Дунё бўйлаб 1 сентябрь куни олинган сара суратларни намойиш қиламиз.
Томскдаги мактабда ўқув йилининг анъанавий очилиш маросимида қатнашаётган бошланғич синф ўқувчилари.
Фото: AP Photo
Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкентдаги мушакбозликни томоша қилгани кўчага чиққан одамлар.
Фото: «Дарё» / Дилдора Шарипова
Бразилияда кўча актёрлари коронавирус пандемияси туфайли ишсизликдан азият чекмоқда.
Фото: Getty Images
Янги Opel Astra автомобили компаниянинг Рюссельсхайм (Германия) шаҳридаги заводида намойиш этилди.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: АҚШни остин-устун қилган «Ида» тўфони. Фоторепортаж
Сенегалнинг Палмарин вилоятида ёғган ёмғирдан сўнг майдон кўриниши. Ушбу минтақада 3 ой давом этадиган ёмғирлар мавсуми бошланди.
Фото: AFP
Мавзуга доир: «Янги Ўзбекистон» боғида мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тадбир — суратларда
Туркияда 1 сентябрдан балиқ овлашга рухсат берилиши билан ўз фаолиятини қайта бошлаган Истанбул балиқчилари.
Фото: Getty Images
АҚШ қўшинлари Кобулдаги Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортни тарк этгандан сўнг ҳарбий самолёт олдида юриб кетаётган «Толибон» аъзолари.
Фото: Reuters
Мавзуга доир: «Толибон» ҳаракати Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини Мустақиллик байрами билан табриклади
Афғонистон фуқаролари БМТнинг Нью-Деҳлидаги Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги биноси олдида халқаро ҳамжамиятни афғон қочқинларига ёрдам беришга чақириш учун намойиш ўтказди.
Фото: Reuters
Янги ўқув йилининг биринчи кунида Pfizer вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланаётган фаластинлик талаба.
Фото: AFP
Польшанинг Беслан шаҳрида 1-сонли ўрта мактабда содир этилган терактнинг 17 йиллигига бағишланган мотам тадбирлари бўлиб ўтди.
Фото: «ТАСС»
Аввалги кунларнинг фотогалереялар:
- Юбкадаги шаҳзода Чарльз, Афғонистонни тарк этган сўнгги АҚШ ҳарбийси, туғилган кунини нишонлаётган панда. 31 август суратлари
- Испаниядаги отлар сартарошхонаси, анъанавий дарё футболи, қўйлар ҳосил қилган юрак шакли. 30 август суратлари
- Соҳилдагилар билан «саломлашган» кит, чиқитга чиқарилган динозаврлар, Швейцария тоғларида дам олган сигир. 27 август суратлари
- Тереза онанинг туғилган куни, Исроил—Фаластин чегарасида чиққан можаро, итни отиб ўлдиргани учун судга берилган полиция. 26 август суратлари
- Реанимацияга айлантирилган черков, стол теннис ўйнаётган қўлсиз спортчи, АҚШга етиб борган афғон қочқинлари. 25 август суратлари
- Туркияда нишонланаётган 950 йиллик жанг, Украинада ўтган ҳарбий парад, АҚШга урилган тропик тўфон. 24 август суратлари
- Тошкент орқали Германияга эвакуация қилинган охирги афғон, «қон»га тўлган фаввора, айиқни тинчлантираётган ходим. Ҳафта суратлари