Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўксаройда 30 август, душанба куни бўлиб ўтган бир гуруҳ турли соҳа вакилларини тақдирлаш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев экология соҳасида жиддий ислоҳотлар бошланиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

«Яқин йилларда яшил Ўзбекистон ҳаракатини бошлаймиз, ҳар бир хонадонга ҳар йили 4 тадан дарахт эктирамиз. Фақатгина арча эмас, бошқаларини ҳам экиш керак. Қонун билан мустаҳкамлаймиз буни.

Дарахт экиш масаласида уйма-уй, корхонама-корхона, йўлма-йўл юрилади, экология муҳофаза қилинади, чиқиндилар билан бирга зарарли газларнинг атмосферага чиқишининг қисқартирилиши назорат қилинади.

Экология хавфи ҳозир бутун дунёда энг катта хавф саналади. Дарахтларнинг кесилиши экологияга таъсир этиши орқали халқимизнинг ўпкаси, нафас олиш тизимларига зарар қилмоқда. Келажакда яшил Ўзбекистонда дарахтлар экилиб, экология муҳофаза қилиниши таъминланади.

Сувларимиз камайиб кетяпти, бу ҳам нимадан далолат? Айни соҳада ҳам таълим, илм, билимимиз йўқлигидан далолат. Экология соҳасига жиддий эътибор беришимиз керак», — деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 24 август куни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ушбу соҳада ташаббус ва амалий ишлари кўринмаётгани учун Экология қўмитаси раиси Алишер Мақсудовни ишдан олганди. Йиғилишда вилоят ҳокимларига йил якунига қадар истироҳат боғларида аҳоли учун «сокин ҳудуд»ларни ташкил этиш топширилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?