Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасида тортишув келиб чиқди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 8 сентябрь 17:30 атрофида туман ҳудудидан ўтган 4Р-46 автомобиль йўлининг 23-километрида Nexia машинаси ҳайдовчиси йўл чизиғини босиб ҳаракатлангани учун ЙПХ ходими томонидан электрон шаклдаги баённома тузилган.

Ижтимоий тармоқда мазкур ҳолат бўйича видео тарқалиб, унда ходим тиббий ниқоб тақмагани акс этган.

Ушбу ҳолат масъуллар томонидан ўрганилиб, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори талабларига риоя қилмагани учун ЙПХ ходимига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) тартибида баённома тузилган.