• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонли октябрь: Ўзбек халқининг асл ўғлонларидан жудо қилиниши. Улар сафида кимлар бор эди?

    1938 йил 4—5 октябрь кунлари, нафақат Ўзбекистон, балки Туркистон замини учун ҳам улкан йўқотишлар куни бўлди. Адолат ва миллати тараққиёти учун жонини ҳам аямайдиган ватаннинг «олтин авлод» фарзандлари шу куни шафқатсизларча ўлдирилди. «Дарё» юртнинг асл ўғлонлари хотирасини ёд этади.

    Абдулла Қодирий

    Бу исм ҳар бир ўзбек фарзанди учун жуда таниш. Ўзбек адабиётида илк бор роман жанрига қўл уриб, «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» каби нодир асарларни ёзган бу инсон миллат зиёси бор илмини, истеъдодини, кучини сафарбар этганди. Ўлканинг кўзга кўринган жадид арбобларидан бири бўлган Абдулла Қодирий ўзининг танқидий-сатирик ҳикоя ҳамда мақолалари билан совет амалдорларининг жиғига тегади. Минтақага мустақиллик беришни ваъда қилиб, буни амалга оширишни хоҳламаётган совет ҳукуматининг ўйинларини яхши тушунган адиб Сталин тузумининг душманларидан бири сифатида кўрила бошланади.

    1926 йил «Муштум» журналида босилган «Йиғинди гаплар» мақоласи учун Қодирий қамоққа олинади. Суд залидаги нутқида ўз юртдоши бўлиб туриб уни сотган баъзи муттаҳам, совет қулига айланган ҳамкасбларининг «ғаразгўйлик қилиб, тирноқ остидан кир қидиришга уринишини» айтган адиб, «Мен ҳақ йўлида бошим кетса «их» дейдирғон йигит эмасмен» дея ўз мардлигини кўрсатади.

    Абдулла Қодирийнинг қамоқда олинган суръати

    Абдулла Қодирийнинг қамоқда олинган суръати
    Фото: «Ziyouz.com»

    Қисқа муддатли ҳибсдан сўнг озодликка чиқиб, ижодини давом эттирган Абдулла Қодирий 1937 йилда «халқ душмани» айблови билан яна қамоққа олинади. Ватаннинг мард ўғлони ўлим жазосига ҳукм қилиниб, 1938 йил 4 октябрь куни Тошкентда отиб ташланади. Сталин ўлимидан сўнг, Совет иттифоқи давридаёқ Абдулла Қодирий номи оқланиб, асарлари нашр қилина бошлаган.

    Абдурауф Фитрат

    Илк ўзбек профессори бўлмиш Абдурауф Фитрат Туркистон жадидчилик ҳаракатининг энг кўзга кўринган намоёндаларидан эди. Туркияда таҳсил олган Фитрат «Ёш турклар» ҳаракатидан илҳомланиб «Ёш бухороликлар» ҳаракатига асос солади. Амир ҳокимияти қулатилгач, Файзулла Хўжаев билан биргаликда 1920 йилда тузилган Бухоро Халқ Совет Республикасини бошқаришда иштирок этади. Дастлаб Маориф нозири, кейинроқ Хорижия(ташқи ишлар) нозири бўлиб ишлайди.

    Айнан Фитрат биринчи бўлиб ўзбек тили грамматикасини ўрганиш ишларини бошлаб беради ва Бухоро Халқ Совет Республикасида ўзбек тилини давлат тили деб эълон қилинишида катта рол ўйнайди. Фитратнинг ташаббуси билан «Она-тили» дарслиги яратилади. Адибнинг ўзи ҳам тил масалаларига бағишланган «Ўзбек тили қоидалари тўғрисида бир тажриба: Сарф» ва «Ўзбек тили қоидалари тўғрисида бир тажриба: Наҳв» каби дарсликларга муаллифлик қилади.

    Ватани ривожи учун ҳаракатдан тўхтамаган Фитрат ёшларни миллат ва ватанпарварлик руҳида тарбияловчи «Тонг» журналини чоп этади, Бухоро ҳукумати ҳисобидан бир қанча ёшларни Германияга ўқишга юборади.

