• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танқидий мақолалар сабаб заҳарлангани айтилган қўқонлик блогер вафот этди

    Қўқон шаҳрида яшовчи блогер Иқбол Комилжонов заҳарлангани ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажоновнинг маълум қилишича, блогер Иқбол Комилжонов 15 сентябрь куни вафот этган.

    «Иқбол Комилжонов 8 кундан бери касаллик билан курашишимизга қарамасдан вафот этди. Ҳозирги кундаги барча диагностик даволаш ишларини амалга оширдик. Афсуски, касаллик ўз кучини кўрсатиб, ватандошимиз вафот этди. Иқбол Комилжонов 7 сентябрь куни оғир аҳволда шифохонага келиши билан реанимацияга олинганди. Унга икки томонлама пневмония, қандли диабетнинг 2-тури, юрак ишемик касаллигининг иккинчи тури ҳамда нафас ва қон айланиш тизимининг бузилиши ташхиси қўйилганди», — дейди Ҳусан Мамажонов.

    Қайд этилишича, Иқбол Комилжонов Қўқон шаҳридаги муаммоларни ёритиб борувчи Facebook’даги «Қўқонжоним» гуруҳининг асосий муаллифларидан бири ҳисобланади. У коммунал соҳа, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тизимидаги муаммолар ёритилган кескин танқидий чиқишлари билан танилган.

    Маълум қилинишича, Иқбол Комилжонов қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлиб, соғлиғида муаммолар кузатилгач, 2021 йилнинг 7 сентябрь куни даволаниш мақсадида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига мурожаат қилган.

    Унга ҳамроҳлик қилган яқинларининг таъкидлашича, дастлаб беморнинг овқатдан заҳарлангани тахмин қилинган. Бироқ кейинчалик шифокорлар беморда заҳарланиш аломатлари кузатилмаганини айтган.

    «Иқболжонни ўша куни касалхонага ўғли ва жияни билан бирга олиб бордим. Қорин соҳаси ва ичакларида кучли оғриқ борлигини айтди. Лекин ҳуши жойида эди. Қўқондан ўзи келди. Касалхонага ҳам ўзи юриб борди. Мен уни шифохонага жойлаштириб, уйга кетдим. Кечаси аҳволи оғирлашиб қолгани учун реанимацияга олишган.

    Эртасига заҳарланишга ўхшаяпти, дейишди. Кейинги куни эса шифокор чиқиб, укам коронавирус бўлганини, сатурацияси 60 га тушиб кетганини айтди. Лекин ўша куни топширган таҳлилларида коронавирус аниқланмади. Шифохонага олиб келганимизда ҳам укамда на йўтал, на иситма, на оғриқ бор эди. COVID-19 ёки пневмониянинг бирорта белгиси йўқ эди. Шифокорлар беморда қандли диабет ва бошқа сурункали касалликлари борлиги учун аҳволи бирданига оғирлашиб қолганини айтишяпти. Иқболжон бир-икки ой илгари коронавирусга чалинганди. Лекин касаллик жуда енгил ўтганди. Шифохонада жой йўқлиги учун уйда даволанганди.

    Бир ҳафта олдин Фарғонага келиб, мукофот олиб кетди. Икки кун аввал ҳам кайфияти, саломатлиги жуда яхши эди. Ҳайронман, соппа-соғ юрган одам нега бирданига оғирлашиб қолди?», — дея «Дарё»га маълум қилган блогернинг опаси Шоира Комилжонова.

    Иқбол Комилжоновнинг опаси Хуршида Зокированинг маълум қилишича, блогерга коронавирус асоратлари, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор яқинларининг тиббий экспертиза тайинлаш ҳақидаги сўровлари шифокорлар томонидан рад этилган.

    «Укамнинг ҳолатини кўриб, заҳарланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилдик. Шифокорларга бизда шунақа шубҳа бор, экспертиза қилиб беринглар, дедик. Улар беморда заҳарланиш белгилари йўқ, экспертиза қилиш шарт эмас, дейишди. Бугун вилоят токсикология бўлими бошлиғи келган экан. Ундан укам заҳарланган бўлиши мумкинми, экспертиза қилдирсак, аниқлаб берадими, деб сўрадик. У экспертиза орқали бемордаги заҳарли моддаларни аниқлаш мумкинлигини айтди. Лекин бу ердаги шифокорлар энди фойдаси йўқ, орадан 4 кун ўтди, осма уколлар қилинди, барибир қондан ювилиб кетган бўлади, дейишяпти. Шунақа экан, нимага келган кунимиз экспертизага рухсат беришмади?», — дейди Хуршида Зокирова.

    Шифокорларнинг таъкидлашича, бемор кўп йиллардан буён қандли диабет билан курашиб келган. Шунингдек, коронавирус инфекциясига чалингач, беморда турли сурункали касалликлар авж олган. У шифохонага ичаклардаги муаммо билан мурожаат қилган.

    Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Одил Умаровнинг маълум қилишича, блогернинг саломатлиги билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар мутлақо асоссиз. Беморда заҳарланиш аломатлари мавжуд бўлмаган.

    «Беморнинг яқинлари заҳарланмаганми, деган масалани қўйяпти. Экспертиза ўтказиб беринглар, дейишяпти. Беморда қандли диабет хасталиги бўлган. Қолаверса, у яқинда коронавирус бўлган экан. Инфекция ўпкага ўтиб, икки томонлама пневмония ривожланган. Танадаги барча хасталиклар бирлашиб, бош мияга ишемия берган. Бу бош мия қон айланишининг ўткир бузилишини келтириб чиқаради.

    Тананинг баъзи аъзоларида чириш бошланган. Ана шу чиришнинг орқасидан заҳар чиққан. Яъни касаллик организмни заҳарлаяпти. Бу ички заҳарланиш, у ташқаридан тушмаган», — дейди марказ шифокори Элмурод Йўлчиев.

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси раҳбари Шоҳидбек Аслоновнинг маълум қилишича, Иқбол Комилжоновнинг самарали меҳнатлари инобатга олиниб, «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланган. Шунингдек, у «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий танловининг вилоят босқичида «Энг фаол ижтимоий тармоқ гуруҳи администратори» деб топилган.

    Мавзуга доир: 

    • Журналист ва блогерларга таҳдид қилган фарғоналик бош шифокор вазифасидан озод қилинди
    • Қашқадарёлик блогерга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. У ёлғон хабар беришда айбланмоқда
    • Отабек Сатторийга нисбатан тайинланган 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўз кучида қолдирилди

    15.09.2021, 19:12   Изоҳ (0)   68209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 10 700 сўмдан ошди

    15.09.2021, 17:35

    Афғонистон ўзбеклари тарихи. Ўзбекларнинг Жанубий Туркистонга биринчи йирик миграцияси: Балх хонлиги ташкил топиши ва ривожланиши

    15.09.2021, 17:19

    Ўзбекистонда «тонировка» нархи 10 фоизга арзонлашди

    15.09.2021, 17:04

    Тошкент вилоятида томорқасини наша плантациясига айлантирган фуқаро ушланди

    15.09.2021, 16:15

    Бухорода ўғрилик содир этган телекоммуникация боғламаси собиқ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    15.09.2021, 15:41

    БМТ Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонда асосий логистика марказини очди

    15.09.2021, 14:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.