«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортини ривожлантириш ҳамда маҳаллий вагон операторларининг янги компанияларини яратиш бўйича иштирок этиш истагини билдирган маҳаллий ва хорижий инвесторларни музокараларга таклиф этади.
Инвесторлар билан ҳамкорлик қилишнинг устувор омилларидан бири — Ўзбекистон Республикасида хусусий юк вагонлари паркини яратиш. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси томонидан темир йўл вагонларини олиб киришда тадбиркорларга тақдим этиладиган имтиёзлар 2025 йил 1 январгача узайтирилади.
Ўз навбатида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган юк вагонлари эгаларига қўшимча имтиёзлар тақдим этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилади.
Ахборот-таҳлилий медиа маркази
Ички бозор конюнктурасини ўрганиш бўйича бош мутахассис +99871 237-81-83
Ташқи бозор конюнктурасини ўрганиш бўйича бош мутахассис +99871 237-82-34
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
Изоҳ (0)