Дунё бўйлаб 22 сентябрь куни олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

Қоҳира яқинидаги шоли майдонида турган сариқ қуйруқлар.

Фото: Reuters

Ватиканда Рим Папаси Францискни қучоқлаб олган қизча.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида Исроил ва фаластинликлар ҳақида гапираётган вақтда бўш турган Исроил делегацияси учун ажратилган ўриндиқлар.

Фото: Reuters

Индонезияда ёввойи табиат қўриқчилари қишлоқ яқинида ушланган, узунлиги 9 метр бўлган питон билан суратга тушди. Кейинчалик илон қўшни Палаван ўрмонига қўйиб юборилди.

Фото: AFP

Калининградда Ноёб қаҳрабо тошлари кимошди савдоси бўлиб ўтди. Аукционга дастлабки қиймати 10 миллион рубль бўлган 54 та ноёб қаҳрабо намуналари қўйилган.

Фото: «ТАСС»

Бангалор яқинидаги янги метро туннелини қазишни тугатган ишчилар.

Фото: EPA

Жанубий Кореяда Чусеок — ҳосил ва аждодларни хотирлаш байрами бўлиб ўтди.

Фото: «ТАСС»

Буюк Британиянинг Борнмут соҳили яқинида суратга олинган тўлин ой ва унинг сувдаги акси.

Фото: Legion Media

Мелбурнда қурилиш ишчилари COVID-19 чекловларига норозилик билдираётган вақтда уларни назорат қилиб турган полиция ходимлари.

Фото: Getty Images

Испаниянинг Бильбао шаҳридан ўтган дарёда мексикалик рассом Рубен Орозко томонидан Биҳар (Эртага) деб номланган инсталляция.

Фото: EPA

Дунёдаги энг обрўли қайиқ шоуларидан бири бўлган Монако яхталар кўргазмасида намойиш қилинадиган ҳашаматли яхталар.

Фото: Reuters

Идлибдаги лагерда чодирларда яшовчи болалар 75 метрлик қоғозга чизилган уруш ва уйга қайтиш умиди акс этган расмларни намойиш этди.

Фото: Getty Images

Калифорния Секвойя миллий ўрмонида ёниб кетган секвойя дарахтига сув сепаётган ўт ўчирувчилар.

Фото: Reuters

Покистонда ҳудкушлар қизлар мактабини портлатмоқчи бўлди.

Фото: EPA

Австралияда вакцинацияга қаршилар мажбурий эмлаш ва қурилиш соҳасида икки ҳафталик чекловларга қарши норозилик намойиши ўтказди.

Фото: EPA

Иқлим ўзгариши туфайли қурғоқчилик таъсирида қуриган Туркиядаги Девегечиди тўғон кўлининг юқоридан кўриниши.

Фото: Getty Images

Ҳиндистоннинг Ассам штатининг Гувахати шаҳрида ноқонуний равишда олинган каркидон шохлари ёқиб юборилади.

Фото: «ТАСС»

Extinction Rebellion экофаоллари яна бир бор ҳаммани глобал исиш оқибатлари ҳақида огоҳлантиришга қарор қилди. Улар Вашингтондаги Тидал ҳавзасига сув босган бинога ўхшаган инсталляцияни жойлади. Кейинроқ акция ташкилотчилари полиция томонидан ушланди.

Фото: EPA

Мельбурнда Рихтер шкаласи бўйича 6 балли зилзила содир бўлди.

Фото: EPA

Токионинг Шинжуку округидан ўтаётган поезд ичидаги тиббий ниқоб кийган одамлар.

Фото: AP Photo

Аввалги кунларнинг фотогалереялар: