Xiaomi компанияси янги 11Т ва 11Т Prо флагманлари, шунингдек, энг енгил 5G-смартфон дея эътироф этилаётган Xiaomi 11 Lite 5G NЕ’ни тақдим этди, деб хабар беради «Afisha.uz».

Фото: «Afisha.uz»

Xiaomi 11 Lite 5G NЕ

Xiaomi 11 Lite 5G NЕ модели Xiaomi Mi 11 Lite (эндиликда Мi қўшимчасисиз) сериясига киради. Янги қурилма қалинлиги 6,81 миллиметрга тенг корпусга эга бўлган, оғирлиги — 158 грамм, 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди, орқа томони хира рангли шишадан ишланган.

Фото: «Afisha.uz»

Аппаратга Full HD+ сифат ва 90 герцли янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайдиган диагонали 6,55 дюймга тенг АМOLED-дисплей ўрнатилган. Смартфоннинг камералари тўртта: 20 мегапикселли фронтал, 64 мегапикселли асосий, 8 мегапикселли кенг бурчак ва 5 мегапикселли қўшимча датчик.

Аппарат ичида Qualcomm Snapdragon 778G 5G процессори, 6/8 гигабайтли тезкор ва 128/256 гигабайтли тезкор хотира жойлашган. Аккумулятор сиғими 4250 мА/соатга тенг бўлиб, 33 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга.

Фото: «Afisha.uz»

Европада мазкур смартфон нархи 435 доллардан бошланади.

Xiaomi 11Т ва 11Т Prо

Жаҳон бозори учун тақдим этилган навбатдаги флагманлар Xiaomi 11Т ва 11Т Prо бўлди.

Аппаратлар Full HD+ сифат ва 120 герцли тасвир янгиланиш частотасига эга 6,67 дюймли АМOLED-дисплейларга эга бўлган. Экрани Gorilla Glass Victus шишаси билан қопланган, сенсорнинг сўров частотаси 480 герцга тенг. Орқа панели шиша билан қопланган. Бармоқ изи сканери ўчириб-ёқиш тугмасига жойлаштирилган.

Фото: «Afisha.uz»

Xiaomi 11Т учига MediaTek Dimensity 1200 Ultrа процессори 8 гигабайт тезкор ва 128/256 гигабайт ички хотира ўрнатилган. Xiaomi 11Т Pro’нинг «юраги»ни эса Qualcomm Snapdragon 888 процессори, 8/12 гигабайт тезкор ва 128/256 гигабайт ички хотира ташкил этади. Иккала қурилманинг ичидан ҳам сиғими 5000 мА/соатга тенг аккумулятор ўрин олган, аммо 11Т модели 67 ваттли, 11Т Prо эса 120 ваттли тезкор қувватланиш функциясини эга.

Фото: «Afisha.uz»

Тақдимот вақтида компания вакиллари Xiaomi 11Т ва 11Т Prо видео тасвирга олишни ҳам яхши уддалашини маълум қилган. Масалан, янги смартфонларда махсус киноэффектлар мавжуд бўлиб, турфа видеолар яратиш имконини беради. Бундан ташқари, роликларни теле-макро камера ёрдамида ҳам тасвирга олиш мумкин, AudioZoom функцияси эса алоҳида саҳналардаги овозни кучайтиришга ёрдам беради.

Фото: «Afisha.uz»

Янги моделларнинг камерасини техник тавсифи: Xiaomi 11Т’нинг асосий камераси 64 мегапикселлни, Xiaomi 11Т Pro’ники эса 108 мегапикселлни ташкил этади, шунингдек, 8 мегапикселли юқори кенг бурчакли, 5 мегапикселли теле-макро ва 16 мегапикселли фронтал камералар мавжуд.

Xiaomi 11Т ва 11Т Pro’нинг Европадаги нархлари:

  • 11Т 8/128 ГБ — 588 доллар;
  • 11Т 8/256 ГБ — 648 доллар;
  • 11Т Prо 8/128 ГБ — 765 доллар;
  • 11Т Prо 8/256 ГБ — 825 доллар;
  • 11Т Prо 12/256 ГБ — 884 доллар.

Бундан ташқари, Xiaomi компанияси тақдимот давомида Pad 5, Мi Smart Band 6 NFC ва бошқа қурилмаларининг нархларини ҳам эълон қилган:

  • Pad 5 6/128 ГБ — 411 доллар;
  • Pad 5 6/256 ГБ — 470 доллар;
  • Мi Smart Projectоr — 706 доллар;
  • Меsh System АХ 3000 (2-Pask) — 93 доллар;
  • Мi Smart Band6 NFC — 65 доллар.

Аввалроқ Xiaomi тасодифан Redmi 10 нинг техник тавсифини ошкор қилиб қўйгани, Xiaomi ўз фойдаланувчиларидан узр сўраб чиққани, Xiaomi учта смартфондан киборг-терминатор ясагани тўғрисида хабар берилганди.