Рақамлаштириш даврида таълим ўзгаришсиз қолиши мумкинми? Нима учун онлайн курслар чет элда жуда оммабоп, таълим платформалар шов-шувли машҳурлик касб этмоқда? Ўзбекистонда масофавий таълим самарали олиб борилаётган йирик лойиҳалар мавжудми? Онлайн таълим жараёнини ҳақиқатан ҳам фойдали ва қизиқарли бўлиши учун уни қандай тузиш керак?
Мавзуни онлайн платформа услубчиси Камалов Нодир билан таҳлил қиламиз.
Нима учун масофавий таълим бутун дунёда машҳур бўлиб кетди?
Шу бугунги авлод ёши катталардан жуда фарқ қилади. Ҳозирги ёшлар, «рақамли туғилганлар» ва бир вақтлар маълумотларнинг электрон шаклда бўлмаганлигини тасаввур қила олмайди. Масалан, YouTube’дан видеони эмас, балки керакли китобни кутубхонадан қидириш керак. Кўпинча улар учун энг қизиқарли ўқитувчининг узоқ дарсларида ўтириш ҳам зерикарли. Аммо улар катта ҳажмдаги материални инфографика ёки видео орқали осонгина ўзлаштира олишади.
Таълим соҳасида визуал, замонавий кўргазмали омил бугунги кунда муҳим аҳамият касб этди. Биз нарсалар моҳиятини тушуниш муҳим аҳамиятга эга, деб тўхтовсиз таъкидлашимиз мумкин, лекин бугунги кунда муҳим билимлар чиройли зарқоғозга «ўралмаган» бўлса, бу жуда кам сонли одамларда ҳақиқий қизиқиш уйғота олади. Шу боис, ҳамма соҳаларда у ёки бу тарзда замонавий кўргазмали материалларни жорий қила бошладилар.
Бундан ташқари, индивидуалликка бўлган талаб катталигини ҳам тушуниш муҳимдир. Талаба ва унинг ота-онаси ўқув жараёнининг индивидуал муваффақият ва ўзлаштириш кўрсаткичларини эътиборга олиб, мослаштирилишини хоҳлашади. Шу билан бирга, уларга қулай шаклда.
Қизиқарли томони, дунёдаги йирик таълим платформалари бу хусусиятларни жуда яхши билишади ва одамларга керакли нарсалар — долзарб билимларни ўқувчи учун энг қулай ва равшан шаклда бўлган мослашувчан таълим тизими ҳолида беришади.
Одамлар жисмоний муносабатларининг камайишига сабабчи бўлган COVID туфайли юзага келган қийинчиликлар бу омилни янада кучайтирди.
Демак, чиройли машғулот видеосини яратиш муҳим ва таълим муваффақиятли бўладими?
Албатта, йўқ. Видео дарсларни ва таълим тизимини чалкаштирмаслик керак. Ўқитишга бўлган ёндашувни ўзгартириш, нафақат материални тақдим этишда, балки уни идрок этиш ва ўзлаштирилиши учун ҳам самарали бўладиган амалиётни қўллаш зарур. Бундан ташқари, маълум бир ижтимоий, рақобатбардош жиҳатни таъминлаш муҳимдир. Ўйин ва рақобат шаклида таҳсил олиш ҳар доим ҳам қизиқарлидир.
Шунга қарамай, таълим платформаси — бу фақатгина турли хил фойдали материаллар мавжуд бўлган сайт эмас. Бунинг учун сизда бутун интернет бор. Ҳар қандай саволга жавоб топишингиз мумкин. Видеони томоша қилишингиз ёки мавзу бўйича мақолани ўқишингиз мумкин. Худди шу тарзда, нима учун ўқитувчилар билан, мактабларда ёки курсларда ўқиш кераклигини айта оласизми? Сиз китоб ўқишингиз ва ҳамма нарсани ўзингиз тушуниб олишингиз мумкинку.
