Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 12 ёшли қизнинг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Қайд этилишича, 11 сентябрь куни соат 08:45 да Газарак–Тортули йўналиши бўйича катта тезликда кетаётган Matiz йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда қиз оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Matiz’нинг ўзи эса ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Оқибатда ҳайдовчи ва унда бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Аввалроқ Сурхондарёда Nexia-3 пиёдани уриб кетиши оқибатида 5 нафар онасиз бола отасидан ҳам айрилгани ҳақида хабар берилган эди.