    Фитрат ҳам илмий, ҳам бадиий йўналишда жуда кўп ижод қилган бўлиб, энг машҳур асарларига «Мунозара», «Сайёҳи ҳинди» насрлари,  «Бегижон», «Қон», «Або Муслим», «Темур сағанаси», «Ўғузхон» «Абулфайзхон», «Шайтоннинг Тангрига исёни» песалари мисол бўлади.

    Абдурауф Фитрат

    Абдурауф Фитрат
    Фото: Google Images

    Ўзбек тилининг ривожида беқиёс ўрин тутган жонкуяр ўзбек фарзанди 1937 йил НКВД томонидан «халқ душмани» тамғаси билан ҳибсга олинади ва у ҳам Бўзсув анҳори ёнида 4 октябрда отиб ташланади. Совет гумашталари ўзбек халқини яна бир асл фарзандидан айиради.

    Абдулҳамид Сулаймон ўғли (Чўлпон)

    Тарихимизда Чўлпон номи билан ижод қилган Абдулҳамид Сулаймон ўғли 1897 йил Андижон туғилади. Чўлпоннинг ўзбек адабиётидаги хизматлари катта: унинг «Туркистонли қардошларимизга», «Бузилган ўлка», «Халқ» шеърлари, «Адабиёт надир?», «Муҳтарам ёзувчиларимизга» мақолалари ва ўзбек насрининг ҳақиқий дурдонасига айланган «Кеча ва кундуз» асари ўзбек адабиётини янги босқичга олиб чиқади. Бундан ташқари Чўлпон Туркистон Мухторияти тузилиши муносабати билан ўзбек давлатчилиги тарихидаги илк мадҳия — «Озод турк байрами»ни ёзади. Мухториятнинг эълон қилинишидан бошқа жадидлар қатори жуда хурсанд бўлган Чўлпон унинг қонга ботирилишидан шунчалик қайғуга тушади. Шоир истиқлол учун курашни давом эттиради, бироқ 1927 йилда унга қарши кураш бошланади. Натижада Чўлпон Москвага кетади ва ўша ерда ижодий фаолиятини олиб боради.

    Чўлпон таржимон сифатида ҳам кенг ижод қилиб, Гоголнинг «Ревизор», Пушкиннинг «Борис Гудунов» ва «Дубровский», Чеховнинг «Қочоқ», Максим Горкийнинг «Илгаклар», «Она» асарларини, ҳамда Шекспирнинг «Ҳамлет» асарларини таржима қилади.

    Чўлпон

    Чўлпон
    Фото: BBC

    Совет тузумининг қатағон сиёсати буюк ёзувчини четлаб ўтмади. Чўлпон ҳам ўша машъум куни, ўша машъум ерда қатл қилинди. Аммо қотиллар унинг руҳини ўлдира олмади ва авлодлар ўзларининг буюк аждодлари хотирасини сақлаб қолдилар.

    Раҳим Иноғомов

    Раҳим Иноғомов Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси(ЎзССР) нинг маориф комиссари ва Ўзбекистон Коммунистик партиясининг матбуот котиби бўлиб ишлайди. Шунингдек ўзбек ёзувчиларининг Самарқанддаги «Қизил қалам» жамиятига раҳбарлик қилади ва «Ўзбек зиёлилари» китобини ёзади. У ўлка бошқарувидаги асосий фигура ҳисобланувчи Бутуниттифоқ Компартияси Марказий Қўмитаси(МҚ)нинг Ўрта Осиё бюросини зўравонликда айблаб, унинг фаолиятини кескин қилади. Натижада унга қарши кампания бошланиб, лавозимларидан озод этилади.

    Сиёсатдан чекиниб, Қримнинг Алушта шаҳрида дам олаётган Раҳим Иноғомов 1937 йил 25 август куни қамоққа олинади ва Тошкентга олиб келинади. Ўша қонли тунда қатл қилинганларнинг орасида миллатпарвар Раҳим Иноғомов ҳам бор эди.

