Рэпер Тупак Шакур ичидалигида ўлдириб кетилган, 1965 йилга мансуб BMW 750IL машинаси 1,7 миллион долларга сотувга қўйилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.
Таъкидланишича, юз берган сўнгги ҳодисадан кейин машина янгиланган. Шикастланган, аниқроғи ўқ тегган қисмлар алмаштирилган. Қўшиқчининг вафотидан кейин машинанинг эгаси бир неча марта ўзгарган.
Қайд қилинишича, Тупакнинг BMW’сини ўша содир бўлган отишма еридан унча узоқ бўлмаган – Лас-Вегасдаги Celebrity Cars автосалонидан харид қилиш мумкин.
Маълумот учун, Тупак Шакур 1996 йил, Американинг шарқий ва ғарбий қирғоқларининг рэперлари ўртасидаги можаро вақтида ўлдирилган. 2018 йилнинг июль ойида унга ўқни собиқ гангстер Дуэйн Кит Дэвиснинг жияни Орландо Андерсон отгани маълум бўлган.
Изоҳ (0)