• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Суперлигада тенгсиз бўлган «қалдирғочлар», операция қилинган Пеле, «Манчестер Юнайтед» сафида илк машғулотини ўтказган Роналду. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 7 сентябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Россиянинг Қозон шаҳрида МДҲ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 7 сентябрь кунги мусобақаларда ўзбекистонлик самбочилар умумий ҳисобда 12 та медалга эга чиқди.

    Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги медаллари сони 57 тага (16 та олтин, 23 та кумуш ва 18 та бронза) етди. Ўзбекистон умумий рўйхатда мезбон Россиядан кейин иккинчи поғонани банд этиб турибди.

    Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

    Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

    Профессионал футбол лигаси Суперлиганинг август ойидаги энг яхшиларини аниқлади.

    «Бунёдкор» бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов (3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг) ойнинг энг яхши мураббийи деб топилган бўлса, жамоа ярим ҳимоячиси Фаррух Икромов (3 ўйин, 3 гол, 1 ассист) август ойида тенгсиз бўлди.

    Ойнинг энг чиройли голи соврини эса «Турон» ҳужумчиси Билолхон Тошмирзаевга насиб этди.

    Жаҳон

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ҳужумчи Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»га қайтганидан сўнг клуб сафидаги илк машғулотини ўтказди ва жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер билан учрашди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Қайд этиш керак, 36 ёшли португалиялик футболчи ЖЧ—2022 саралаш босқичида Озарбайжонга қарши ўйин олдидан дисквалификация қилингани учун терма жамоа лагерини эрта тарк этган ва Манчестерга қайтганди.

    ФИФА клублар 2021 йил ёзги трансфер ойнасида қанча пул сарфлаганини эълон қилди.

    Қайд этилишича, 2021 йилнинг июнидан августгача умумий ҳисобда 7481 та трансфер амалга оширилди. Ўтган йили эса бу кўрсаткич 7771 тани ташкил қилган. Трансферлар учун 3,72 миллиард доллар сарфланган. Бу 2020 йилга (4,02 млрд) нисбатан 7,5 фоизга камроқ деганидир.

    Фото: Sky Sports

    Фото: Sky Sports

    Ташкилот клубларнинг ёзги трансферлар ойнасидаги даромад ва харажатлари ҳақида ҳам маълумот берди.

     Унга кўра ёзда инглиз клублари умумий миқдорда 1,147 миллиард доллар харажат қилиб, рўйхатнинг биринчи поғонасидан ўрин олган. Иккинчи ва учинчи ўринларда Италия (473,8 миллион доллар) ва Франция (428,9 миллион) клублари қайд этилди.
    Харажатлар бўйича топ-10 лик қуйидагича кўриниш олди:

    1. Англия – 1,147 млрд доллар;

    2. Италия – 473,8 млн доллар;

    3. Франция – 428,9 млн доллар;

    4. Германия – 337,9 млн доллар;

    5. Испания – 325,4 млн доллар;

    6. Бельгия – 120,7 млн доллар;

    7. Россия – 84,9 млн доллар;

    8. Португалия – 75,4 млн доллар;

    9. Туркия – 73,3 млн доллар;

    10. Нидерландия – 53,6 млн доллар.

    Шунингдек, ташкилот трансфер ойнасида энг кўп фойда кўрган клублар рўйхатини ҳам тақдим этди. Бу борада Германия клублари энг юқори кўрсаткич кўрсатди (462,7 миллион доллар).

    1. Германия – 462,7 млн доллар;

    2. Франция – 457,3 млн доллар;

    3. Англия – 409,8 млн доллар;

    4. Италия – 408,2 млн доллар;

    5. Испания – 260,2 млн доллар;

    6. Нидерландия – 196 млн доллар;

    7. Бразилия – 173 млн доллар;

    8. Бельгия – 151,2 млн доллар;

    9. Португалия – 135,9 млн доллар;

    10. Дания – 113,3 млн доллар.

    Бразилиялик футбол афсонаси операцияни бошдан ўтказганини маълум қилди. Собиқ футболчининг сўзларига кўра у йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш учун жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган. Операция муваффақиятли ўтган.

    Фото: Эуроспорт

    Фото: Эуроспорт

    Аввалроқ унинг соғлиғи ёмонлашгани ва бир неча кундан касалхонада эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

    Аргентина терма жамоаси Бразилияга қарши ўйинда карантин қоидаларини бузган 4 нафар футболчисини клуб тасарруфига қайтарилганини маълум қилди.

    Эмилиано Мартинес, Эмилиано Буэндиа (иккалиси ҳам «Астон Вилла»), Джовани Ло Чельсо ва Кристиан Ромеро (иккаласи ҳам «Тоттенҳэм») Англияга жўнатилган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўрт футболчи карантин қоидаларини бузганликда айбланганди, бу эса ЖЧ—2022 саралашидаги Бразилия ва Аргентина ўртасидаги ўйиннинг тўхталишига сабаб бўлганди.

    Бразилия соғлиқни назорат қилиш ташкилоти (Анвиса) қарорига кўра мамлакатда Буюк Британиядан келган фуқаролар учун 14 кунлик карантин жорий қилинган. Анвисаънинг қайд этишича, юқорида исмлари келтирилган футболчилар ҳукуматни Буюк Британияга яқин орада бормагани ҳақидаги сохта ҳужжат билан алдашга уринган. Шу сабаб ташкилот уларни мамлакатдан депорт қилиб юбормоқчи бўлганди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    07.09.2021, 22:14   Изоҳ (0)   19839
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоккей тарихидаги қора кун. «Локомотив» хоккей клубининг фожиали авиаҳалокатига 10 йил тўлди

    07.09.2021, 20:27

    МДҲ ўйинлари—2021. Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 47 тага етди

    07.09.2021, 15:15

    39 йил комада ётган Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси вафот этди. Жан-Пьер Адамс ва унга сўнгги паллагача содиқ қолган аёл ҳақида ҳикоя

    07.09.2021, 00:21

    Tahoe, Traverse, Trailblazer автомобиллари ва Тошкент шаҳридан уйлар. Токио—2020 Паралимпиадаси совриндорларига мукофотлар топширилди

    06.09.2021, 22:16

    ЖЧ—2022 йўлида. Германия, Англия, Испания ва Бельгияда йирик ҳисобдаги ғалаба, Италия очко йўқотди

    06.09.2021, 02:51

    Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйин тўхтатилди. Полиция 4 футболчини олиб кетишга уринди

    06.09.2021, 01:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польша Венгрия билан дипломатик алоқаларни қисқартирди

    Дунё | 18 июл, 16:12

    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови

    Реклама | 18 июл, 15:00

    Британиялик олимлар Антарктиданинг 1,5 млн йиллик муз бўлагини эритишга киришди

    Дунё | 18 июл, 15:56

    Винисус рекорд сумма эвазига Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин

    Спорт | 18 июл, 15:45

    Бритни Спирс учинчи марта она бўлди

    Лайфстайл | 18 июл, 15:35

    Тошкент вилоятида уч киши тўлов терминалини ўғирлаб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.