Дунё бўйлаб 17 сентябрь куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Австралиянинг Quinslend шаҳри соҳилидаги фестивалида Денжер Дейвнинг «Дамел Ҳирст акулаларни қидирмоқда» деб номланган инсталляцияси.

Фото: EPA

Душанбедаги ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Шавкат Мирзиёевнинг делегация аъзолари билан тезкор фикр алмашиш жараёни.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хитойнинг Гуангдонг вилояти, Чимелонг-сафари боғидаги Куку лақабли панда.

Фото: Getty Images

Мексикада мамлакат мустақиллигининг 200 йиллиги нишонлади.

Фото: AP Photo

Англия шимоли-шарқий соҳилида тонг отиши.

Фото: Getty Images

Chichester яқинидаги уч кунлик ретро автомобиль пойгаси – Goodwood Revival’га ташриф буюрган автомобиль ихлосмандлари.

Фото: Reuters

Калифорниядаги ўрмон ёнғинларини ўчиришда қатнашаётган ҳаво танкери.

Фото: AP Photo

Ҳиндистон. Ёмғир остидаги икки от.

Фото: AP Photo

Идлибда бомба портлаши оқибатида оёғидан айрилган итга меҳрибонлик қилаётган суриялик бола.

Фото: AFP

Мадриддаги мода ҳафталигида подюм намойиши олдидан саҳна ортида тайёрланаётган модель.

Фото: AP Photo

Буэнос-Айрес аҳолиси узоқ давом этган иқтисодий инқироз шароитида қашшоқлик ва ишсизлик даражаси ортиши билан боғлиқ норозилик намойишлари ўтказмоқда.

Фото: «ТАСС»

АҚШдан бошпана сўраш умидида Колумбия–Панама чегарасини кесиб ўтаётган муҳожирлар.

Фото: AP Photo

Мода ҳафталиги давомида Лондон сув спорти марказида намойиш этилган Дэвид Команинг 2022 йил баҳор–ёз коллекцияси.

Фото: The Guardian

Лондонда COVID-19 қурбонларини хотирлаш учун деворга чизилган юракчалар.

Фото: «ТАСС»

Красноярскда Россия Давлат думаси депутатлари сайловида овоз бериш учун навбат.

Фото: «ТАСС»

Балидаги Улувату соҳилига ўрнатилган эски Boeing 737 йўловчи самолёти меҳмонхонага айлантирилмоқда.

Фото: EPA

Фаластин—Исроил можароси. Ҳудудларнинг эгаллаб олиниши, ғарбий соҳил жанубидаги Фаластин қишлоқларига сув етказиб беришни тўхтатгани оқибатида Исроил ҳукуматига қарши намойиш ўтказилди. Ҳарбий томонидан туртиб юборилган исроиллик жамоат фаоли ҳамда унинг шериклари.

Фото: AFP

Россия Марказий сайлов комиссиясида 2021 йилги парламент сайловларини ёритиб борадиган экранга қараб турган киши. Россияда 2021 йил 17–19 сентябрь кунлари Давлат думаси депутатлари ва 9 вилоят раҳбарини сайлаш учун сайлов ўтказилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Буюк Британиядаги Ashdown ўрмонида қурилган Винни Пух уйи. Бу уй айиқча Виннининг 95 йиллик юбилейига совға сифатида қурилди.

Фото: Airbnb

Лос Анжелесдаги Heritage Square музейи яқинида Шаади маросими учун тайёргарлик кўраётган ҳинд кийимларидаги Blue13 рақс гуруҳи.

Фото: AFP

Аввалги кунларнинг фотогалереялар: