Андижон шаҳрида Spark автомобили 2 та пиёдани уриб кетди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 12 сентябрь куни соат 16:00 ларда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳкўчасида жойлашган «Абу Сахий» савдо дўкони яқинида, ҳайдовчи (1997 йилда туғилган) Ф.Н. Spark’да ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган, вояга етмаган (2005 йилда туғилган) М.Б ҳамда (2011 йилда туғилган) М.А.ларни уриб юборган.

Оқибатда иккала пиёда ҳам тан жароҳатлари олиб вилоят шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.