Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Ван И ҳамда Амир Абдуллоҳиан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида улар Афғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон»нинг мамлакатни тинч йўл билан қайта қуриш бўйича ҳаракатларини яқиндан мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Фото: «IRNA»

Фото: «IRNA»

«Қўшнилар сифатида Хитой ва Эрон Афғонистонда ўтиш даврининг муаммосиз бўлишида ва мамлакатни тинч йўл билан қайта қуришда конструктив рол ўйнаши учун алоқалар ва ҳамкорликни кучайтириши керак», — дейилади суҳбатда.

Ван И Афғонистондаги янги ҳукуматнинг «очиқлик ва бағрикенгликни намоён қилиши, террорчилик ташкилотларидан бутунлай узоқлашиши, барча давлатлар, айниқса, қўшни давлатлар билан яхши муносабатлар ўрнатиб, алоқаларни ривожлантиришига» умид билдирди.

«Гарчи Афғонистондан чиқиб кетган бўлса-да, АҚШ мамлакатни тинч йўл билан қайта қуриш учун масъул. Янги тартибсизликларни келтириб чиқариш, қўшни давлатларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказиш у ёқда турсин, АҚШ янги муаммолар пайдо қилиш учун ҳар хил воситалардан фойдаланишга уринмаслиги шарт», — деди Хитой вазири.

Ван И таъкидлашича, Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши Хитой ва Россияга қарши кучларни тўплашга қаратилган эди, деган даъволари билан Вашингтон «ўз муваффақиятсизликлари учун баҳона топишга уринган». Шунингдек, «агар АҚШ Афғонистондаги хатоларидан тўғри сабоқ олмаса, бу муқаррар равишда янада жиддий хатоларга бошлайди».

Аввалроқ «Толибон» Хитойни Афғонистоннинг асосий ҳамкори деб атаганди.

«Хитой — бизнинг бош ҳамкоримиз, мамлакатимизга сармоя киритишга ва уни қайта қуришга тайёрлиги билан Хитой биз учун муҳим ва алоҳида имкониятдир», — деди ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид La Repubblica газетасига берган интервьюсида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди