• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Москва марказида КПРФнинг сайлов натижаларига қарши акцияси бўлиб ўтди

    Москва марказидаги Пушкин майдонида КПРФ (Россия Федерацияси коммунистик партияси) томонидан уюштирилган «Ҳалол сайловлар тарафдоримиз» шиори остидаги акция бўлиб ўтди. Meduza мухбирига кўра, унда мингга яқин одам қатнашган. Полиция ҳисоб-китобларига кўра, намойишга 400 га яқин одам чиққан. Москва мерияси митингга рухсат беришдан бош тортди, шундан кейин КПРФ уни сайловчилар билан учрашув шаклида ўтказишга қарор қилди. Майдонда полиция карнайлар орқали одамларни ижтимоий масофани сақлашга чақирди ва акция ноқонуний ташкил этилганини маълум қилди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Митинг иштирокчилари сиёсий маҳбусларни озод қилишни талаб қилиб «Қўйиб юбор!» деб ҳамда Москвада электрон овоз бериш натижалари бекор қилинишини сўраб «Бекор қил!» дея баралла шиор айтди. Шунингдек, йиғилганлар « ‘Ягона Россия’ мандатларни ўғирлади!» деб қичқириб, сайловларни тан олмасликларини маълум қилди.

    Намойишчиларнинг овозини босиш учун полициячилар турли ватанпарварлик қўшиқларини баланд қилиб қўйди.

    КПРФ етакчиси Геннадий Зюганов Давлат думасида Владимир Путин билан бўлиб ўтган партиялар етакчилари билан учрашувда қатнашгани туфайли, акцияга келмади. Давлат думаси депутати Владимир Кашин барча йиғилганларга Зюгановнинг саломини етказди. Митингга Давлат думасининг бир нечта депутатлари, депутатликка номзодлар ҳамда Москва давлат думаси депутати келди. Акция бошланганидан кейин тахминан бир соат ўтиб, намойишчилар тарқала бошлади.

    25 сентябрь куни КПРФ Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам норозилик акцияларини ўтказди. Хусусан, Уфадаги маҳаллий гайд-паркка қарийб 50 киши тўпланди, «Улар биздан сайловларни тортиб олди» деган плакат кўтарган бир киши қўлга олинди. Екатеринбургда тахминан 200 киши, Улан-Удеда эса 30—40 киши намойишга чиқди.

    Москвадаги КПРФ митингидан аввалроқ полициячилар партиянинг баъзи вакилларини, уларнинг ўзлари таърифлаганидек, «қамал қилган».

    Бир кеча-кундузда полициячилар Москвада КПРФнинг 60 га яқин вакилларини қўлга олган. Шунингдек, полиция 20 сентябрдаги КПРФ митинги иштирокчиларининг 30 га яқинини жавобгарликка тортган. 25 сентябрь куни Пушкин майдонидаги акцияни ташкиллаштиргани учун «Сўл фронт» координатори Сергей Удалсов 10 суткага ҳибсга олинган.

    Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни бўлиб ўтган Россия Давлат думасига сайловларда «Ягона Россия» («Единая Россия») партияси овозларнинг 49,82 фоизини тўплаб, етакчи бўлди. Яна тўртта партия — Россия Федерацияси Коммунистик партияси (КПРФ), Либерал-демократик партия (ЛДПР), «Адолатли Россия — ҳақиқат томонида» («Справедливая Россия — за правду») ва «Янги одамлар» («Новие люди») Давлат думасига кириш учун зарур бўлган беш фоизлик тўсиқдан ўтди. Хусусан, КПРФ 18,93 фоиз овоз тўплаб, 9 та мандатни қўлга киритди.

    Россиядаги сайловларнинг боришини Евроиттифоқ, Буюк Британия ва АҚШ танқид қилди. Хусусан, Евроиттифоқ вакили Жозеп Боррел Россияда сайловчиларга ўз ҳуқуқларини амалга ошириш имконияти берилмаганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, сайловлар арафасида мухолифатчи сиёсатчилар, фуқаролик жамияти ташкилотлари, мустақил ОАВлар ҳамда журналистларга қарши босим кучайган. Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Россия сайловларни мониторинг қилиш жараёнига нисбатан киритган асоссиз чекловлардан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди. АҚШ Давлат департаменти сайловларда халқаро мажбуриятларга амал қилинмаганини таъкидлади.

    26.09.2021, 12:24   Изоҳ (0)   26185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қўлларни чопиб ташлаш хавфсизликни таъминлаш учун зарур». «Толибон» Афғонистонда жисмоний жазоларни қайтадан жорий қилмоқчи

    26.09.2021, 10:43

    Пентагон: АҚШ ва Россия ўртасидаги ҳарбий алоқалар зарурат даражасида амалга оширилмоқда

    25.09.2021, 16:31

    Канар оролларида Кумбре-Вьеха вулқонининг отилиши туфайли мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди (фото)

    25.09.2021, 16:10

    Меркель истеъфосидан аввал Қушлар паркига ташриф буюриб, тўтиқушларни овқатлантирди (фото)

    25.09.2021, 15:09

    Суриядаги уруш туфайли ўн йил ичида 350 минг киши ҳалок бўлган — БМТ

    25.09.2021, 14:08

    Чадда ҳарбийлар ўтиш даври парламентини тузди

    25.09.2021, 13:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.