Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Олмазор туманида 15 сентябрь куни «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилиб, уларнинг 10 нафари қўлга олинди.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабарига кўра, ушбу аниқланган «таҳрирчилар»нинг барчаси муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан шахслардир.

Улар интернет орқали хорижда яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзолари билан алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва тарафдорлари сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келган.

Мазкур шахсларнинг яшаш манзиллари ва уяли алоқа воситаларида «Ҳизб ут-Таҳрир»га тегишли бўлган адабиётлар ва материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида, тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Бундан аввал Тошкентда ва Тошкент вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзо 29 нафар аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги