• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўз вилоятида уй билан тақдирланган паралимпиячилар, ЕЧЛдан воз кечиш ва янги Еврокубок учун 10 млрд евро, мураббийни алмаштириш арафасида турган «Барселона». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 15 сентябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси 15 сентябрь куни Россияга қарши баҳс олиб боради. Биринчи турда Гватемаладан аламли мағлубиятни қабул қилиб олган ўзбекистонлик футзалчилар кучли рақибдан очко тортиб олишга ҳаракат қилади, акс ҳолда гуруҳдан чиқиш масаласи қийин бўлиб қолиши мумкин. Россия дастлабки турда Миср терма жамоасини 9:0 ҳисобида таслим этганди.

    Токио—2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчилар тақдирланишда давом этмоқда. Бу сафар вилоят ҳокимликлари атлет ва параатлетларни мукофотлади. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Паралимпия ўйинлари чемпиони Ҳусниддин Норбековга Самарқанд шаҳридан уч хонали уй, Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби Парвина Самандарова ва дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари бронза медали эгаси Давлат Бобоновга икки хонали уй калитини топширди. Шунингдек, ўйинларга лицензияни қўлга киритган спортчиларга Самарқанд шаҳридан бошланғич тўлови тўланган икки хонали уй ҳамда уларнинг мураббийларига 25 миллион сўмдан пул мукофоти берилди.

    Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

    Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

    Хоразм вилоятида ҳам маҳаллий спортчилар муносиб тақдирланди. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган Учқун Қуронбоев ва унинг мураббийи Алфия Ибрагимованинг ҳар бирига икки хонали, пауэрлифтингчи Рўза Қўзиева ва парадзюдочи Нафиса Шарипбоевага эса бир хонали уй калитини топширилди.

    Аввалроқ Андижон вилояти ҳокими Паралимпия ўйинлари олтин медали совриндори Бобур Омоновга Андижон шаҳридан 2-хонали хонадон совға қилганди.

    Жаҳон

    Европа майдонларида 14 сентябрь куни Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи старт олди. Дастлабки кунда тўртта гуруҳда 1-тур учрашувлари ўтказилди.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    «Барселона» 24 йил деганда илк бор Чемпионлар Лигасини мағлубият билан бошлади. Каталонлар ўз уйида «Бавария»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. «Барселона» кетма-кет учинчи марта Мюнхен клубига мағлуб бўлди.

    Кутилмаган натижа эса Швейцариядаги ўйинда юз берди. «Манчестер Юнайтед» «Янг Бойз»га қарши баҳсда (1:2) Аарон Уан-Биссаканинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, имкониятни бой берди. Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари бу ўйинда рақиб дарвозаси томон 2 та зарба берди. Бу клуб учун статистика юритилиши бошланган 2003/04 йилги мавсумдан бери энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади. Зарбанинг иккисини ҳам Роналду ижро этди. Роналдунинг ўрнига тушган Жесси Лингард сўнгги сонияларда хатога йўл қўйди ва мезбонлар ғалаба тўпини киритишга эришди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ушбу ўйиндан олдин кутилмаган ҳолат юз берди. Роналдунинг машғулот вақтида йўллаган зарбасидан кейин тўп қўриқчи аёлга тегди ва уни мувозанатдан чиқарди. Криштиану дарҳол аёлнинг ёнига борди ва узр сўради. Учрашувдан кейин футболчи либосини қўриқчи аёлга тақдим қилди.

    15 сентябрь оқшомида 1-турнинг қолган учрашувлари ўтказилади. Жасур Яхшибоевнинг «Шериф» клуби «Шахтёр»га қарши баҳс юритади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.