    Усмонхон Эшонхўжаев

    Фитрат ва Раҳим Иноғомовлар каби маориф комиссари(вазири) бўлиб ишлаган Усмонхон Эшонхўжаев Туркистон Компартияси Марказий қўмитаси матбуот хизмати бошлиғи ва бир неча газеталар муҳаррири бўлиб ишлаган. Мақолаларида коммунистик тузумнинг камчиликларини қўрқмай танқид этиши оқибатида ўша пайтдаги ЎзССР раҳбари Акмал Икромов томонидан Файзулла ва Султонбек Хўжаев, Турор Рисқуловлар билан совет тузумига қарши ташкилот тузишда айбланади.

    1937 йил Қозон шаҳрида бўлиб турган Усмонхон Эшонхўжаев қамоққа олинади ва Тошкентга келтирилади. Бу юрт ўғлонининг бошига ҳам бошқа ватанпарвар миллатдошларининг куни тушади.

    Рустам Исломов

    Фаолияти давомида Туркистон АССР озиқ-овқат комиссарлиги комиссари, ЎзССР коммунал хизматлар ва қишлоқ хўжалиги халқ комиссариати комиссари, Туркистон АССР Халқ комиссарлар кенгаши раис ўринбосари ва раиси, Бутуниттифоқ Компартияси МҚнинг Ўрта Осиё бюроси ва Ўзбекистон Инқилобий қўмитаси аъзоси каби юқори лавозимларда ишлаган Рустам Исломов охир-оқибат Сталиннинг қатағон сиёсатидан четда қолмади. Ватани ва совет режимига содиқ хизмат қилишига қарамай бу кадр ҳам отувга ҳукм қилинганлар рўйхатига қўшилади. СССР раҳбарияти уларга бир неча йил давомида содиқ хизмат кўрсатган инсонни аяб ўтирмади. 1938 йил барча лавозимларидан озод қилинган Рустам Исломов отувга ҳукм қилинади.

    Акбар Исломов

    4 октябрь шаҳид бўлган яна бир ватанпарвар ўзбек ўғлонларидан бири Акбар Исломов эди. Фарғона вилоят инқилобий трибунали аъзоси, РСФСРнинг Бухоро амирлигидаги резиденти ўринбосари, ЎзССР Ички ишлар халқ комиссари ўринбосари, Ички ишлар халқ комиссари ва молия халқ комиссари лавозимларида ишлаган Акбар Исломов бутун фаолияти давомида ўз халқига чин дилдан хизмат қилади. У Германияда ўқувчи ўзбек ёшлари таъминоти билан шуғулланиб, Чўлпонни қўллаб-қувватлайди, қурғоқчиллик йилларида халқдан олинадиган солиқларни камайтириш ташаббусини кўтаради.

    Аммо шафқатсиз Сталин репрессияси Ўзбекистоннинг бу зиёли фарзандини ҳам турли бўҳтон ва туҳматлар билан ўлимга маҳкум қилади.

    Саъдуллахўжа Турсунхўжаев

    Ўзбекистоннинг забардаст етакчиларидан бири бу Саъдуллахўжа Турсунхўжаев эди. У Туркистон АССРнинг Соғлиқни сақлаш, ташқи ишлар, миллатлар ишлари бўйича комиссариатлари комиссари лавозимларида, Туркистон ва Бухоро Компартияси Марказий қўмитасининг масъул котиб сифатида ишлаган. Турсунхўжаев ўзининг ажойиб салоҳиятини кўрсатиб, бутуниттифоқ даражасидаги лавозимларда: СССР савдо ва саноат вазири (1921), кейинроқ СССР ижтимоий таъминот, савдо ва саноат вазири (1923-24), СССР Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Давлат режа комиссияси раиси бўлиб фаолият олиб боради. Миллий-ҳудудий чегаралашдан сўнг СССР Меҳнат ва мудофаа кенгашининг ЎзССРдаги вакили, Марказий Осиё сув хўжалиги ташкилоти раҳбари ва Қозоғистон сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи каби ишларда ишлаган Турсунхўжаев «Тараққийпарварлар» ташкилотининг аъзоси бўлган. Нафақат Ўзбекистон, балки бутун СССР ҳудудида жуда кўп ташкилий ишларни амалга оширади.

