Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-турида «Машъал» 9 сентябрь, пайшанба куни «Андижон»ни қабул қилди.
Учрашувда 1:0 ҳисобида меҳмонлар ғалабани қўлга киритди. 31-дақиқада Усмонали Усмоналиев 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, «Андижон»га ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа «Андижон» ўз тарихида илк марта Муборакда «Машъал»ни мағлубиятга учратди. Бунгача Муборакда ўтказилган 16 та ўйиннинг 14 тасида «Машъал» ғалаба қозонган бўлса, яна 2 та баҳс дуранг натижа билан якунланганди.
Ушбу ғалабадан кейин андижонликларнинг очколари сони 12 тага етди, жамоа ҳамон сўнгги поғонада бормоқда. «Машъал» 16 очко билан 10-ўриндан жой олган.
Суперлига
17-тур баҳси
9 сентябрь, пайшанба
«Машъал» — «Андижон» 0:1
Гол: 0:1 — 31 пенальти Усмоналиев.«Машъал»: 12. Шоҳрух Эшбўтаев, 7. Ифеани Ифеани, 8. Ибе Окоро, 9. Ойбек Нурматов, 10. Чика Оквара, 11. Самюэль Чигозе, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 23. Самандар Шукуруллаев, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 33. Сирожиддин Аллаев.
Захира: 1. Ботир Носиров, 2. Зафар Акрамов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 13. Шаҳзод Шайманов, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 19. Қаҳрамон Баҳодиров, 20. Худоёрхон Саъдуллаев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 77. Иброҳим Нўмонов.
«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 2. Сардор Хурсандов, 3. Азамат Исроилов, 4. Усмонали Усмоналиев, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Ғуломжонов, 8. Бахтиёр Қосимов, 14. Василий Совпел, 18. Абдуғани Камолов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 49. Пламен Димов.
Захира: 32. Жавоҳир Қиличев, 6. Иброҳимжон Отахонов, 9. Павел Забелин, 11. Абдулҳай Исмоилов, 17. Фарҳоджон Соҳибжонов, 20. Иззатилло Абдулҳақов, 28. Абдураҳмон Комилов, 70. Диёр Раҳимқулов, 77. Хуршидбек Убайдуллаев.