    ЕЧЛ

    1-тур баҳслари

    А гуруҳи

    «Манчестер Сити»—«Лейпциг»|00:00

    «Брюгге»—«ПСЖ»|00:00

    B гуруҳи

    «Атлетико М»—«Порту»|00:00

    «Ливерпуль»—«Милан»|00:00

    C гуруҳи

    «Бешиктош»—«Боруссия Д»|21:45

    «Спортинг»—«Аякс»|00:00

    D гуруҳи

    «Шериф»—«Шахтёр Д»|21:45

    «Интер М»—«Реал М»|00:00

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Рональд Куманнинг курсиси «қимирлаб» қолди

    «Бавария»га учралган мағлубиятдан кейин «Барселона» президенти, Куман ва раҳбариятнинг айрим вакиллари иштирокида мажлис ўтказилган. Бу мажлис кескин кайфиятда ўтган, дея хабар қилмоқда El Chiringuito. Айрим ОАВ каталон клуби Куман ўрнига бошқа мураббий қидиришга тушгани ҳақида айтмоқда.

    Еврокубокларга қарши кураш давом этади

    «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис ЕЧЛ ва Европа Лигаси мусобақалари ўрнига бошқа турнир ташкил қилиш ҳамда футбол қоидаларига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди. Унинг таклифи Европа Суперлигаси ғоясига ўхшаш, фақат унга кириш спорт принциплари бўйича бўлади.

    Тизим ишламаяпти. Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси клубларга фойда келтирмаяпти. Бутун Европа миллий лигаларидаги клублар сонини камайтириш эвазига ўйинлар сонини қисқартириш лозим. Бундан ташқари ички чемпионатлардаги натижаларга қараб иштирок этиш мумкин бўлган янги Еврокубокни жорий қилиш керак. Мен лойиҳани ўрганиб чиқдим ва 10 миллиард евро сармоя киритишга тайёрман.

    Агар футбол қоидаларини ўзгартириб, уни янада қизиқарлироқ қилмасак, ёш авлод бизни ташлаб кетади. Тадқиқотларга кўра 25 ёшдан кичик бўлган болалар футбол томоша қилмай қўйган ва ўз смартфонига тикилишни маъқул кўради.

    Аурелио де Лаурентис, «Наполи» президенти

    Фото: Instagram/@Canelo

    Фото: Instagram/@Canelo

    Канело суперўрта вазн тоифасининг мутлақ чемпионлиги учун жанг қилади

    Суперўрта вазн тоифасида WBC, WBA ва WBO камарлари соҳиби Сауль Альварес 6 ноябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида IBF камарига эгалик қилаётган Калеб Плантга қарши рингга кўтарилади. Бу жанг дивизионнинг мутлақ чемпионлиги учун кечади.

    Альварес сўнгги бир неча ой ичида Билли Жо Сондерс, Авни Йилдирим ва Каллум Смит каби кучли боксчиларни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

    15.09.2021, 20:21   Изоҳ (0)   22941
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд ҳокими Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорларига уй совға қилди

    15.09.2021, 15:11

    16 йилдан бери тўхтамаётган «машина». Криштиану Роналду Чемпионлар Лигасида Икер Касильяс ва Лионель Мессининг рекордини такрорлади

    15.09.2021, 08:01

    ЕЧЛ. «Бавария» сафарда «Барселона»ни тор-мор этди, Левандовскидан дубль. «Челси» Россия чемпионини базўр енгди, «Ювентус»да эса йирик ғалаба

    15.09.2021, 02:12

    ОЧЛ. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда «Ан-Насср» ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди. Шукуровнинг «Шаржа»си пенальтилар сериясида ютқазиб қўйди

    15.09.2021, 01:28

    ЕЧЛ. Роналду ҳисобни очган ўйинда «Манчестер Юнайтед» сўнгги дақиқада гол ўтказиб, мағлубиятга учради

    15.09.2021, 00:04

    Даҳшатли таркибга эга «ПСЖ», Роналду билан совринга умид қилаётган «Юнайтед» ва ҳимоя учун «жанг» қиладиган «Челси». Чемпионлар Лигаси бошланмоқда

    14.09.2021, 20:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.