Мана шу жойда сизга методология керак ва онлайн курслар учун у фарқлидир. Ўқув жараёнини таълим муаммосини ҳал қиладиган тарзда қуриш жуда муҳим (масалан, абитуриентларни қабулга тайёрлаш, тестлардан муваффақиятли ўтиш).
Онлайн формат тақдим этадиган афзалликлар — яққоллик, ёрқинлик, тушуниш учун осон ва мослашувчанликдан фойдаланиш керак. Аммо шу билан бирга унинг заиф томонларини олдини олиш ёки камайтириш, масалан, мотивацияни сақлаб қолиш керак. Ўқувчилар номига, ўзини ўқиётгандай кўрсатмасдан материалларни чиндан ҳам ўзлаштириб, таълим олишлари учун таълимни қандай ташкилаштириш мумкин? Аралаш таълим шаклидан фойдаланилган тарзда ота-оналар ёки ўқитувчилар томонидан назорат қилиш усулларини жорий этиш баъзи ҳолларда қўлланиладиган ўқув жараёнининг видео кузатуви, албатта, бунинг энг яхши усули эмас.
Бу муаммоларнинг барчаси замонавий таълим технологиялари ёрдамида ҳал қилинади.
Чет элдаги кўплаб талабалар кириш имтиҳонларига онлайн тайёргарликни афзал кўришади. Нима деб ўйлайсиз, нима учун биз анъанавий тайёргарлик ўрнига муқобил йўлни танламаймиз?
Келинг, саволни қайта кўриб чиқайлик: анъанавий таълим шаклига қарши ҳақиқий муқобили бўлганми? Афсуски, йўқ. Фақатгина шу йили онлайн таълим соҳасидаги лойиҳаларга айланишни мақсад қилган лойиҳалар пайдо бўла бошлади. Мен ҳозир ўқитувчи ва методист сифатида ишлаётган лойиҳа дастлаб фақат масофадан ўқишга қаратилган эди.
Илгари бозор яхши таклиф беришга тайёр эмас эди, чунки яхши маҳсулот ишлаб чиқариш учун вақт керак. Ўтган йили пандемия туфайли шошилинч равишда амалга оширилган ишлар барча замонавий талабларга жавоб бера олмади.
Агар сизда компьютер бўлса, бу сизнинг IT мутахассиси, телефонингизда камера бўлса, сиз оператор ва монтаж устаси эканлигингизни англатмайди.
Шу боис, онлайн ўқитишда самарали эканлиги исботланган амалиётларнинг хусусиятларини тушуниш керак. 10—30 кишилик гуруҳда жонли мулоқот учун яхши бўлган нарса оммавий онлайн курс учун мос эмас. Натижада, кўпгина курслар онлайн таълим қандай ишлашини тушунмасдан, унчалик сифатли тайёрланмаган.
Сиз иштирок этаётган лойиҳа ҳақида бироз гапириб берсангиз?
Биз масофавий таълим барибир муқаррар эканини қабул қилдик. Қандай бўлмасин, у ҳамма жойда ишлатилади. Қисман, у классик таълимнинг ўрнини босади ёки уни тўлдиради. Бу ҳамма жойда юз беради. Фақат савол — қачон? Бугун, бир йил ёки 10 йилдан кейин.
Таълим бозори таҳлили натижасида биз олий ўқув юртларига ўқишга киришда катта қийинчиликларни кўрдик. Йил сайин мамлакатимизда абитуриентлар сони ортиб бормоқда. Кўпчиликнинг фикрига кўра, мактаб таълим тизими синов тестларини топширишга тайёрламайди. Шу сабабли имконияти борлар ўз фарзандлари учун репетитор ёллайди ёки қўшимча курсларга боришади. Аммо бу жуда қиммат, ҳар бир оила ҳам бунга қодир эмас. Онлайн курслар эса таълимнинг нархи ва унинг ҳаммабоплиги масаласини ҳал қилади. Улар анъанавий таълим турларига қараганда анча арзон. Агар сизда интернетга уланган компьютерингиз ёки телефонингиз бўлса, демак сиз бун турдаги таълимга катта харажатларсиз эриша оласиз.
