YouTube’даги «Гараж-54» каналининг муаллифлари «Жигули»ни етти ўқ ва 14 ғилдиракли автомобилга айлантирди. Новосибирсклик усталар «ВАЗ-2106»нинг орқа қисмига бешта кўприкдан иборат трапецияни пайвандлаган, бунда двигатель битта ўқни ҳаракатга келтиради, қолган 10 та ғилдирак ишқаланиш ҳисобига айланади, деб хабар беради Motor.

Кадр: YouTube

Усталар ғилдираклар уюмидан ишланган пирамидани қўл остидаги бор нарсадан йиққан. Нам қопламали йўлда 14 ғилдиракли «Жигули» қийинчилик билан қимирлаган ва йўлда кичикроқ кўтарилишни босиб ўтган.

Донор «Жигули»га 65 от кучини тақдим этувчи 1,3 литрли оригинал мотор эмас, балки Toyota’нинг 2,0 литрли двигатели ўрнатилгани сабаб тортиш борасида муаммо кузатилмаган, дастлабки икки узатмада «махлуқ-седан» тезланишни яхши олган. Бошқарув осон: гидрокучайтиргичсиз ҳам руль осонликча бурилади.

Аммо 14 ғилдиракли «Жигули»да қулайлик йўқ, чунки «подвеска» деярли мавжуд эмаслиги сабаб нотекисликлардаги зарбларни фақат шиналар қайтаради.

Бунга қадар «Гараж 54» канали блогерлари «Ока» автомобилини сузишга «ўргатган», «Жигули»га «ЗИЛ-130» двигатели ўрнатиш лойиҳасини якунига етказган эди.