб интернет феноменига айланди?

    Шоу 17 сентябрь куни намойиш этилиши билан Twitter’да оммавий равишда ижобий фикрлар ёғила бошлади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу каби картинани кутмаганини таъкидлаган бўлса, айримлар сериал билан чекланмай, корейс киносини яхши ўрганиш кераклигини таклиф берган.

    «Корея сериали — Netflix’даги ҳақиқатда энг яхши сериал. Бу мени қанчалик қувонтиришини таърифлаб бера олмайман, аммо шуни билингки, #SquidGame ёққан бўлса, бу ажойиб корейс киносига нисбатан айсбергнинг учи холос ва умид қиламанки, сизнинг қизиқишингиз шу билан якунланмайди».

    «Корея сериали — Netflix’даги ҳақиқатда энг яхши сериал. Бу мени қанчалик қувонтиришини таърифлаб бера олмайман, аммо шуни билингки, #SquidGame ёққан бўлса, бу ажойиб корейс киносига нисбатан айсбергнинг учи холос ва умид қиламанки, сизнинг қизиқишингиз шу билан якунланмайди».
    Фото: Twitter / @alicexz

    Ушбу сериални кўришга 7 сабаб

    1. Сериал омон қолиш борасидаги триллерларнинг классик усулидан фойдаланган, шу сабабли уни томоша қилиш жуда мароқли. Муаллифлар томошабиннинг асосий ҳис-туйғулари билан ўйнашади: қонли биринчи саҳна бўйича юзага келган шок ўтиб кетгач, ўйинни кузатиш қизиқ тус олади ва томошабин энди ким ўйиндан чиқишини башорат қилишга урина бошлайди.

    Фото: Netflix

    2. Сюжети ва ваҳшиёна саҳналарига қарамай, сериал жонга тегмайди: барча қаҳрамонлар яхшилаб ишланган, ҳар бирининг ортида шахсий драма мавжуд. Қон — бу қаҳрамонларда қадр-қиммат ва ахлоқнинг охирги қолдиқларини ўлдирадиган инсон очкўзлигининг тимсоли. Пул том маънода ҳавода учиб юрган хаёлдан чиқмас ғояга айланади: умуман олганда иштирокчилар яшайдиган залдаги шифт остида мукофот фонди солинган улкан шиша шар осилган бўлиб, ҳар бир иштирокчининг ўлимида у тўлиб боради.

    Фото: Netflix

    3. Сериални томоша қилиш учун яна бир сабаб — актёрларнинг қойилмақом маҳорати. Осон бўлмаган танлов қаршисида қолган қаҳрамонларга кишининг ишонгиси, уларга ҳамдард бўлгиси келади. Қочоқ ролини ўйнаган Хо Ён Чон исмли Жанубий Кореялик модель алоҳида томошабинлар меҳрига сазовор бўлган. Chanel Roberto Cavalli реклама кампаниялари учун суратга тушган модель учун бу кинодаги биринчи рол ҳисобланади.

    Хо Ён Чон

    Хо Ён Чон
    Фото: Netflix

    4. «Калмар ўйини» замонавий Жанубий Кореядаги ижтимоий табақалашув ва қашшоқлик муаммосини аниқ кўрсатиб бериб, дунёнинг капиталистик тузилишини танқид қилади. Ушбу ғоя сценарийда мукаммал даражага келтирилган: қаҳрамонлар ўзи тушунган ҳолда ўлимга элтувчи ўйинни танлайди, ўлиш «истиқболи» улар учун эски ҳаётидан кўра жозибадор.

    Фото: Netflix

    5. Жанубий Корея кинематографияси билан танишишни истаб юрганлар учун ажойиб старт. Айниқса, кўпчиликда Пон Жун-Хоинг «Паразитлар»идан кейин корея фильмларига қизиқиши ортган.

    6. Сериал ҳозирда платформадан ташқарига ҳам чиқиб кетган бўлиб, интернет-феноменга айланиб улгурди. TikTok’даги #SquidGame хештеги 22 миллиард мартадан ортиқ томоша қилинган: томошабинлар ўйиндаги севимли саҳналарини жойлаштирмоқда.

    Фото: Netflix

    7. Томоша давомида сериалнинг визуал услуби алоҳида завқ бағишлайди — чексиз лабиринтлар, идеал симметрия, қонли воқеаларга уйғунлашмайдиган тўшак саҳналари, қаҳрамонларнинг бир-биридан кескин фарқ қилувчи ёрқин костюмлари.

    Фото: Netflix

    Мавзуга доир: Жефф Безос Netflix’ни «Калмар ўйини» учун мақтади

    06.10.2021, 11:48   Изоҳ (0)   60223
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жефф Безос Netflix’ни «Кальмар ўйини» учун мақтади

    05.10.2021, 21:57

    «Дюна» жаҳон прокатида 100 млн доллардан ортиқ маблағ тўплади

    05.10.2021, 14:55

    Уилл Смит карьерасидаги энг яхши ва ёмон фильмлар номини маълум қилди

    04.10.2021, 22:36

    Дэниэл Крейг Голливуднинг Шон-шуҳрат хиёбонида ўз юлдузига эга бўлади

    04.10.2021, 15:33

    Уларнинг кунлик гонорарини бошқалар бир ойда топади: Ўзбек киносининг «энг қиммат» актрисалари рейтинги (фото)

    04.10.2021, 11:59

    Ҳақиқий кемани ўрганиш учун сув остига шўнғиган режиссёр, аёллар турганда қутқарилишни ўзига эп билмаган қария. «Титаник» фильми ҳақида 15 факт

    03.10.2021, 20:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.