Бизнинг платформамиз абитуриентларни Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига ўқишга киришга тайёрлайди. Ҳозирнинг ўзида математика ва физика, кимё ва биология, инглиз ва она тили, тарих ва география каби саккизта асосий фан бўйича онлайн курслар жорий этилган. Таълим ўзбек тилида олиб борилади. Келажакда бошқа тиллар ва фанлар ҳам қўшилади.
Лойиҳангизнинг ўзига хос хусусияти нимада?
Асосий афзаллик — абитуриентлар учун фойдали контентнинг замонавий шакли. Ҳамма нарса иложи борича соддалаштирилган, аниқ, ихчам ва энг муҳими — виждонан.
Кўпчилик ўз билимларини бошқа талабалар билан таққослай олмаслик онлайн курсларнинг камчиликларидан бири эканлигини таъкидлайдилар. Шунинг учун биз ўзлаштиришдаги ютуқлар тизимини жорий қилдик. Абитуриент, унинг ота-онаси ёки ўқитувчиси бошқа фойдаланувчилар, яъни «рақобатчилари» билан солиштириб, ўзлаштириш даражаси ва ўқиш суръатларини кузатиши мумкин. Бу бошқа ўқувчининг рекордини янгилаш учун қандайдир рағбат ва мотивация беради.
Биз барча замонавий талабларга жавоб беришни ҳисобга олишга ҳаракат қилдик, шунингдек, таълимни тушунарли, қулай ва энг муҳими, имконият даражасидаги ҳолга келтирдик.
Alltest — бу онлайн таълимга янги ёндашув.
Сизнинг платформангиздаги дарслар қандай кўринишга эга?
Фанлар бўйича ўқув машғулотлари ўртача суръатда, тахминан 8—10 ойга мўлжалланган. Ҳаммаси бўлиб 100 га яқин дарс ўтказилади. Ҳар бир дарсда видео машғулот, конспект ва топшириқлар мавжуд. Бундан ташқари, тахминан ойига бир марта катта синов ўтказилади. Агар талаба топшириқлардаги саволларига тўғри жавоб бермаса, у ҳолда унга янги дарслар берилмайди.
Профилингизда ютуқларингизни, яъни таълим қанчалик тез ва яхши ўтаётганлигини кузатишингиз мумкин.
Бу ота-оналарга ўз фарзандининг муваффақиятлари қай даражада эканлигини билишга, унинг ютуқларини кўришга ва бошқа ўқувчиларга нисбатан билим даражасини тахминан баҳолашга имкон беради. Бу эса ўз натижалари билан қайси университетга киришга ҳаракат қилиш имкониятини баҳолаш учун яхши асос бўлади.
Alltest’нинг кадрлар масаласига бўлган ёндашуви қандай эди?
Ёшларнинг эътиборини жалб қилиш учун билим ва камера орқали зерикарли маърузаларнинг ўзи этарли эмас. Ўқитувчи овозининг ёқимсиз тембри ёки совуқ кўриниши абитуриентни кўнглини хира қилиб зериктирмаслиги керак. Инсонни идрок ва қабул қилишнинг ажралмас қисми — харизма ва визуал жозибадорлик.
Биз буни ҳисобга олдик, шунинг учун лойиҳанинг янгилиги туфайли биз ҳар биримиз ўз муаллифлик таълим тизимига эга бўлган ёш ўқитувчиларни ишга қабул қилдик.
Кўпчилик ўқитувчи билан жонли мулоқотнинг муҳимлигини таъкидлайдилар, яъни шу жойнинг ўзида ва ҳозир, қўшимча саволлар бериш учун. Платформада жонли мулоқотга муқобил имконият борми?
Ҳақиқатан ҳам, ҳеч қайси онлайн платформада ўқитувчи билан бевосита мулоқот йўқ. Бироқ бизнинг платформамизда мунтазам равишда ўтказиладиган веб-семинарлар ва консультациялар соғлом альтернатива бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ушбу онлайн учрашувларда фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларни беришлари мумкин.
