Дунё ва Ўзбекистоннинг турли нуқталаридан олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Қуёш ботиш вақти Ванкувер шаҳридаги аттракционда учаётган одамлар.

Фото: «ТАСС»

Тошкентнинг Чилонзор туманида @inkUZart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон томонидан чизилган яна бир стрит-арт пайдо бўлди. Бу сафар ижодкор UzAuto Motors компаниясининг монополиясига эътибор қаратган.

Фото: inkUZart

Охота денгизининг Врангел кўрфазида сузиб юрган букри китлар.

Фото: «ТАСС»

Яккасарой тумани турар жой ҳудудидан ўтувчи сув ўтларига тўлиб кетган анҳор. У куннинг иссиқ вақтида, кўпинча кечаси ҳам ўзидан ёқимсиз ҳид чиқаради.

Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

Туркиянинг Бурса шаҳридаги Жандарма ва Соҳил Хавфсизлик Академияси курсантларининг битирув кечаси.

Фото: Getty Images

Германиянинг Хонштейн шаҳрида бўлиб ўтган Highline фестивали иштирокчиси.

Фото: Getty Images

Япония Мудофаа кучлари аскари давлат байроғини ушлаб турибди.

Фото: EPA

Гренландия ғарбий соҳилининг Диско кўрфазидаги музликлар. Гренландияда бу йил рекорд даражада музликлар эриши кузатилди.

Фото: Getty Images

Афғонистондан эвакуация қилинган фуқаролар АҚШга ёки бошқа хавфсиз жойга учиш учун АҚШ авиабазасидаги ангарларда кутишмоқда.

Фото: AP Photo

Жанубий африкалик паралимпия спортчиси Нтандо Малангу эркаклар ўртасидаги узунликка сакраш мусобақасида қатнашмоқда.

Фото: Getty Images

Мехико шаҳридаги реслинг шоуси.

Фото: Getty Images

АҚШ қўшинлари мамлакатда қолдириб кетган Humvee ҳарбий транспорти устида ўтирган «Толибон» жангчилари.

Фото: AFP

Гватемаладаги La Avrora ҳайвонот боғида дам олаётган император тамарини.

Фото: EPA

Афғонистон қаршилик ҳаракати кучлари Панжшер вилоятида ҳарбий машғулотларда қатнашмоқда.

Фото: Getty Images

Испаниянинг Алканар шаҳрида сув тошқини содир бўлганидан кейин вайрон бўлган оилавий ресторанини кўздан кечираётган аёл.

Фото: AP Photo

Ҳайвон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот намойишчилари Лондон марказида митинг ўтказди.

Фото: Getty Images

Ғазо ва Исроил ўртасидаги шарқий чегарада намойиш пайтида ўққа тутилган 12 ёшли фаластинлик Умар ал-Нилнинг қариндошлари мотам тутмоқда.

Фото: Getty Images

Юта штатининг Мидуэй шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган Soldier Hollow Classic Sheepdog чемпионатида иштирок этувчи қўй юк машинасидан сакраб тушмоқда.

Фото: AP Photo

Ла-Пласдаги «Ида» довули оқибатида зарар кўрган одамлар эвакуация қилинмоқда.

Фото: AP Photo

Шимолий Кореянинг Пхенян шаҳридаги «Пхенян болалар уйи»да «Типратикан йўлбарсни енгди" номли эртакни ижро этаётган болалар.

Фото: AFP

Жанубий Африкадаги Серес шаҳри яқинидаги баланд тоғларда ясалган қорболани суратга олаётган одамлар.

Фото: AFP

Кобул аэропортидаги портлашда ҳалок бўлган АҚШ ҳарбийларининг дафн қилиш маросимига йиғилган уларнинг яқинлари.

Фото: Reuters

Токио-2020 Паралимпия ўйинлари доирасида эркаклар ўртасида C1–3 велосипед пойгаси пайтида кучли ёмғир остида қолган велосипедчилар.

Фото: Reuters

Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги аэропортдан ҳавога кўтарилган АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолёт.

Фото: AFP

Филаделфиянинг Манаюнк туманидаги «Ида» тўфони туфайли қирғоқларидан тошиб чиққан Шуйилкил дарёси устидаги кўприк.

Фото: AP Photo

Пойгачи Фабио Куартараро Буюк Британиянинг Силверстоун шаҳридаги Силверстоун трассасида Британия Гран-приси машғулоти вақтида фалокатга учради.

Фото: Reuters

Италияда 2021 йил 29 августда яна бир бор отилган Этна вулқони. Бу 2021 йилдаги 52-отилиш; қисқа вақт ичида бундай кўп серияли вулқон отилиши 20 йил давомида содир бўлмаган.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялар: