Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи шахс ўз набирасини пичоқлаб қўйди, дея хабар қилмоқда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йил 29 август куни соат 22:00 ларда Қарши тумани «Пахтазор» маҳалласида яшовчи нафақахўр Т.О. набираси О.Ғ. билан уй-жой масаласида жанжаллашиб қолган. Шу вақт бобо набирасининг чап томон қорин олд соҳасига бир маротаба пичоқ санчиб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда Ғ.О. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Бундан аввал Наманганда қиморбозлар пичоқлашгани айтилган видео юзасидан маълумот берилгани, Андижондаги бозорда тенгдошини пичоқлаб, унинг ўлимига сабабчи бўлган фуқаро 8 йилга қамалгани ҳамда Қаршида кўлга чўмилгани борган танишининг кўзига тўппончадан ўқ узган фуқарога жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)