Курсларни харид қилиб, гуруҳ бўлиб ҳам шуғулланиш мумкинми?
Бизнинг платформамиз шахсий таълим тажрибасига қаратилган. Биз атайлаб нарх сиёсатини шундай туздикки, шунда ўқувчиларнинг ютуқларини кузатиш, ўқитиш самарадорлигини тушуниш муҳим ва зарур омил ҳисоблансин. Шунинг учун, кимдир билан бир аккаунтдан фойдаланиш фойдасиз бўлади. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида кўплаб қурилмалардан кириш техник жиҳатдан чекланган. Гап шундаки, ҳар бир ўқувчининг дарсни ўзлаштириш тезлиги ўзига хос. Гуруҳ шаклидаги машғулотларда кучлининг ўрганиши, заифроқ бўлган эса фақат ёнма-ён ўтириши эҳтимоли бор, яъни бизнинг курсларимиз индивидуал таълим ҳолида самарали эканлигини айтмоқчиман.
Абитуриентлар обуна хизматидан қанча вақт мобайнида фойдаланишлари мумкин?
Курсларга обуна кейинги ўқув йили бошланишигача амал қилади. Бунинг сабаби шундаки, Ўзбекистон таълим тизимида ҳар йили ўзгаришлар ва янгиликлар киритилмоқда. Бу йил қабул қилиш учун тегишли билим ва мавзулар келгуси йилгилардан катта фарқ қилиши мумкин. Шу сабабли, «умрбод» обуна билан нархларни ошириб юбормаслик учун, биз йиллик обуна янада қулайроқ бўлади, деб қарор қабул қилдик.
Ўзбекистонга масофавий таълим жорий этилишининг қандай фойдалари бўлиши мумкин?
Таълимни рақамлаштириш жараёни бутун дунёда бўлиб ўтмоқда, бу Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмайди. Бунга бир қатор сабаблар бор.
Талабаларни ўқитишдаги самарадорлик. Масофавий таълим таълимнинг қўшимча элементларини олиб ташлайди ва асосий маълумотларни қолдиради. Талабалар мустақил равишда ўзлари қизиққан блокларини танлайдилар. Бундан ташқари, фойдаланувчилар мунтазам равишда тест ва имтиҳонлар орқали билимларни синовдан ўтказиб турадилар. Муҳим омиллардан бири, онлайн курслар зарур ва долзарб меъёрларга мослаштирилиб турилади.
Бундан ташқари, масофавий таълим жуда қулай. Барча маълумотлар ва ўқув материалларни бир жойда тўплаш орқали дисклар ва бошқа ахборот ташувчи воситаларидан фойдаланишни истисно қилиш мумкин. Бундай ёндашув таълимни осонлаштиради ва маълумотларни йўқотиш эҳтимолини камайтиради. Шунингдек, масофавий курслар нафақат шахсий компьютерлар, балки смартфонлар ва бошқа қурилмалар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Фойдаланишдаги катта имкомиятлар ўқув жараёнини сезиларли даражада осонлаштиради.
Анъанавий таълим ҳақида гапирганда, йўл харажатлари, уй-жой ижараси, йўл харажатларини ҳисобга олиш керак. Масофавий таълим бу муаммоларни минимал харажатлар билан ҳал қилади. Энг муҳими шундаки, онлайн таълим интернетга кириш имконига эга бўлган ҳар кимга, ҳар қандай жойда ва исталган вақтда жаҳон даражасидаги таълимни тақдим этишга умид бор.
Хулоса қилиб айтишим мумкинки, вақт олдинга интилмоқда, атрофимиздаги ҳамма нарса ўзгариб ривожланмоқда ва таълим соҳасидаги масофавий таълим бунга яққол мисолдир.
дарё20 промокоддан фойдаланиб, Alltest’да таълим олиш учун 20 фоизли чегирмага эга бўлинг.
Instagram: https://www.instagram.com/alltest.uz/
Telegram: https://t.me/alltestuz
Сайт: https://alltest.uz/uz/
Алоқа учун рақам: +99897 105 44 11
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)