Мазкур рецепт асосида оила аъзоларингиз ва фарзандларингизга тезда ширинлик тайёрлаб беришингиз мумкин.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қора шоколад — 250 г;
  • суюқ пишлоқ — 500 г;
  • сутли шоколад — 90 г;
  • қаймоқ — 80 мл.

Тайёрланиш жараёни:

  • Шоколадни бўлакларга бўлинг.
  • Иссиқ сув устига идиши билан қўйиб буғда эритиб олинг
  • Бу вақтда доимий равишда аралаштириб туринг.
  • Микротўлқинли печда ҳам эритишингиз мумкин.
  • Шоколадга пишлоқ қўшиб блендерда аралаштиринг.
  • Патнисга торт пиширишга мўлжалланган қолип қўйинг (диаметри 16-18 см бўлсин).
  • Аралашмани қолип ичига солим, 2 соатга совиткичга қўйинг.
  • Эритилган сутли шоколад билан қаймоқни яхшилаб аралаштиринг.
  • Чизкейкни устига қуйинг ва яна 10 дақиқага совиткичга қўйинг.
  • Устини мева ёки ёнғоқ билан безасангиз бўлади.

Ёқимли иштаҳа!