• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хитой-ўзбек вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижалари эълон қилинди

    Хитой Фанлар академияси, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Cо. компанияси ҳамда Ўзбекистон олимлари жамоаси ҳаммуаллифлигида яратилган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 рекомбинант вакцинасининг III фаза синовлари натижаларининг дастлабки статистик таҳлиллари якунланди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди. Хитой-ўзбек вакцинасининг 3 фаза клиник синовлари натижалари 27 август куни Хитой фонд бозорида эълон қилинди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Штаммлар генетикаси бўйича тадқиқотлар ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси барча штаммлар учун умумий 81,76 фоиз, алфа («британча») штаммига қарши 92,93 фоиз, дельта («ҳиндча») штаммига қарши 77,54 фоиз самарадорлигини намойиш этди», — дейилади хабарда.

    Маълумот учун, Pfizer вакцинасининг самарадорлиги 85 фоиз, AstraZeneca 68 фоиз экани, Moderna вакцинаси эса «бирламчи» штамм («уханча») учун юқори самарадорликни кўрсатиб (94 фоиз), дельта штамм учун 76 фоизгача пастлагани илмий адабиётларда қайд этилган.

    Қайд этилишича, мазкур тадқиқот, шунингдек, вакцинага бўлган инсон организмининг реакцияси вакцина ва плацебо олганларда фарқ қилмаганини кўрсатган. «Шундай қилиб, клиник тадқиқотлар натижаси Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган вакцина аҳолига коронавирус юқишининг олдини олиш ва хавфсизлик жиҳатдан самарали эканини тасдиқлади», — дейилади вазирлик баёнотида.

    Вакцинанинг III фаза халқаро кўп марказли клиник тадқиқотлари 2020 йилнинг 10 декабридан бошланган бўлиб, 18 ёшдан катта бўлган жами 29 минг кишини қамраб олди. Мазкур тадқиқотлар Хитойнинг Хунан провинциясида, шунингдек, Ўзбекистон, Индонезия, Покистон ва Эквадор давлатларида ўтказилди.

    30 июнь санасига келиб жами 28,5 минг нафар кўнгилли рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улардан 14 249 нафари вакцина ва 14 251 нафари плацебо олганлиги қайд этилган. Мазкур кўнгиллилардан 647 нафарида касаллик аниқланган, улардан 221 нафарида касаллик 3 та доза вакцина олгандан сўнг, 7 кундан кейин аниқланган. ЖССТ протоколига кўра, камида 156 та ҳолатда касаллик аниқлансагина тадқиқот натижалари очилиши мумкин.

    Дастлабки статистик таҳлил тўлиқ вакцинациядан 7 кун кейин касалланганларнинг 35 нафари вакцина билан, 186 нафари плацебо билан эмланганини кўрсатган. Бу вакцинанинг 81,76 фоиз самарали эканини англатади. ЖССТ талабларига кўра, вакцина камида 70 фоиз самара бериши лозим. Шунингдек, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланганлар орасида касалликнинг оғир шакли билан оғриганлар ёки ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

    «ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги клиник синовларига келадиган бўлсак, клиник тадқиқотлар Zhifei Longcom Biopharmaceutical Cо.Ltd компаниясининг 8 нафар мутахассиси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг 30 нафар олими, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институти ва бошқа тиббиёт муассасаларининг 112 нафар тиббиёт ходимлари томонидан ўтказилди», — дея таъкидланади хабарда.

    Маълум қилинишича, клиник тадқиқотларда Ўзбекистондан жами 6966 нафар кўнгилли иштирок этган бўлиб, улардан 214 нафари 60 ёшдан катталар. Тадқиқотлар давомида ҳар бир кўнгилли иштирокчи 28 кун оралиғи билан 3 та дозада «вакцина/плацебо» схемасида эмланган. Улардан 13 кишида ўрта даражадаги ножўя таъсир аниқланган бўлиб, бу 1 фоиздан кам кўрсаткичдир. Алоҳида ажратилган гуруҳларда 95 фоиз ҳолатларда етарли даражада антитаналар ишлаб чиқарилгани аниқланган.

    «27 март кунидан кўнгиллилар орасида COVID-19 касаллигига чалинганлар аниқлана бошлади. 232 нафар кўнгиллида ПЗР тест мусбат натижа кўрсатган бўлса, улардан 52 нафар киши касалликнинг ўрта шакли билан оғриди. Мусбат ПЗР тестлар намуналари британча штамм мавжудлигига текширилди.

    Мазкур тадқиқот шунингдек вакцинага бўлган инсон организмининг реакцияси вакцина ва плацебо олганларда фарқ қилмаганини кўрсатди. Шундай қилиб, клиник тадқиқотлар натижаси Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси аҳолига коронавирус юқишининг олдини олиш ва хавфсизлик жиҳатдан самарали эканини тасдиқлади», — дейилади баёнотда.

    Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 13,751 миллион дозадан ортиқ вакцинадан эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шунингдек, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 679 949 нафарни ташкил қилмоқда.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонга 30 август куни «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилади

    28.08.2021, 15:35   Изоҳ (0)   41737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда вакцина олганидан кейин фуқаронинг аҳволи оғирлашгани айтилмоқда. ССВ вазиятни назоратга олди

    28.08.2021, 15:14

    Ниагара шаршараси 15 дақиқа давомида Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади

    28.08.2021, 14:34

    Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми энг кенг тарқалгани маълум бўлди

    28.08.2021, 13:33

    Тошкентда уйлар деворига гиёҳванд моддалар рекламаси ёзувларини қолдириш билан шуғулланган икки йигит ва бир қиз ушланди

    28.08.2021, 12:32

    Ўзбекистонга 30 август куни «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилади

    28.08.2021, 11:34

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 9,3 млн кишига яқинлашди

    28.08.2021, 11:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.