    Аммо фаолияти давомида Турсунхўжаев бир неча бор қамоққа олинади:1921, 1922, 1937 йиллар. Бутун мамлакат учун қилган улкан хизматларига қарамай ўзбек халқини буюк фарзандларидан айиришни ният қилган Сталин югурдаклари Турсунхўжаевни ҳам 4 октябрь куни отувга ҳукм қилиб, ўша куниёқ жазони ижро этишади.

    Қаюм Рамазон

    Абдурауф Фитрат билан бир қаторда ўзбек тили ривожи учун салмоқли ҳисса қўшган Қаюм Рамазон Фитратнинг энг яқин шогирдларидан бири ҳам эди. У Фитрат ташаббуси бошланган «Ўзбек тили дарслари (Она тили)» дарслигини яратишда қатнашади ҳамда «Ёзиш йўли» ва «Билим йўли» каби китобларга муаллифлик қилади. 1926 йилда ўзбек алифбосини лотин ёзувига таржима қилиш комиссияси аъзоси бўлади. Жиноий жавобгарликка тортилмасдан олдинроқ олимнинг «Ўзбек имлоси қоидалари» асари нашр этилади.

    Қаюм Рамазон терговини Абдулла Қодирийни тергов қилган Нурмет Тригулов олиб боради ва олимга бир неча ҳужжатларга мажбуран имзо қўйдирилади. 5 октябрь куни олимни ўлимга маҳкум қилган суд қарори, бир кун олдин аллақачон бажариб бўлинган эди…

    Отажон Ҳошимов

    Атоқли адабиётшунос ва олим Отажон Ҳошимов ўзбек фолклори ва адабиётига катта ҳисса қўшганди. Айнан унинг ташаббуси билан Самарқандда Олий педагогика институти ташкил этилади. Ҳошимов «Ўзбек фолклор намуналари», «Ўзбек халқ эртаклари», «Алпомиш», ва «Маликайи Айёр» каби ўзбек фолклорининг ривожига катта ҳисса қўшган китобларни нашр этишда бош-қош бўлади.

    Отажон Ҳошимов

    Отажон Ҳошимов
    Фото: «Ziyouz.com»

    Ўзбекистонда «буржуа миллатчилари»га қарши кураш кампанияси бошлангач, республика раҳбарияти уни Ленинград(ҳозирги Санкт-Петербург)га юборади. Бироқ олим 1933 йилда Тошкентга чақириб олинади ва масъул лавозимларга тайинланади.

    Репрессия тўлқини фақатгина ўзбек халқи фани учун ҳаракат қилган бу олимни ҳам «халқ душмани» айблови билан ўлимга ҳукм қилади.

    Мажид Қодирий

    Олим, адабиётшунос, Туркистондаги жадидчилик асосчиларидан бири Мажид Қодиров математика, тарих ва адабиёт фанларидан ўзбек тилидаги биринчи дарсликлар муаллифи ҳисобланади. Фаолиятини бошланғич синфларга математика фанидан дарс беришдан бошлаган Мажид Қодирий Марказий Осиё давлат университети физика факультети декани лавозими қадар ишлайди. Ўзбек фани фидойиси ўзининг «Ҳисоб», «Жуғрофия» китоблари билан математика ва география фанидаги илк ўзбек дарсликларини яратади. Жадидларнинг «Турон» газетаси ривожига салмоқли ҳисса қўшади.

    1930 йилда компартия аъзолигидан бўшатилган Мажид Қодирий барча эгаллаб турган лавозимларидан ҳам озод қилинади. 1938 йил унга ҳам «халқ душмани» тамғаси босилади ва бошқа жадидлар тақдири ёзилади.

    Мажид Қодирий

    Мажид Қодирий
    Фото: Wikipedia

    Зиё Саидов

    Ўзбек матбуотининг шаклланиш тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланувчи «Ўзбек вақтли матбуоти тарихига оид материаллар» рисоласи муаллифи Зиё Саидов 4 октябрь қурбонларидан бири эди. Унинг Тошкент қўзғолони ҳақидаги «Қонли кун», «Тарих тилга кирди», «Тўралик сиртмоғи» песалари анча машҳурликка эришган. «Муштум» журнали муҳаррири ва Ўзбекистон радиоэшиттириш қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган. 1938 йил 4 октябрь куни Бўзсув канали ёнида «халқ душмани» айблови билан отиб ташланди.

    Ғози Олим Юнусов

    Фолклоршунос, журналист ва публицист. Ўзбек фолклоршунослигида катта хизматлар кўрсатган, хусусан «Ҳийлакор кал», «Шум кал», «Тулки ва бедана», «Тулки ва тожик», «Кимлар ўғри», «Ўринсиз тилак», «Алданган қози», «Енгилган подшоҳ» каби ҳикоялар тўпламларини тўплаган. «Ўзбек уруғларидан қатағонлар ва уларнинг тили», «Юридик терминлар луғати», «Ўзбек тили грамматикаси» илмий асарларига муаллифлик қилган. Фанга оид бир неча долзарб мақолалар ёзган. Афсуски, бу фидойи олим 1938 йил 4 октябрь куни ўз ҳаётига якун ясаган.

    Пўлат Солиев

    Ўзбек тарихчиларининг ҳақиқий раҳнамоси ва устози бўлган бу инсон асли Астраханда, Туркистондан кўчиб келган манғит оиласида туғилган. Ёшлигидан илмга чанқоқ бўлган Солиев араб, форс, рус, француз, немис ва деярли барча туркий тилларни ўрганади. Олим ўша дамларда ҳақиқий эркинлик руҳига тўлган ота юрти Туркистон ўлкасига келади. Қўқон Мухторияти ташкил қилинишида қатнашган Пўлат Солиев Қўқондаги Халқ университети очилишига жонбозлик кўрсатади. Бир қанча газета, журналларда муҳаррир вазифасини бажаради. Ленинград шаҳридаги Шарқшунослик институтида унга профессор илмий унвони олади. Самарқанд шаҳрида ўқитувчилар тайёрлайдиган олий таълим муассасасида Шарқ мамлакатлари тарихи кафедрасини бошқаради. Олим тўплаган қадимий ёзма манбалар ва шахсий кутубхонаси негизида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтига асос солинади. Олим Қуръони Карим матнини илмий шарҳлар билан илк бор ўзбек тилига ўгирган.

    Чапдан ўнгга: Қори Ниёзий, Камол Шарифов, профессорлар Пўлат Солиев ва Сергей Муравейский

    Чапдан ўнгга: Қори Ниёзий, Камол Шарифов, профессорлар Пўлат Солиев ва Сергей Муравейский
    Фото: Архив

    1938 йил қатағон қилинган олимни 1954 йили СССРга ташриф буюрган Ҳиндистон бош вазири Жаваҳарлал Нерунинг шахсан ўзи йўқлайди. Унинг вафотини эшитган Неру олим қабрини зиёрат қилишни хоҳлайди, аммо Ўзбекистон тарихи учун улкан хизматлар қилган олимнинг қабри ҳам йўқ эди.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    05.10.2021, 23:58   Изоҳ (0)   41841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу яқин вақт ичида содир бўлади” — Ламин Ямал келажаги борасида бир қарорга келди

    Спорт | 9 май, 18:05

    Испанияда эркак газли сувдан бир қултум ичиб, ошқозони ва қизилўнгачини куйдирди

    Дунё | 9 май, 17:40

    Шри Ланкада ўнлаб ҳарбий хизматчилар бўлган вертолёт ҳалокатга учради

    Дунё | 9 май, 17:25

    Трамп Зеленский билан телефонда суҳбатлашди

    Дунё | 9 май, 17:10

    “Қизимни хавф остига қўйишни истамайман” — Тони Кроос нега Германияга қайтишни истамайди?

    Спорт | 9 май, 17:00

    Олимлар инсоннинг ташқи қиёфаси унинг исмига қараб ўзгаришини исботлади

    Дунё | 9 май, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.